РЕКЛАМАНИ ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА ШАРТНОМА
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Реклама тайёрловчининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Реклама тайёрловчи” деб юритилади) номидан Реклама тайёрловчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Реклама тайёрловчининг раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси бир томондан ва Реклама берувчининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Реклама берувчи” деб юритилади) номидан Реклама берувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Реклама берувчи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида тўздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Мазкур шартнома бўйича Реклама тайёрловчи реклама материалини тайёрлаб, унга бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган йўриқнома билан бирга Реклама берувчига топшириш, Реклама берувчи эса, ушбу реклама асарини қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Реклама материалини тайёрлашдан олдин Реклама тайёрловчи Реклама берувчига намуна шаклидаги дастлабки реклама материалларини (эскиз, реклама матни, слайд ва шу каби бошқа лойиҳаларни) тақдим этиши, Реклама берувчи эса, уни тасдиқлаши лозим.
Реклама тайёрловчи ўз мажбуриятларини реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, Реклама берувчи топшириғининг мазмуни, унинг бадиий ва эстетик (хизмат сифати) талабларига мувофиқ аниқ, ўз вақтида ва тўлиқ (лозим даражада) бажариши шарт.
ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Реклама берувчининг ҳуқуқлари:
Реклама тайёрловчидан рекламани тарқатиш учун тайёр шаклга келтириш, реклама материалига бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва реклама материалидан фойдаланиш учун зарур бўлган йўриқнома (ҳужжатлар)ни топширишни талаб қилиш;
Рекламани тайёрлаш юзасидан топшириқ тузилишини белгилаш;
Реклама қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича Реклама тайёрловчидан маълумот беришини талаб қилиш;
Реклама тайёрловчининг фаолиятига аралашмаган ҳолда исталган вақтда ишнинг бориши ва сифатини текшириш;
Реклама тайёрловчи ўз мажбуриятларини бажаришга ўз вақтида киришмаса ёки ишни суст бажариши натижасида уни белгиланган муддатда тугатиш мумкин бўлмаслиги аниқ бўлиб қолса, шартномадан воз кечиб, етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
Дастлабки реклама материалларини қабул қилиш вақтида унга камчиликларни аниқлаш ва бу камчиликларни тузатиш тўғрисидаги талабни қўйиш;
Реклама материали ўзига топширилгунга қадар исталган вақтда шартномадан воз кечиб, белгиланган баҳонинг шартномадан воз кечганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш олингунга қадар Реклама тайёрловчига у бажарган ишга мутаносиб қисмини тўлаш.
Реклама берувчининг мажбуриятлари:
2.2.1.Реклама тайёрловчининг талабига биноан реклама ахборотининг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш;
2.2.2.Агар Реклама берувчининг фаолияти лицензияланиши ёки маҳсулоти сертификатлаштирилиши зарур бўлса, маҳсулотни ёки Реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда тегишли лицензия ёки сертификатни тақдим этиш;
2.2.3.Реклама материалини яратиш юзасидан Реклама тайёрловчига топшириқ бериш;
2.2.4.Шартномада назарда тутилган ҳолларда, ҳажмда ва тартибда Реклама тайёрловчига ёрдам бериш;
2.2.5.Дастлабки реклама материалларини тасдиқлаш;
2.2.6.Шартномада кўрсатилган муддатларда ва тартибда реклама материали ҳақини тўлаш;
2.2.7.Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
2.3.Реклама тайёрловчининг ҳуқуқлари:
2.3.1.Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Реклама берувчидан тегишли лицензия, сертификат ҳамда реклама ахборотининг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш;
2.3.2.Реклама берувчидан рекламани тайёрлаш юзасидан топшириқни талаб қилиш;
2.3.3.Шартноманинг бажарилиши муносабати билан Реклама берувчи белгиланган ҳақ ва бошқа суммани тўламаган тақдирда, Реклама берувчи тегишли суммани тўлагунга қадар унга тегишли ашёларни ушлаб қолиш;
2.3.4.Реклама берувчидан реклама материалини қабул қилиб олишини талаб қилиш;
2.3.5.Дастлабки реклама материалини тасдиқлашни талаб қилиш;
2.3.6.Шартномада назарда тутилган ҳолларда, ҳажмда ва тартибда Реклама берувчидан ёрдам беришни талаб қилиш;
2.3.7.Рекламани тайёрлаш хизмати учун Реклама берувчидан олдиндан аванс тўловини тўлашни талаб қилиш;
2.3.8.Реклама берувчидан ишни кабул қилиб олишини талаб қилиш.
