Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Почта хизматларидан фойдаланиш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Ижрочи
Буюртмачи
Шартнома шартлари

Юклаб олинг

ПОЧТА ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

Ижрочи юридик шахснинг шакли ва номи,кейинги ўринларда “Ижрочи” деб юритилади, Ижрочининг устав, низом ёки ишончномаси рақами ва берилган вақти асосида иш юритувчи Ижрочи вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш.и,бир томондан, ва Буюртмачи тўлиқ номи,бундан кейин “Буюртмачи” деб юритилади, Буюртмачининг устав, низом ёки ишончномаси рақами ва берилган вақти асосида иш юритувчи Буюртмачининг лавозими ва Ф.И.Ш.и,иккинчи томондан, кейинги ўринларда биргаликда “Томонлар”, якка ҳолда “Томон” деб аталади, ушбу шартномани (кейинги ўринларда — Шартнома деб юритилади) қуйидагича туздилар:

 

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. Буюртмачи почта хизматидан фойдаланиш учун кўрсатма беради ва Ижрочи Буюртмачига қуйидаги почта хизматларини тақдим этиш мажбуриятини олади:

почта жўнатмаларини, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш);

пул маблағларининг почта ўтказмаларини, шу жумладан пул маблағларининг халқаро почта ўтказмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш);

почта жўнатмаларини, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларини тезкор почта режимида жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш).

Кўрсатиладиган почта хизматининг бошқа тури

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида адресатга жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) учун қабул қилинадиган почта жўнатмаларининг қуйидаги турлари ички почта жўнатмаларига киради:

а) хатлар (оддий, буюртма, қиймати эълон қилинган); б) почта варақчалари (оддий, буюртма); в) бандероллар (оддий, буюртма, қиймати эълон қилинган); г) секограммалар (оддий, буюртма); д) посилкалар (одатдаги, қиймати эълон қилинган); е) майда пакетлар (оддий, буюртма); ж) тезкор почта жўнатмалари; з) тегишлича ўрамдаги босма нашрлар.

1.2. Буюртмачи кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

1.3. Почта хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 18 апрелда 2219-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1ю-сон буйруғига илова билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (кейинги ўринларда — Қоидалар) мувофиқ амалга оширилади.

1.4. Ушбу Шартнома бўйича хизматлар кўрсатиш учун Ижрочи бу ҳақда Буюртмачини мажбурий равишда хабардор қилган ҳолда учинчи шахсларни (кейинги ўринларда Ижрочининг вакиллари деб юритилади) жалб қилиш ҳуқуқига эга.

1.5. Келажакда Томонлар ўзларининг ваколатли вакиллари томонидан қўшимча битимлар имзолаш орқали кўрсатилаётган хизматларни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқишлари мумкин.

 

2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Ушбу Шартномага мувофиқ, Буюртмачи қуйидаги мажбуриятларга эга:

2.1.1. Рўйхати Қоидаларнинг 3-иловасида белгиланган жўнатилиши тақиқланган ва чекланган предметлар ва моддаларни жўнатмаслиги мажбуриятини олади.

2.1.2. Икки нусхада почта жўнатмаларини етказиб бериш жадвалини тузиш ва имзолаш учун келишувдан кейин Ижрочи вакилига топширади.

2.1.3. Хатларни қабул қилиш ва жўнатиш учун ишончномаларни тўғри расмийлаштириш.

2.1.4. Тарифлар ошган тақдирда, ушбу Шартнома бўйича Ижрочининг почта хизматлари учун ҳақ тўлашга рози бўлмаган тақдирда, тарифларнинг ўзгариши тўғрисида маълумот олинган кундан бошлаб 2 календар куни ичида Ижрочига ёзма равишда хабар бериши шарт. Ижрочи Буюртмачи янги тарифлар бўйича хизматлар учун ҳақ тўлашдан бош тортганлиги тўғрисида хабар олган пайтдан бошлаб Шартнома бекор қилинган ҳисобланади. Агар мижоздан белгиланган муддатда янги тарифлар бўйича хизматлар учун ҳақ тўлашдан ёзма равишда рад этилмаса, тарифлар Буюртмачи билан келишилган ҳисобланади.

