«Юрхизмат.уз» тизими юзасидан
ОММАВИЙ ОФЕРТА
Мазкур ҳужжат «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказининг «Юрхизмат.уз» тизимидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-370-моддаларига мувофиқ хизмат кўрсатиш шартномасини (кейинги ўринларда – Шартнома) тузиш юзасидан лаёқатли бўлган жисмоний ва юридик шахсларга шахсларга (кейинги ўринларда – «Фойдаланувчи») расмий таклиф ҳисобланади.
«Фойдаланувчи» томонидан мазкур офертада белгиланган ҳаракатларнинг бажарилиши, у томонидан оферта шартларига розилик берилганлигини ва оферта аксептланганлигини англатади. Офертани акцепт қилган пайтдан шартнома тузилган ҳисобланади. Мазкур шартномада тўғридан-тўғри назарда тутилмаган барча ҳолларда, томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва иш муомаласи одатларига риоя қиладилар.
1. Мазкур офертада қуйидаги тушунча ва атамалар қўлланилади:
«Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси» – Адолат миллий ҳуқуқий ахборот маркази;
«Фойдаланувчи» – «Yurxizmat.uz» расмий сайти хизматлардан фойдаланадиган жисмоний ёки юридик шахслар;
«Юрхизмат.уз» расмий сайти – Юридик ва жисмоний шахслар учун ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларнинг онлайн хизматини кўрсатувчи сайт.
«Юрхизмат.уз» тизимдан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги келишув
2. Фойдаланувчи томонидан оферта «Юрхизмат.уз» сайтининг рўйхатидан ўтиш ва/ёки қатнашиш бўйича ҳаракатларини амалга ошириши орқали акцепт (қабул) қилинади.
3. Рўйхатдан ўтишда сохта маълумотлар ёки бошқа шахсларга тегишли бўлган маълумотлар киритилиши, бошқа шахслар номи билан рўйхатдан ўтилиши, юридик шахслар номидан рўйхатдан ўтишга ваколати бўлмаган шахслар томонидан рўйхатдан ўтилиши «Фойдаланувчи» учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.
«Фойдаланувчи» тизимда рўйхатдан ўтганлигини, тизимдаги кабинетини бошқаларга ўтказишга ҳақли эмас.
Тизимдан фойдаланишдан аввал «Фойдаланувчи» мазкур офертанинг матни билан тўлиқ танишиб чиқиши зарур. Офертанинг шартларидан тўлиқ ёки қисман норози бўлган «Фойдаланувчи» тизимдан фойдаланишдан бош тортиши зарур.
4. Ушбу Келишувнинг шартларини қабул қилган ҳолда, «Фойдаланувчи» қуйидагиларни тасдиқлайди ва кафолатлайди:
- ушбу келишув ихтиёрий тузилганлигини;
- мазкур офертанинг барча шартлари билан танишганлигини, тушунганлигини, қабул қилганлигини;
- оммавий оферта шартларига сўзсиз рози эканлигини ва риоя қилишини.
5. «Юрхизмат.уз» расмий сайтидан фойдаланиш бепул ҳисобланади. Сайтнинг юридик шахслар фаолиятига оид бўлимлари ёки бўлимлардаги айрим ҳуқуқий ҳужжатлари прескурант асосида пул тўловлари ундирилган ҳолда тақдим этилиши мумкин.
Фойдаланувчилар «Yurxizmat.uz» сайтининг ривожи учун беғараз молиявий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
6. Фойдаланувчи ушбу сайтдан ўз хоҳишига биноан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
7. Сайтдаги ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда тижорий мақсадларда бошқа шахсларга процессуал ва бошқарувга оид ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаб бериш тақиқланади. Ҳужжатлардан тижорий мақсадларда фойдаланишга «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси» билан ёзма равишда шартнома тузилиб, тўловлар амалга оширилган ҳолларда йўл қўйилади.
