ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИХАРИД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ШАРТНОМА
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Етказиб берувчи ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Етказиб берувчи” деб юритилади) номидан Етказиб берувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Етказиб берувчи ташкилот раҳбари лавозими ва F.I.Oси бир томондан ва Сотиб олувчи ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Сотиб олувчи” деб юритилади) номидан Сотиб олувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Сотиб олувчи ташкилот раҳбари лавозими ва F.I.Oси иккинчи томондан, мазкур шартномани куйидагилар тўғрисида туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Етказиб берувчи товарни етиштириш (ишлаб чиқариш, Сотиб олувчи эса, ушбу товарни қабул қилиб олиш ва мазкур шартнома шартлари асосида ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур етказиб бериш шартномасининг нарсасини (предметини) қуйидаги товарлар ташкил этади:
Мазкур етказиб бериш шартномасининг нарсаси номи
КАФОЛАТ МУДДАТИ
Етказиб берувчи етказиб берилаётган товарларнинг сифатига кафолат беради.
Товарни қабул қилиш, шунингдек кафолат муддати давомида қайта ишлаш жараёнида унинг мазкур шартнома шартларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, Етказиб берувчининг вакили чақиртирилиши шарт.
ЕТКАЗИБ БЕРИШ МУДДАТЛАРИ, ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ
Товарни етказиб бериш тарафлар келишган жойда Етказиб берувчи томонидан Сотиб олувчига Товарни етказиб бериш тартиби йўли билан амалга оширилади.
Етказиб берувчи ҳар бир туркум товарни муддатидан олдин, бу ҳақда Сотиб олувчини товарни жўнатишдан олдин ёзма равишда хабадор қилган ҳолда етказиб беришга ҳақли.
Товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки шикастланиши хавфи Етказиб берувчидa.
БАҲО
4.1. Товарнинг баҳоси Товарнинг баҳоси сўмни ташкил қилади.
4.2.Сотиб олувчи тўловни амалга оширганлиги ҳақида Етказиб берувчини хабардор қилиши шарт.
ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Товар етказиб беришнинг айрим даврида уни тўлиқ етказиб бермаган Етказиб берувчи етказиб берилмаган товарлар миқдорини ушбу шартнома амал килиш муддати доирасидаги кейинги даврларда тўлдириши лозим.
Товарни етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, Сотиб олувчи бу ҳақда Етказиб берувчини хабардор қилган ҳолда товарни қабул қилишни рад этишга ҳақли. Етказиб берувчи билдириш хатини олгунча етказиб берилган товарларни Сотиб олувчи қабул қилиши ва уларнинг ҳақини тўлаши лозим.
Бир номдаги товарларни шартномада назарда тутилгандан кўпроқ миқдорда етказиб бериш шу ассортиментга кирадиган бошқа номдаги тўлиқ етказиб берилмаган товарлар ўрнини тўлдириш сифатида тарафларнинг ёзма келишуви бўлмасдан туриб ҳисобга олинмайди.
Товар сифати ва ассортименти жиҳатидан ушбу шартнома билан белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда, Сотиб олувчи томонидан кўздан кечирилиши ва қабул қилиниши лозим.
Сотиб олувчи қонунчилик ҳужжатларида ва ушбу шартномада белгиланган асосларсиз Етказиб берувчидан товарни қабул қилиб олмаган ёки товарни рад этган ҳолларда, Етказиб берувчи Сотиб олувчидан товар туркумининг ҳақини рад этилган (қабул қилишдан бош тортилган) пайтдаги мавжуд баҳо бўйича тўлашини талаб қилишга ҳақли.
Етказиб берувчи товарларни ушбу шартномада назарда тутилган миқдорда етказиб бермаган ёки Сотиб олувчининг лозим даражада сифатли бўлмаган товарларни алмаштириш тўғрисидаги талабларини бажармаган тақдирда, Сотиб олувчи етказиб берилмаган товарларни бошқа шахслардан олиб, уларни олиш билан боғлиқ барча зарур харажатларни Етказиб берувчи зиммасига юклаш ҳуқуқига эга.