2.4.Реклама тайёрловчининг мажбуриятлари:
2.4.1.Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган реклама фаолияти ва ҳомийлик қоидалари ҳамда реклама фаолиятининг профессионал иштирокчиси касб этикасига сўзсиз риоя қилиш;
2.4.2.Реклама берувчининг топшириғига биноан реклама ахборотини тайёр шаклга келтириш бўйича ишни бажариш ва унинг натижасини Реклама берувчига топшириш;
2.4.3.Ахборот ёки бошқа материалларни берган шахс тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз ошкор қилмаслик;
2.4.4.Реклама тайёрловчи қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ахборот берган тақдирда, уни бу ҳақда ўз вақтида хабардор қилиш;
2.4.5.Реклама материалининг сифати талабларига риоя қилиш, ишни сифатли бажариш;
2.4.6.Реклама берувчига реклама асарига бўлган ҳуқуқни топшириш;
2.4.7.Реклама материалларининг охирги марта реклама эълон қилинган кундан бошлаб режали текшириш ўтказилгунига қадар сақланишини таъминлаш;
2.4.8.Реклама берувчи берган материалдан тежаб-тергаб ва режали фойдаланиш, иш тугаганидан сўнг ишлатилган материал тўғрисида ҳисобот бериш, шунингдек, унинг қолдиғини қайтариб бериши ёхуд ўз ихтиёридаги фойдаланилмай қолган материалнинг қийматини ҳисобга олиб, Реклама берувчининг розилиги билан ишнинг баҳосини камайтириш;
2.4.9.Реклама берувчини огоҳлантириш шарт бўлган ҳолатларда уни дарҳол огоҳлантириб, ундан кўрсатма олгунга қадар ишни тўхтатиб туриш;
2.4.10.Реклама берувчига техник воситалардан фойдаланган ҳолда ташувчиларда қайд қилинган реклама асари билан бирга уни ишлатиш ва ундан бошқача тарзда фойдаланишга оид ахборотларни бериш.
ШАРТНОМАНИНГ БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ
Ушбу шартнома баҳоси Шартноманинг умумий баҳоси сўмни ташкил этади.
Реклама берувчи рекламани тайёрлашга оид хизматлар учун шартнома суммасининг Олдиндан амалга ошириладиган сумма фоизи фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди. Реклама берувчи дастлабки
реклама материаллари тасдиғини Реклама тайёрловчига топширганидан кейин шартнома суммасини узил-кесил тўлаши лозим.
Кўрсатилган хизматлар ҳақи намуна шаклидаги дастлабки реклама материаллари буюртмачи томонидан тасдиқланганидан сўнг ўзгартирилиши мумкин эмас.
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МУДДАТЛАРИ
Реклама тайёрловчи унинг ҳисоб рақамига дастлабки тўлов келиб тушган кундан бошлаб Реклама берувчининг топшириғини бажаришга киришиб, топшириқ юзасидан намуна шаклидаги дастлабки реклама материалларини Реклама берувчининг тасдиғига ҳавола қилади.
Реклама берувчи дастлабки реклама материалларини унга тақдим этилган кундан бошлаб кўриб чиқиб, ўз имзоси ва муҳри орқали тасдиқлаган ҳолда Реклама тайёрловчига қайтаради.
Реклама тайёрловчи асосий реклама материаллари (оригинал макет, видеоролик, баннер ва ҳ.к.) ни шартнома суммаси тўлиқ тўланган кундан бошлаб тайёрлаб, Реклама берувчига топшириши лозим.
ШАРТНОМАНИНГ БАЖАРИЛИШИ
Реклама асари Реклама берувчининг розилиги билан муддатидан олдин тақдим этилиши мумкин.
Реклама асарини қабул қилиш-топшириш тўғрисида тарафлар ўртасида далолатнома тузилади.
Далолатномада реклама асарининг миқдори, ҳажми ва сифати билан бирга, реклама асарига бўлган муаллифлик ҳуқуқи ҳамда реклама асаридан фойдаланиш учун зарур бўлган йўриқнома Реклама берувчига топширилганлиги алоҳида қайд этилади.
Далолатнома реклама асари топширилган вақтдан бошлаб кўпи билан кейинги кундан кечиктирмасдан тарафлар томонидан имзоланиши лозим. Реклама берувчи реклама асарини қабул қилиш ёки далолатномага имзо қўйишдан бош тортган тақдирда, ушбу муддат ичида Реклама тайёрловчига асослантирилган рад жавобини ёзма равишда билдириши лозим.
ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Мазкур шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун айбдор шахс Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Реклама тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳукукий базаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ жавобгар бўлади
Реклама тайёрловчи реклама ахборотининг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги, реклама қилинадиган маҳсулот (иш, хизмат) сифати, шунингдек, Реклама берувчи томонидан тасдиқланган дастлабки реклама материалининг дизайни ва ундаги камчиликлар учун жавоб бермайди.
ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ,УНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ
Шартнома тарафлар имзолаганидан бошлаб кучга киради ва тарафлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.
Реклама материалининг сифати Реклама берувчи томонидан тасдиқланган дастлабки реклама материалларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда Реклама берувчи шартномани бир томонлама бекор қилиши мумкин.
Тўловлар мазкур шартномада назарда тутилган муддатларда амалга оширилмаган, тўловни кечиктириш муддати 60 иш кунидан ортиб кетган ҳолларда Реклама тайёрловчи шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли.
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этилади.
Медиация тартиб-таомилини қўллаш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:
РЕКЛАМА ТАЙЁРЛОВЧИ: Юридик манзили: Реклама тайёрловчининг юридик манзили Ҳ/Р: Реклама тайёрловчининг ҳисоб рақами Банк коди Реклама тайёрловчининг банк коди СТИР: Реклама тайёрловчининг СТИР рақами Реклама тайёрловчи билан боғланиш учун телефон рақами |
РЕКЛАМА БЕРУВЧИ: Юридик манзили: Реклама берувчининг юридик манзили Ҳ/Р Реклама берувчининг ҳисоб рақами Банк коди Реклама берувчининг банк коди СТИР: Реклама берувчининг СТИР рақами Реклама берувчининг телефон рақами |
Муҳр ўрни Муҳр ўрни