Фойдаланувчи томонидан ушбу расмий сайтнинг материалларидан мақолалар, илмий ишлар ёки бошқа турдаги ахборот берувчи маълумотлар учун фойдаланилганда сайтнинг расмий номи кўрсатилиши шарт.
8. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 27 ҳамда 28-моддаларидан келиб чиққан ҳолда тизимдан ўн саккиз ёшга тўлган, ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлсада эмансипация ҳуқуқига эга бўлган шахслар мустақил равишда фойдаланишлари мумкин. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган «Фойдаланувчи»лар ота-онасининг ёки уларни ўрнини босувчи шахсларнинг розилигини олиши, уларни ҳам оммавий оферта шартлари билан таништириши лозим. Ўн тўрт ёшгача бўлган «Фойдаланувчи»лар тизимдан фақатгина ота-онаси ёки уларни ўрнини босувчи шахслар орқали фойдаланиши мумкин.
«Фойдаланувчи» томонидан унинг ёши тўғрисидаги маълумотлар нотўғри киритилганлиги Марказ учун жавобгарлик келтириб чиқармайди.
Томонларнинг жавобгарлиги
9. Тизим имкониятларидан фойдаланиш мақсадида «Фойдаланувчи» томонидан киритиладиган маълумотларнинг тўғрилигига «Фойдаланувчи»нинг шахсан ўзи жавобгар ҳисобланади.
10. «Фойдаланувчи» тизимдан ноқонуний, бошқаларнинг ҳуқуқларини бузадиган ва бошқача тарзда зарарли бўлган мақсадларда фойдаланиши, «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси» томонидан қўйилган чекловларни бузиб (четлаб) ўтиши тақиқланади.
11. «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси»нинг мулк ҳуқуқини бузиш, шу жумладан серверларига зарар етказиш, тизимнинг таркибий қисмларини, тизимнинг дастурий таъминотини, алгоритмларини, техник жиҳатларини бузиш, кўчириб олиш, ҳар қандай кўринишда бошқа шахсларга ўтказиш қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
12. «Фойдаланувчи» мазкур оммавий оферта юзасидан зиммасига олган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини учинчи шахсларга ўтказишга ҳақли эмас.
«Фойдаланувчи» тизимдан фойдаланган ҳолда тайёрлаган материалларидан фойдаланиши ёки фойдаланмаслиги, қай мақсадда фойдаланиши учун шахсан масъул ҳисобланади. «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси» «Фойдаланувчи»нинг ҳаракат ёки ҳаракатсизлигига жавоб бермайди.
13. «Фойдаланувчи» мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги натижасида вужудга келган ҳар қандай зарар ёки салбий оқибатларга ўзи жавоб беради.
14. «Фойдаланувчи» хавфсиз бўлмаган уланишлардан фойдаланган ҳолда, ёхуд зарарли дастур ва иловалар таҳдиди остида ўзининг шахсга доир маълумотларини қурилмага киритишида уларнинг хавфсизлигига тўлиқ жавоб беради.
Агар ушбу ҳаракатлар «Фойдаланувчи» томонидан шартнома шартларини бажарилмаганлиги оқибатида содир бўлган бўлса, «Тизим бошқарувчиси» мазкур шартнома шартларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бермайди.
15. Тизимдаги ҳуқуқий ҳужжат намуналари тавсиявий характерга эга бўлиб, «Фойдаланувчи», «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси» ва учинчи шахслар учун ҳеч қандай ҳуқуқ ёки мажбурият келтириб чиқармайди.
Улардан фойдаланиш натижасида, шунингдек, «Фойдаланувчи» томонидан ҳужжатларни тўлдиришда йўл қўйилган хатоликлар, номувофиқликлар натижасида келиб чиқадиган ҳар қандай оқибатлар учун «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси» жавобгар ҳисобланмайди.
