Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Шартнома (Инвестиция киритиш тўғрисида)

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Жамият
  • Изоҳ: Масалан директори, раиси, бошқарувчиси
Инвестор:
  • Изоҳ: Масалан директори, раиси, бошқаёрувчиси
Шартнома шартлари

Юклаб олинг

ШАРТНОМА

(Инвестиция киритиш тўғрисида)

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой (туман, шаҳар)

 

Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги Қонунларидан келиб чиққан ҳолда Устав асосида фаолият юритувчи Жамият ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли (келгусида “Жамият” деб юритилади) раиси Жамият ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си бир томондан ҳамда Инвестор ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли раҳбари Инвестор ташкилот раҳбарининг лавозими (келгусида “Инвестор” деб юритилади) иккинчи томондан (биргаликда “Тарафлар” деб юритилади) қуйидагилар ҳақида шартнома туздилар:

 

1. Атамалар ва уларга таърифлар

1.1. Шартномада қуйидаги таърифларни ўзида ифодаловчи асосий атамалар қўлланади:

Шартнома — ушбу Инвестиция шартномаси ва унинг шартларига мувофиқ унга киритилган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, унга барча иловалар;

Инвестициялар — Инвестор томонидан Инвестиция лойиҳасига киритиладиган ёки жалб қилинадиган моддий ва номоддий бойликларнинг барча турлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар, жумладан, интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, реинвестициялар;

Реинвестициялар инвестициялардан олинган, тадбиркорлик фаолияти ва бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган ҳар қандай даромад, шу жумладан фойда, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва воситачилик ҳақлари, техник ёрдам, техник хизматлар учун тўловлар ва ҳақларнинг бошқа турлари;

Инвестиция фаолияти — инвестицияларни киритиш бўйича Инвесторнинг ҳаракатлари

Инвестиция лойиҳаси — Жамият томонидан амалга оширилаётган, инвестор томонидан инвестиция киритилаётган лойиҳа ёки лойиҳанинг бир қисми;

Инвестор — Инвестиция лойиҳасига киритиладиган ёки жалб қилинадиган моддий ва номоддий бойликларнинг барча турлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар, жумладан, интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, реинвестицияларни киритувчи жисмоний шахс;

Томон — мазмунга қараб Жамият ёки Инвестор;

Томонлар — биргаликда номланувчи Жамият ва Инвестор;

Давлат органлари — барча ҳокимият органлари, жумладан, қонунчилик, ижро ва суд ҳокимияти органлари, сайлов органлари, жойлардаги давлат бошқаруви органлари ва давлат ҳокимияти органлари, давлат ваколатларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ тузилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари;

1.2. Шартноманинг 1.1 бандида келтирилган атамалар ва таърифлар мазкур шартнома бўйича тузиладиган қўшимча шартномаларда, шартномаларнинг иловаларида ҳам айнан шу мазмун ва таърифда қўлланади.

 

2. Шартнома предмети ва инвестиция лойиҳасининг умумий тавсифи

2.1. Ушбу Шартнома Жамиятнинг ҳамда Инвесторнинг инвестициялар киритиш ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишга нисбатан ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини, киритиладиган инвестициялар миқдори, уларни киритиш шартлари ва тартибини, олинган фойдаларни ўзаро тақсимлаш тартибини белгилайди.

Томонлар инвестиция фаолиятини амалга оширишда қонунийлик, ошкоралик, очиқлик ҳамда инвестиция фаолиятини амалга ошириш эркинлиги тамойиларига амал қиладилар.

2.2 “Инвестор” “Жамият” томонидан амалга оширилаётган Тарафларнинг келишувига асосан инвестиция киритиладиган соҳа мазкур шартноманинг 2.3. бандида кўрсатилган турдаги инвестицияларни ушбу бандда кўрсатилган муддатларда ва миқдорда киритади. “Жамият” эса инвестор томонидан киритилган инвестицияларни қабул қилиб олиб, улардан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда ўзи томонидан амалга оширилаётган Тарафларнинг келишувига асосан инвестиция киритиладиган соҳа амалга оширишда фойдаланади.

2.3. Инвестор томонидан киритиладиган инвестицияларнинг ҳажми ва инвестицияларни киритиш муддатлари қуйидагича:

 

Т/р

Киритиладиган инвестиция номи

Киритиладиган инвестиция миқдори (минг сўмда)

Инвестицияни киритиш муддатлари

Инвестицияни қайтариш муддатлари

1

Киритиладиган инвестиция тури (номи)

Киритиладиган инвестиция миқдори (минг сўмда)

Инвестицияни киритиш муддатлари

Инвестицияни қайтариш муддатлари

 

3. Инвестицияларни киритиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби

3.1. “Инвестор” мазкур шартноманинг 2.3. бандида кўрсатилган пул маблағлари кўринишидаги инвестицияларни “Жамият” нинг ҳисоб рақамига ўтказиш ёки нақт пул кўринишида бериш тарзида киритади. Маблағлар киритилганлиги томонлар ўртасида тузиладиган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан расмийлаштирилади.