2.1.5. Ижрочига бажарилган хизматларни қабул қилиш далолатномасини ёки ёзма равишда асослантирилган рад этишни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 14-кунига қадар имзолаши ва Ижрочига топшириши лозим. Агар Буюртмачи Ижрочининг далолатномасини имзоламаса ва далолатномага ёзма эътироз билдирмаса, далолатнома Буюртмачи томонидан тасдиқланган ҳисобланади.

2.1.6. Почта алоқаси хизматларининг бошқа фойдаланувчиларига, почта алоқаси операторлари ёки провайдерларига етказилган, жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддаларни почта ва курьерлик жўнатмаларига жойлаш натижасида ёки улар лозим даражада ўралмаганлиги натижасида юзага келган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

2.2. Ушбу Шартномага мувофиқ Ижрочи қуйидаги мажбуриятларга эга:

Почта алоқаси хизматлари кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёхуд лозим даражада бажармаганлик учун фойдаланувчилар олдида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг жавобгарлиги почта ва курьерлик жўнатмалари йўқолган, бузилган (шикастланган), жойланмалар кам чиққан, почта ва курьерлик жўнатмалари етказиб берилмаган (топширилмаган), назорат муддатлари ҳамда почта алоқаси тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда юзага келади.

2.2.1. Почта алоқаси хизматлари кўрсатишда фойдаланувчиларга етказилган зарарларнинг ўрни уларнинг талабига биноан почта алоқаси оператори ёки провайдери томонидан қуйидаги ҳолларда ва миқдорларда қопланади:

2.2.2. буюртма хат, буюртма почта варақчаси, буюртма бандерол ёки буюртма майда пакет йўқотилганда — почта алоқаси хизмати учун тўланган сумма миқдорида неустойка;

2.2.3. қиймати эълон қилинган посилка, бандерол ва хат йўқотилганда — эълон қилинган қийматнинг икки баравари миқдорида ва почта алоқаси хизмати учун тўланган сумма миқдорида неустойка, бундан эълон қилинган қиймат учун тариф тўлови мустасно;

2.2.4. оддий посилка йўқотилганда — почта алоқаси хизмати учун тўланган сумма миқдорида неустойка;

2.2.5. қиймати эълон қилинган посилка, бандерол ва хат йўқотилганда — эълон қилинган қийматининг икки баравари миқдорида ва почта алоқаси хизмати учун тўланган сумма миқдорида неустойка, бундан эълон қилинган қиймат учун тариф тўлови мустасно;

2.2.6. қиймати эълон қилинган жўнатма жойланма рўйхати билан жўнатилганда жойланманинг бир қисми етишмаганда ёки бузилганда (шикастланганда) — жўнатувчи томонидан рўйхатда кўрсатилган жойланманинг етишмаётган ёки бузилган (шикастланган) қисми учун эълон қилинган қийматининг икки баравари миқдорида;

2.2.7. қиймати эълон қилинган жўнатма жойланма уларнинг рўйхатисиз жўнатилганда жойланманинг бир қисми етишмаганда ёки бузилганда (шикастланганда) — жойланманинг етишмаётган ёки бузилган (шикастланган) қисми оғирлигининг жўнатилаётган жойланманинг оғирлигига (почта ва курьерлик жўнатмаси ўровининг оғирлигисиз) нисбати билан мутаносиб тарзда аниқланадиган почта ва курьерлик жўнатмасининг қиймати эълон қилинган қисмининг икки баравари миқдорида;

2.2.8. адресатга пул маблағларининг почта ўтказмаси бўйича пул тўланмаганда ёки нотўғри тўланганда ёхуд агар ўтказилган пулларни адресатга беришнинг имкони бўлмаган бўлса, пуллар жўнатувчига тўланмаган бўлса — ўтказманинг тўланмаган ёки етарлича тўланмаган суммаси миқдорида ҳамда почта алоқаси хизматига тўланган сумма миқдорида неустойка;