ЖЎНАТИШ ВА ТАШИШ
Товарни ортиш (тушириш) мажбурияти Товарни ортиш (тушириш) мажбуриятини бажарувчи тарафга юклатилади. Агар иккинчи тараф ушбу ишни бажарган бўлса, биринчи тараф ўзаро келишувга мувофиқ унга бажарилган ишлар қийматини қоплаши шарт.
Етказиб берувчи товар жўнатилганлиги тўғрисида Сотиб олувчини хабардор қилиши шарт.
ТОВАРНИ ТОПШИРИШ
Товарни топшириш (топшириш-қабул қилиш) Товарни топшириш (топшириш – қабул килиш) тартибида амалга оширилади.
Сотиб олувчининг товар ҳақини тўлаш юзасидан мажбуриятларини бажариш санаси ҳисоб-китоб ҳужжатида банк муассасасининг тўртбурчак тамғасида кўрсатилган сана ҳисобланади.
ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
Ушбу шартнома тарафлар томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддатигача амал килади.
Шартноманинг амал қилиш муддати тугашига 5 кун қолганда тарафлардан бирортаси ҳам уни ўзгартириш ёки бекор қилиш истагини билдирмаса, ушбу шартноманинг амал қилиш муддати 1 йил муддатга узайтирилган ҳисобланади.
ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Ушбу шартнома шартларини бузганлик учун айбдор тараф амалдаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда бунинг натижасида етказилган зарарни, шу жумладан, бой берилган фойдани иккинчи тарафга тўлайди.
Етказиб берувчи товарнинг сифати ва нави пастлиги учун қуйидаги тартибда жавобгардир:
бундай товарни сифати лозим даражада бўлган товарга алмаштириш;
бозор шароитида шундай товарга мос келадиган даражага мутаносиб миқдорда товарнинг баҳосини камайтириш.
Ушбу шартнома билан назарда тутилмаган тарафларнинг жавобгарлиги амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
УШБУ ШАРТНОМА БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ишларини амалга оширишни молиялаштиришга сарфланган маблағларни қайтариш ва фьючерс контрактлари бўйича мажбуриятларни таъминлаш усуллари қуйидагилар ҳисобланади:
Етказиб берувчининг тез сотилувчи мол-мулкини
гаровга қўйиш шартномаси;
“Ўзагросуғурта” суғурта ташкилоти билан тузилган суғурта шартномаси;
Бошқа ҳолларда.
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этилади.
Медиация тартиб-таомилини қўллаш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
УШБУ ШАРТНОМА ШАРТЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ
Ушбу шартноманинг шартлари тарафларнинг узаро розилиги билан ёзма ҳужжатни тузиш йўли билан ўзгартирилиши мумкин.
Тарафлардан ҳеч бири ушбу шартнома бўйича ўзининг ҳуқуқларини иккинчи тарафнинг розилигисиз учинчи шахсга топширишга ҳақли эмас.
БОШҚА ШАРТЛАР
Ушбу шартнома икки асл нусхада тузилган бўлиб, тарафларга бир нусхадан тегишлидир.
Ушбу шартнома имзолангандан кейин у бўйича барча дастлабки музокаралар, ёзишмалар, дастлабки келишувлар, баённомалар ва у ёки бу тарзда ушбу шартномага алоқадор бўлган ҳужжатлар ўзининг юридик кучини йўқотади.
ФОРС-МАЖОР
Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, уларни олдиндан билиш ёки олдини олиш имконияти бўлмаган ҳолатлар (енгиб бўлмас куч) оқибатида мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафлардан бирортаси иккинчи тараф олдида жавобгар эмасдир.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:
ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ: Юридик манзили: Етказиб берувчининг юридик манзили Ҳ/Р:Етказиб берувчининг ҳисоб рақами Банк коди Етказиб берувчининг банк коди СТИР: Етказиб берувчининг СТИР рақами Етказиб берувчи билан боғланиш учун телефон рақами |
СОТИБ ОЛУВЧИ: Юридик манзили: Сотиб олувчининг юридик манзили Ҳ/Р Сотиб олувчининг ҳисоб рақами Банк коди Сотиб олувчининг банк коди СТИР: Сотиб олувчининг СТИР рақами Сотиб олувчининг телефон рақами |
Муҳр ўрни Муҳр ўрни