3.2. Бошқа турдаги моддий бойликлар ва уларга бўлган ҳуқуқлар кўринишидаги инвестицияларни киритиш тарафлар ўртасида тузиладиган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан расмийлаштирилади. Далолатномада топшириладиган моддий бойликларнинг тури, русуми, асортименти, сони, ҳолати, ишлаб чиқарилган йили ва асосий параметрларига оид бошқа маълумотлар киритилади.

3.3. “Инвестор” номоддий бойликлар ва уларга бўлган ҳуқуқлар, интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар кўринишидаги инвестицияларни киритиш жараёнида “Жамият”ни ўзининг ушбу мулкларга нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан таништиради ҳамда ушбу ҳужжатлардан нусхалар беради.

 

4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида кўрилган фойдани тақсимлаш

4.1 Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида кўрилган фойда тарафлар иштирокида ҳар чоракда ҳисобланади. Кўрилган фойданинг миқдорини аниқлаш учун “Жамият” томонидан давлат органларига топширилган молия-хўжалик фаолиятига оид ҳисоботлар асос бўлади. Кўрилган фойданинг Олинган фойданинг қанча фоизи “Инвестор”нинг мулки ҳисобланади “Инвестор”нинг, Олинган фойданинг қанча фоизи “Жамият”нинг мулки ҳисобланади эса “Жамият”нинг мулки ҳисобланади. Тарафларнинг келишувига асосан “Инвестор” фойданинг ўзига тегишли қисмини инвестиция лойиҳасида реинвестиция сифатида киритиши мумкин.

4.2. “Жамият” мазкур шартноманинг 2.3. бандида белгиланган “Инвестор” томонидан киритилган инвестицияни қайтариш графигига амал қилмаган тақдирда инвестицияни қайтариш муддати ўтганидан сўнг олинган фойданинг “Жамият” “Инвестор” томонидан киритилган инвестицияни қайтариш графигига амал қилмаган тақдирда инвестицияни қайтариш муддати ўтганидан сўнг олинган фойданинг қанча фоизи “Инвестор”нинг мулки ҳисобланади “Инвестор”нинг, “Жамият” “Инвестор” томонидан киритилган инвестицияни қайтариш графигига амал қилмаган тақдирда инвестицияни қайтариш муддати ўтганидан сўнг олинган фойданинг қанча фоизи “Жамият”нинг мулки ҳисобланади эса “Жамият”нинг мулки ҳисобланади. Фойдани тақсимлашнинг ушбу пропорцияси “Жамият” инвестицияни тўлиқ қайтаргунга қадар давом этади.

4.3. Фойданинг “Инвестор”га бериладиган қисми тарафларнинг келишувига кўра унинг банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан ёки нақд пул кўринишида берилиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам пул маблағларини бериш тарафлар ўртасида тузиладиган шартномага асосан расмийлаштирилади.

 

5. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5.1. Инвестор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

инвестиция киритиши муносабати билан ўзи қабул қилган шартномавий мажбуриятларни бажариш;

инвестицияларни ушбу шартномада белгиланган ҳажмларда ва муддатларда (тўлиқ ва ўз вақтида) киритилишини таъминлаш;

киритилаётган инвестициялар ўзига тегишли эканлигини, инвестициялар бўйича учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мулкий низо (даъво)лари йўқлигини кафолатлаш;

шартнома шартларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли “Жамият” га етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш;

инвестиция киритиши муносабати билан “Жамият”нинг ўзига маълум бўлган тижорат сирларини учинчи шахсларга ошкор қилмаслик;

“Жамият”нинг кадрларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, реализация қилиш ҳамда молия-хўжалик фаолиятига аралашмаслик;

киритилган инвестициялар бўйича учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ёки даъволари вужудга келган ҳолларда бу ҳақида “Жамият”га зудлик билан хабар бериш;

ўзининг яшаш манзили ёки почта манзили ўзгарганда бу ҳақида “Жамият”га хабар бериш;

Инвесторнинг мажбуриятлари

5.2. Инвестор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган инвестиция фаолиятини эркин амалга ошириш;