2.2.9. устама тўловли ёзма хат-хабарлар ёки товарлар мавжуд бўлган посилкалар йўқотилганда, ўғирланганда ёки шикастланганда — шартномада белгиланган сумма миқдорида ёки устама тўлов суммаси миқдорида;

2.2.10. адресатдан устама тўлов суммаси етарлича олинмаганда ёки устама тўлов нотўғри тўланганда — олинмай қолган ёки нотўғри тўланган устама тўлов суммаси миқдорида;

2.2.11. авиажўнатмаларни (бандеролларни, посилкаларни) жўнатиш ёки етказиб бериш (топшириш) назорат муддатларидан кўпроқ ушлаб қолинганда — авиа- ва ер усти транспортида жўнатиш ўртасидаги тўлов фарқи миқдорида ва, бундан ташқари, ер усти транспорти орқали жўнатишнинг назорат муддатларидан кўпроқ ушлаб қолинган ҳар бир сутка учун — ушлаб қолинган ҳар бир кун учун почта алоқаси хизматига тўланган сумманинг бир фоизи миқдорида, лекин ушбу хизматга тўланган суммадан кўп бўлмаган миқдорда неустойка;

2.2.12. халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари йўқотилганда, бузилганда (шикастланганда), жойланмалар етишмаганда, топширилмаганда, пул маблағларининг халқаро почта ўтказмалари амалга оширилмаганда — етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан аниқланадиган миқдорда қопланади.

2.2.13. Буюртмачидан почта жўнатмаларини етказиб бериш жадвалига мувофиқ почта жўнатмаларини қабул қилиш.

2.2.14. Буюртмачининг почта жўнатмаларини қайта ишлаш, жўнатиш ва белгиланган манзилга етказиш.

2.2.15. Буюртмачи ўз номига қайтарилган почта жўнатмалари тўғрисида Ижрочини факс ёки электрон почта орқали Ижрочининг факс ёки электрон почта манзили хабардор қилиш. Буюртмачига ўз номига қайтарилган почта жўнатмаларини счёт-фактурадаги имзоси билан бериш.

2.2.16. Почта жўнатмаларини қабул қилиш, қайта ишлаш ва жўнатиш тарифлари, шунингдек ваколатли органи томонидан тартибга солинмаган қўшимча хизматлар тарифлари ўзгариши тўғрисида Буюртмачига тарифларни жорий этишнинг кутилаётган санасидан камида 10 кун олдин хабардор қилиши лозим.

2.2.17. Почта жўнатмаларини етказиб бериш бўйича чекловлар ҳақида Буюртмачини ўз вақтида хабардор қилиш.

2.2.18. Ҳар ойда жорий ойнинг охирги кунида бажарилган хизматлар бўйича тузилган етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини (икки нусхада) тузиш орқали ва ҳисобот ойидан кейинги ойнингЕтказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини имзолаш муддати санасига қадар Буюртмачига имзолаш учун юбориш мажбуриятини олади.

 

3. ТЎЛОВ ТАРТИБИ

3.1. Буюртмачи Буюртмачи томонидан почта хизмати учун ҳақ тўланадиган муддатдан кечикмай Ижрочининг ҳисоб рақамига почта жўнатмаларида кўрсатилган ҳажмларга мувофиқ Буюртмачи томонидан жорий ой учун режалаштирилган хизматлар қийматининг 100% миқдорида аванс тўловини амалга оширади.

3.2. Буюртмачи тасдиқланган қабул қилиш далолатномаси ва Ижрочи томонидан берилган счёт-фактуралар асосида кўрсатилган хизматлар учун тўловни олдин тўланган авансни ҳисобга олган ҳолда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг Кўрсатилган хизматлар учун тўловни амалга ошириш муддати-кунига қадар амалга оширади (Шартноманинг 3.1.-банди).

3.3. Тўлов санаси Ижрочининг ҳисобварағига пул маблағлари ўтказилган сана ҳисобланади.

3.4. Агар олдиндан тўлов суммаси ўтган ҳисоб-китоб ойида амалда кўрсатилган хизматлар учун тўлов суммасидан ошиб кетган бўлса, фарқ кейинги ҳисоб-китоб ойи учун аванс ҳисобига ўтказилади ёки Буюртмачининг ёзма аризасига кўра қайтарилади.

