Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Бузилишга тушган дўконлар учун компенсация ундириш тўғрисида даъво аризаси

Ҳужжат тавсифи
Тарафларнинг реквизитлари
Даъво ариза мазмуни

Юклаб олинг

 

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилаётган суд жойлашган ҳудуд номи туманлараро (туман) судига

 

 

Даъвогар

 

 

 

Даъвогарнинг Ф.И.О. си

Даъвогарнинг доимий яшаш манзили

Даъвогар билан боғланиш учун телефон рақами

 

Жавобгар:

 

 

 

 

 

 

Жавобгар ташкилотнинг номи

Жавобгар ташкилотнинг манзили

Жавобгар ташкилотнинг СТИР рақами

Жавобгар ташкилот билан боғланиш учун телфон рақами

 

 

 

ДА Ъ В О А Р И З А

(Бузилишга тушган савдо дўконлари ўрнига компенсация тўловларини ундириш ҳақида)

Менга тегишли бўлган Бузилишга тушган савдо дўкони жойлашган манзил манзилида жойлашган Бузилишга тушган савдо дўконининг ҳажми кв.метр майдондаги савдо дўконим мавжуд. Ушбу савдо дўконим Савдо дўконини бузишга қарор чиқарган ташкилот номининг Бузиш тўғрисида қарор чиқарилган санадаги Бузиш тўғрисида чиқарилган қарор рақами-сонли қарорига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилишга тушган.

Бузилишга тушган савдо дўконим Бузилишга тушган савдо дўконини баҳолаган ташкилот номи ташкилоти томонидан Баҳолаш ўтказилган сана да Баҳолаш натижасига кўра савдо дўконининг қийматисўмга баҳоланган.

Шунга мувофиқ мен компенсация пулларини тўлаб беришни сўраб бир неча маротаба Жавобгарга мурожаат қилдим. Бироқ, ҳозирги кунга қадар Жавобгар томонидан менга тўланиши лозим бўлган компенсация пуллари тўлаб берилмади.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасида Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасида Хусусий мулк бўлган мол-мулк национализация, мусодара ва реквизиция қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Хусусий мулк бўлган мол-мулкни, шу жумладан ер участкасини национализация ва реквизиция қилинган ҳолларда олиб қўйиш, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мулкдорга унинг бозор қиймати, шунингдек бундай олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўла қопланиши шарти билангина амалга оширилади.

Мулкдор хусусий мулк бўлган мол-мулкини национализация, мусодара ва реквизиция қилиш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли, шунингдек 19-моддада Давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки дов-дарахтлар жойлашган ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Бунда етказилган зарарнинг ўрни эгалик қилувчига тўлиқ қопланиши керак. Давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган қарори, шу жумладан, ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши мулкдорнинг розилиги билан қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади деб белгиланган.

Фуқаролик кодексининг 206-моддасида Давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади. Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйларнинг, бошқа иморатларнинг, иншоотларнинг ёки экинларнинг, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматини аниқлаш белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунда хусусий мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бевосита ушбу мол-мулкни олиб қўйишдан олдинги ҳолатга кўра ёки келгусида олиб қўйилиши ҳақидаги хабар мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматига таъсир қилган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланади.

Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмайди.

Мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига олиб келадиган қарорга мулкдор рози бўлмаган тақдирда, бу қарор низо суд томонидан ҳал қилингунича амалга оширилиши мумкин эмас. Низони кўриб чиқиш вақтида мулкдорга етказилган зарарни тўлаш билан боғлиқ барча масалалар ҳам ҳал қилинади деб белгиланган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддасида жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади деб кўрсатилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб,

 

СЎ Р А Й М А Н:

 

Жавобгар Жавобгар ташкилотнинг номи дан даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О. си фойдасига жами Баҳолаш натижасига кўра савдо дўконининг қиймати сўм компенсация тўловларини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқаришингизни;

Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тарафларни хабардор этишингизни;

Давлат божи ва суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришингизни.

 

 

Даъво аризаси берилган сана Даъвогарнинг Ф.И.О. си

 

Иловалар

1.Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

2.Баҳолаш ҳисоботидан нусха;

3. Давлат божи ва почта ҳаражатлари тўланганлиги квитанцияси;

4. Кадастр ҳужжати нусхаси;

6. Шартнома ва тўлов топшириқнома.

 

 

Бузилишга тушган дўконлар учун компенсация ундириш тўғрисида даъво аризаси