Киритилган инвестициялардан мақсадли фойдаланилиши, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаси, олинган даромад, фойда ва харажатлар тўғрисида “Жамият”дан маълумотлар олиб бориш;

Инвестиция лойиҳасини янада самаралироқ амалга ошириш юзасидан ўзининг тавсия ва таклифларини билдириб бориш;

“Жамият”дан инвестицияни қайтариш графигига амал қилишни талаб қилиш;

Олинган фойдадан ўзига берилиши лозим бўлган қисм шартномада белгиланган миқдорда ва муддатда берилишини талаб қилиш;

Инвестиция киритиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, меҳнат ҳақидаги қонунларга ва хавфсизлик техникаси соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш;

Инвесторнинг ҳуқуқлари

5.3. Жамият қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган тадбиркорлик соҳасини эркин танлаш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;

“Инвестор”нинг сўровига асосан киритилган инвестициялардан мақсадли фойдаланилиши, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаси, олинган даромад, фойда ва харажатлар тўғрисида “Инвестор”га маълумотлар бериб бориш;

Инвестицияни қайтариш графигига риоя қилган ҳолда инвестицияни қайтариш мажбуриятларини бажариб бориш;

Фаолиятини олиб бориш давомида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, меҳнат ҳақидаги қонунларга ва хавфсизлик техникаси соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш;

Фаолияти давомида “Ивестор”га ва у томонидан киритилган инвестицияларга қастдан зарар етказувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик;

Инвестиция лойиҳаси бўйича юзага келган фавқулотда ҳолатлар, форс-мажор ҳолатлари тўғрисида “Инвестор”га зудлик билан хабар бериш;

Жамиятнинг мажбуриятлари

5.4. “Жамият” қуйидаги ҳуқуқларга эга:

“Инвестор”дан ўзи қабул қилган шартномавий мажбуриятларни бажаришни талаб қилиш;

“Инвестор”дан ушбу шартномада белгиланган ҳажмларда ва муддатларда инвестицияларни тўлақонли ва ўз вақтидаги киритилишини талаб қилиш;

“Инвестор”дан киритилаётган инвестициялар ўзига тегишли эканлигини, инвестициялар бўйича учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мулкий низо (даъво)лари йўқлигини кафолатлашни талаб қилиш;

шартнома шартларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли “Жамият” га етказилган зарарлар қопланишини талаб қилиш;

“Инвестор”дан инвестиция киритиши муносабати билан унга маълум бўлган тижорат сирларини учинчи шахсларга ошкор қилмасликни талаб қилиш;

“Жамият”нинг кадрларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, реализация қилиш ҳамда молия-хўжалик фаолиятини мустақил ҳолда юритиш;

Жамиятнинг ҳуқуқлари

 

6. Тарафларнинг жавобгарлиги

6.1. “Жамият” “Инвестор” томонидан киритилган инвестицияларни мақсадсиз сарфлаганлик, инвестицияларни қайтармаганлик (шу жумладан инвестицияларни қайтариш графигига амал қилмаганлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

6.2. Инвестор инвестицияларни ўз вақтида ёки лозим миқдорда киритмаганлик, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мулкий низо (даъво)лари мавжуд бўлган мол-мулкларни (ҳуқуқларни) инвестиция сифатида киритганлик ҳамда “Жамият”нинг мазкур шартномага асосан ўзига маълум бўлган сирларини учинчи шахсларга ошкор қилганлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

6.3. Иккинчи томонга зарар етказган томон етказилган зарарни қоплаши уни Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъктларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунида белгиланган пеня ва бошқа тўловларни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.

6.4. Ушбу Шартномада алоҳида кўрсатилмаган бошқа ҳолларда ҳам “Томонлар” шартнома шартларини лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган доирада жавобгар ҳисобланадилар.

7. Маҳфийлик

7.1. Томонлар мазкур шартноманинг амал қилиш муддати давомида олинган маълумотларнинг махфийлигини сақлаш мажбуриятини оладилар.

7.2. “Инвестор” хизмат кўрсатиши билан боғлиқ ҳолда “Жамият”нинг ўзига маълум бўлган тижорат сирларини ҳимоя қилиш усулини Ўзбекистон Республикасининг “Тижорат сири тўғрисида” ги Қонунидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда танлайди.

7.3. “Жамият” тижорат сирига оид муълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида техник воситалар ва маъмурий чоралардан фойдаланади.

7.4. “Инвестор” мазкур шартнома амал қилиш муддати давомида “Жамият”нинг тижорат сирига оид муълумотларини ҳимоя қилиш ишларини бирор бир сабаб билан тўхтатиб қўйишга ҳақли эмас.

