Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Капитал қурилиш учун пудрат шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Буюртмачи
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
Пудратчи
Шартнома шартлари

Юклаб олинг

КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ УЧУН ПУДРАТ ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб юритилади) номидан Буюртмачига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Буюртмачининг лавозими ва Ф.И.Ш.си бир томондан ва Пудратчи ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли кейинги ўринларда “Пудратчи” деб юритилади Пудратчининг шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Пудратчи ташкилотнинг директори ёки вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш.и номидан иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:

 

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1 Пудратчи ўз кучи ва воситалари билан Лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаган ташкилот номи томонидан Лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланган санада тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ белгиланган муддатда қуйидаги объектни Объектнинг реквизитлари (номи, ