Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Кассация шикояти (Фуқаролик судига)

Ҳужжат тавсифи
Шикоят реквизитлари
Шикоят берувчи
Шикоят мазмуни
  • Изоҳ: ушбу бандда суд қарори нима сабабдан ноқонуний деб ҳисобланаётганлиги ёзилиши керак.

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Шикоят берилган фуқаролик суди номи судига

 

Шикоят берувчининг манзилида яшовчи

 

Шикоят берувчи шахснинг Ф.И.Оси томонидан

 

 

КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ

Устидан шикоят берилаётган суд қарорини қабул қилган суд номи судининг Устидан шикоят берилаётган суд қарори қабул қилинган сана даги ҳал қилув қарори юзасидан

 

Даъвогар Иш бўйича даъвогар жавобгар Иш бўйича жавобгарга нисбатан Даъво талаби мазмуни тўғрисидаги даъво ариза билан фуқаролик ишлар бўйича Устидан шикоят берилаётган суд қарорини қабул қилган суд номи судига мурожаат қилган. Суд Устидан шикоят берилаётган суд қарори қабул қилинган сана куни Суднинг ҳал қилув қарори мазмуни тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.

Мен қуйидагиларга асосан ушбу қарордан норозиман:

Шикоят муаллифининг фикрига кўра суднинг ҳал қилув қарори қайси асосларга кўра ноқонуний?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 403-моддасига кўра, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан кассация шикояти бериши, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно, прокурор эса ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда кассация протести келтириши мумкин.

Мазкур Кодекснинг 4077-моддасига кўра, кассация шикоятини (протестини) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги масала иш кассация инстанцияси судига келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилинади.

Кассация шикоятини (протестини) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш ҳақидаги ажримда суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.

Ушбу Кодекснинг 419-моддасига кўра кассация инстанциясининг суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юбормасдан янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни ўзгартиришга, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга ҳақли.

Бироқ биринчи инстанция суди юқоридаги қонун талабларига риоя қилмаган. Чунки суд иш ҳолатларини ўрганмади.

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асосқилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Бироқ суд ушбу қонун талабига риоя қилмади.

Иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Юқоридагилардан ҳамда Фуқаролик процессуал Кодекснинг 42, 68, 282-303-моддаларидан келиб чиққан ҳолда

 

СЎРАЙМАН:

 

1. Устидан шикоят берилаётган суд қарорини қабул қилган суд номи судининг Устидан шикоят берилаётган суд қарори қабул қилинган сана кунидаги ҳал қилув қарорини бекор қилишингизни;

2. Ҳал қилув қарори бекор қилиниб, ўрнига қабул қилиниши сўралаётган янги ҳал қилув қарорининг қисқача мазмуни ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишингизни;

 

Илова: Шикоятга илова қилинаётган ҳужжатлар номи

 

Шикоят берувчи шахснинг Ф.И.Оси

 

Шикоят берилган сана

 

 

 

 

 

 

 

 

Кассация шикояти (Фуқаролик судига)