16. «Фойдаланувчи» мазкур Офертанинг шартлари билан танишмаганлиги сабабли келиб чиққан ҳар қандай зарар учун «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси» жавоб бермайди. Тизим фаолият кўрсатиши учун «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси» томонидан фойдаланиладиган ҳуқуқий, техник ва дастурий таъминотларда учинчи шахсларнинг айби билан узилишлар бўлган ҳолларда, «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси» жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
17. «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси» ҳам «Фойдаланувчи» ҳам ушбу шартномада белгиланган жавобгарлик белгиланганлигини тан олган ҳолда, агар уларнинг назоратидан ташқаридаги ҳар қандай шароитлар оқибатида, шу жумладан, ҳукумат фаолияти ёки террористик ҳаракатлар, зилзилалар, ёнғинлар, тошқинлар ёки бошқа табиий офатлар, иш шароитлари билан боғлиқ вазиятлар, электр таъминотидаги узилишлар, Интернетга уланишдаги бузилишлар ҳамда серверга сўровлар юкламаси ортганлиги сабабли бўладиган узилишлар каби ҳолатлар бўлса томонларнинг ҳеч бири жавоб бермаслиги ҳақида келишган ҳисобланади.
Тизимда хизматлар кўрсатилишининг тўхталишига олиб келадиган йирик авариялар юз берганда ҳамда унинг назоратидан ташқаридаги ҳар қандай шароитлар оқибатида хизмат кўрсатишда узилишлар юзага келганда «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси» «Фойдаланувчи»ларни бу ҳақда, шунингдек, хизматларни кўрсатиш тикланишининг тахминий муддатлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали ёки «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси» томонидан танланган исталган бошқа усулда хабардор қилади.
18. «Фойдаланувчи» томонидан «Юрхизмат.уз» тизимдан фойдаланиш мобайнида тизимга зарар етказилганда, маълумотлар ўчириб юборилганда, яроқсиз ҳолатга келтирилганда ва зиён етказиш билан боғлиқ бошқа ҳолларда, айбдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жавобгарликка тортилади.
19. «Фойдаланувчи»нинг исми, отасининг исми, фамилияси, лавозими ва бошқа шахсий маълумотларидан «Юрхизмат.уз» тизимида фойдаланиш фақатгина ушбу шахсий маълумотлар эгасининг рухсати билангина амалга оширилиши мумкин.
Низоларни кўриб чиқиш тартиби
20. Мазкур шартномадан келиб чиқувчи ҳар қандай низо, музокаралар орқали, ёхуд «Фойдаланувчи»нинг ёзма мурожаати асосида эътироз тартибида кўриб чиқилиши зарур. Мурожаатни кўриб чиқиш ва унинг мазмунига қуйиладиган талаблар амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
21. Агар вужудга келган низо эътироз тартибида ҳал этилмаса, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатлари белгиланган тартибга мувофиқ жавобгарнинг жойлашган ердаги тааллуқлиги бўйича судда кўриб чиқилади.
22. «Фойдаланувчи»лар эътирозлари билан боғлиқ ишлар ва техник қўллаб-қувватлаш хизматлари «Фойдаланувчи»ларга фақат сўровларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва тегишли сўровларга жавобларни юбориш орқали амалга оширилади.
Биз билан боғланиш
23. Тизим ҳамда у орқали кўрсатиладиган хизматлар юзасидан фикр-мулоҳазалар, сўровлар, мурожаатлар, шикоятлар, таклифлар (шу жумладан ҳамкорлик таклифлари) ҳамда «Фойдаланувчи»ларнинг сўровлари «Ҳуқуқий ҳужжатлар онлайн хизмати ташкилотчиси»нинг расмий электрон почтаси ёки телефон рақами орқали қабул қилинади.
Бошқа шартлар
24. Мазкур оммавий офертада тўғридан-тўғри назарда тутилмаган ҳар бир масалани томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда ҳал қиладилар.
25. Мазкур оммавий офертани қабул қилиб, «Фойдаланувчи» ушбу шартноманинг барча шартларини сўзсиз қабул қилганлигини тасдиқлайди ва уни бажаришни ўз зиммасига олади.