3.5. Почта жўнатмаларини қабул қилиш, қайта ишлаш ва жўнатиш бўйича хизматлар ва ваколатли давлат органи томонидан тартибга солинмаган қўшимча хизматлар ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлган тасдиқланган тарифларга мувофиқ ҳақ олинади.

4. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

4.1. Тарафлар ўртасида мазкур шартнома бўйича ёки унда белгиланган мажбуриятларни бажариш вақтида юзага келадиган барча низолар ёки келишмовчиликлар томонларнинг ўзаро музокаралар олиб бориши йўли билан ҳал қилинади.

4.2. Агар келишмовчиликларни музокара йўли билан ҳал қилиб бўлмаса, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд тартибида кўрилади.

5. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби

5.1. Шартнома шартларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, шартномани бекор қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шартнома шартларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади, улар албатта, инобатга олиниши зарур.

5.2. Шартномани бир тарафлама рад этиш, унинг шартларига ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

6. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

6.1. Тарафлардан бири шартноманинг енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда муайян шароитда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (табиий офатлар, ноқулай об-ҳаво шароити, ҳукумат тадбирлари, ҳокимият органларининг қарорлари, ҳарбий низолари, ички тартиббузарликлар ва бошқа табиий офатлар) форс-мажор туфайли бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди.

6.2. Шартнома бўйича мажбуриятларни ижро этишга имкони бўлмаган тараф мажбуриятларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилувчи вазиятлар содир бўлгани ёки тугаганлиги ҳақида иккинчи тарафга билдириши керак.

7. ШАРТНОМА МУДДАТИ

7.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддатигача бўлган муддатга амал қилади.

7.2. Томонларнинг ҳар бири Шартномани бекор қилиш санасидан 30 календар кун олдин бошқа томонни ёзма равишда хабардор қилиш орқали ушбу Шартномани бажаришдан бир томонлама тўлиқ ёки қисман рад этишга ҳақли.

7.3. Ушбу Шартномани бажаришдан бош тортиш томонларни ушбу Шартнома бўйича шартномани бажаришни рад этишдан олдин юзага келган қарзларини бажариш мажбуриятларидан озод этмайди.

7.4. Томонларнинг юридик ва банк реквизитлари, ташкилий-ҳуқуқий мақоми ўзгарган тақдирда, Шартноманинг ҳар бир томони икки кун ичида бошқа томонни ёзма равишда хабардор қилиши ва томонлар ўртасидаги муносабатларга таъсир қилиши мумкин бўлган барча зарур маълумотларни тақдим этиши шарт.

7.5. Ушбу Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада, ҳар бир томон учун бир нусхадан тузилган.

8. ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

 Ижрочи:

Буюртмачи:

Манзил: Ижрочининг тўлиқ манзили

Манзил: Буюртмачининг тўлиқ манзили

Банк: Буюртмачининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Банк: Буюртмачининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Ижрочининг банк ҳисобрақами

Ҳ/Р: Буюртмачининг банк ҳисобрақами

СТИР: Ижрочининг СТИРи

СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами

Телефон: Ижрочининг телефон рақами

Телефон: Буюртмачининг телефон рақами

Ф.И.Ш: Ижрочи вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш.и

_________

Имзо

Ф.И.Ш: Буюртмачининг лавозими ва Ф.И.Ш.и

_________

Имзо

Почта хизматларидан фойдаланиш шартномаси

Мазкур турдаги шартнома почта хизматидан фойдаланувчи буюртмачи ҳамда почта хизматини кўрсатувчи ижрочи ўртасида тузилади. Мазкур турдаги шартномада тарафлар почта жўнатмаларини, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш), пул маблағларининг почта ўтказмаларини, шу жумладан пул маблағларининг халқаро почта ўтказмаларини жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш), почта жўнатмаларини, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларини тезкор почта режимида жўнатиш ва етказиб бериш (топшириш) тўғрисида келишишлари мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида почта хизматларидан фойдаланиш шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.