Мажбурий ижро бюросининг Мажбурий ижро бюроси жойлашган ҳудуд номи туман (шаҳар)и бўлимига
Фуқаро Фуқаронинг Ф.И.О сидан
Манзил: Фуқаронинг яшаш манзили,Телэфон рақами: Фуқаронинг телефон рақами
АРИЗА
(Мажбурий ижро бюросига иш берувчининг ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларини ижро қилмаганлиги ҳақида)
Фуқаролик ишлари бўйича Ҳал қилув қарори чиқарган суд жойлашган ҳудуд туманлараро судининг Фуқаролик ишининг рақами-сонли фуқаролик иши бўйича Ҳал қилув қарори чиқарилган санадаги ҳал қилув қарорига асосан менинг Ходим ишдан бўшатилган ташкилот номига Ходимнинг аввалги лавозими лавозимига ишга тикланишим ва менинг ҳисобимга Фуқаро фойдасига ундирилиши белгиланган иш ҳақи миқдори сўм иш ҳақи ундирилиши белгиланди.
Мен ушбу суд қарори бўйича суд томонидан берилган ижро варақалари (асли)ни ижро қилишлик учун Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун 82-моддаси ва 83-моддаси талаблари асосида Ходим ишдан бўшатилган ташкилот номига Фуқаро ижро варақасини ташкилотга топширган санадаги хат билан топширдим. Бироқ, дарҳол ижро қилиниши лозим бўлган ижро ҳужжатлари ташкилот томонидан ижро қилинмади.
Шунга кўра ҳамда юқоридаги Қонуннинг 82-моддаси ва 83-моддалари талабларига мувофиқ, суд томонидан берилган ижро варақаларини жавобгар томонидан ижро қилинмаганлиги юзасидан барча қонуний чораларни кўриб, менинг ишга тикланишимда ва пул маблағларини ундиришда амалий ёрдам берилишини сўрайман.
Илова: ижро варақаларининг нусхалари (асл нусхалари иш берувчида) ва ижро варақасини иш берувчига топширилганлиги ҳақидаги ариза.
Фуқаро Фуқаронинг Ф.И.О сидан
Ариза берилган сана