7.5. Тижорат сирини ташкил этувчи маълумот деб ҳисобланмайдиган маълумотлар рўйхати Ўзбекистон Республикасининг мазкур соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига асосан аниқланади.

 

8. Низоларни кўриб чиқиш

8.1. Мазкур шартномадан келиб чиқадиган ва у билан боғлиқ бўлган барча низолар музокаралар йўли билан ҳал қилинади. Томонлар ушбу шартномани бажаришга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тўсиқларни бартараф этиш учун зарур бўлган барча чораларни кўришга мажбурлар.

8.2. Мазкур шартномадан келиб чиқадиган низолар бўйича томонлардан бири судга даъво ариза киритишидан олдин, албатта иккинчи томонга ўз эътирозларини ёзма тарзда тақдим этиши лозим. Иккинчи томон эътирознома келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кунлик муддатда эътирозномага жавоб бермаса ёки эътирозномада келтирилган ҳолатларни қаноатлантиришни қисман ёхуд тўлиқ рад қилса, эътирознома киритган томон судга даъво ариза киритишга ҳақли.

8.3. Мазкур шартномадан келиб чиқадиган низолар юзасидан “Томонлар” келишувга эришолмаса, мазкур низолар иқтисодий ишлар бўйича Тошкент туманлараро суди томонидан кўриб чиқилади.

 

Шартноманинг амал қилиш муддати

9.1. Шартнома “Томонлар” имзолаган кундан бошлаб кучга киради ҳамда Шартноманинг амал қилиш муддати амал қилади. Агар шартноманинг амал қилиш муддати тугашига 30 (ўттиз) календарь кун қолганида, томонларнинг ҳеч бири ушбу шартномани бекор қилиш истагини ёзма равишда билдирмаса, ушбу шартнома узайтириш тартиби сақланиб қолган ҳолда ва худди шу шартларда, яна бир йил муддатга узайтирилган ҳисобланади.

9.2. Томонлардан бири шартномани бекор қилиш тўғрисида камида 30 (ўттиз) календарь кун олдин бошқа томонни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда уни бажаришдан бош тортиши ва уни бекор қилиниши мумкин.

9.3. Ушбу Шартномага киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма равишда тузилган ва томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади. Ушбу Шартноманинг барча иловалари унинг ажралмас қисми ҳисобланиб, шартнома билан бир хил юридик кучга эга.

9.4. Ушбу шартнома бўйича “Томонлар” бир-бирига юборадиган ҳужжатлар, уларни юборган томонни аниқлаш имконини берадиган тарзда юборилиши лозим. Электрон кўринишда ёки факсимил орқали юборилган ҳужжатлар, уни олган томон ушбу ҳужжатлар олинганлиги тўғрисида бошқа томонни хабардор қилгандан кейин қабул қилинган ҳисобланади ва юридик кучга эга бўлади.

9.5. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусҳада тузилиб, тарафларда бир нусҳадан сақланади. Шартноманинг иккала нусхаси ҳам бир хил юридик кучга эга.

 

 

X. Томонларнинг банк реквизитлари ва юридик манзиллари:

 

Жамият:

 

Инвестор:

Жамият ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли

 

Инвестор ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли

Жамият ташкилотнинг манзили (қўлда тўлдирилади)

 

Манзил: Инвестор ташкилотнинг манзили (қўлда тўлдирилади)

Ҳ.Р: Жамият ташкилотнинг ҳисоб рақами (қўлда тўлдирилади)

 

 

Ҳ.Р: Инвестор ташкилотнинг ҳисоб рақами (қўлда тўлдирилади)

СТИР: Жамият ташкилотнинг СТИР рақами (қўлда тўлдирилади)

 

СТИР: Инвестор ташкилотнинг СТИР рақами (қўлда тўлдирилади)

МФО: Жамият ташкилотнинг МФО рақами (қўлда тўлдирилади)

 

МФО: Инвестор ташкилотнинг МФО рақами (қўлда тўлдирилади)

ОКЭД: Жамият ташкилотнинг ОКЭД рақами (қўлда тўлдирилади)

 

ОКЭД: Инвестор ташкилотнинг ОКЭД рақами (қўлда тўлдирилади)

Телефон: Жамият ташкилотнинг телефон рақами (қўлда тўлдирилади)

 

Телефон: Инвестор ташкилотнинг телефон рақами (қўлда тўлдирилади)

Жамият ташкилот раҳбарининг лавозими

 

Инвестор ташкилот раҳбарининг лавозими

Жамият ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си

 

Инвестор ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си

 

Шартнома (Инвестиция киритиш тўғрисида)