Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами – сон |
Шартнома тузилган жой |
Таълим муассасаси жойлашган вилоят номи вилояти Таълим муассасаси жойлашган туман номи тумани(шаҳар) Таълим муассасасининг рақами-сонли давлат умумий ўрта таълим муассасаси (кейинги ўринларда — Мактаб) номидан мактаб Устави асосида фаолият юритаётган муассаса директори бир томондан,Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасасига ўқишга қабул қилинаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс (кейинги ўринларда — ўқувчи) номидан унинг ота-онаси (ёки унинг қонуний вакили) Таълим муассасасига қабул қилинаётган ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакили) Ф.И.О. си иккинчи томондан, якка тартибда «Томон» деб аталади, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида тузишди:
И. Шартнома предмети
Мактаб ва ота-она ҳамкорликда ўқувчининг ёшига ва олдин эгаллаган билимига мутаносиб равишда уни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида ўқитишни ўз зиммасига олади.
ИИ. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Мактабнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
2.1.1. Ўқувчининг ёшига ва олдин эгаллаган билимига мутаносиб равишда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида ўқитишни таъминлаш, уларда билим олиш талабини ривожлантириш.
2.1.2. Ўқувчида бирламчи меҳнат кўникмаларини шакллантириш, уни мустақил ижодий фикрлашга ўргатиш, атроф оламга ҳамда касб танлашга онгли равишда ёндашишни тарбиялаш.
2.2.2. Ўқувчини мактаб Устави, мактабнинг ички тартиб қоидалари, ўқув режаси ва дастурлари билан ёзма равишда таништириш.
2.2. Ота-она ва ўқувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
2.2.1. Ўқишга кириш учун мактабга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:ота-онасининг уни мактабга қабул қилиш тўғрисидаги аризаси; ўқитилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари; соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса.
2.2.2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлар талабларига риоя қилиш, ўзбек халқининг миллий урф-одатлари ҳамда анъаналарини ҳурмат қилиш, республикада ўрнатилган хорижий фуқароларнинг яшаши ҳамда ҳаракат қилиши қоидаларини бажариш.
2.2.3. Мактабда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш, ўқув режаси ва дастурида кўзда тутилган барча турдаги ўқув топшириқларини бажариш, ўз вақтида имтиҳон ва синовларни топшириш.
2.2.4. Мактаб маъмурияти топшириқлари ҳамда буйруқларини бажариш.2.2.5. Мактаб мулкига зарар келтирилганда, уларни қоплаш.
2.2.6. Ўқувчининг яшаш манзили ва вақтинча яшаш муддати ўзгарганда, мактаб раҳбариятига маълум қилиш.
ИИИ. Томонларнинг жавобгарликлари
3.1. Мактаб қуйидаги сабаблар асосида ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси қонунларини бузганлиги учун; Мактаб устави ва ички тартиб қоидаларга риоя қилмаганлиги учун; Ўқувчининг яшаш манзили ўзгарганлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра бошқа мактабга кўчирилганлиги учун.
3.2. Томонлар орасида келишилмовчиликлар юзага келганда, улар ўзаро ҳурмат асосида музокара йўли билан, бунинг имкони бўлмаганда қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
ИВ. Якунловчи қоидалар
4.1. Ушбу шартнома томонлар имзолаган вақтдан кучга киради.4.2. Ушбу шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш томонларнинг вакиллари томонидан ёзма равишда амалга оширилиб, имзолангандан кейингина ҳақиқий ҳисобланади.
4.3. Ушбу шартнома ўзбек тилида икки нусхада имзоланди.
В. Томонларнинг юридик манзиллари ва имзолари
Таълим муассасаси |
Томон |
Манзил: Таълим муассасасининг юридик манзили |
Манзил: Томоннинг доимий яшаш манзили |
СТИР: Таълим муассасасининг СТИР рақами Боғланиш учун телефон рақами |
Паспорт маълумотлари: Томоннинг пасспорт маълумотлари Боғланиш учун телефон рақами |
Имзо |
Имзо |
|
|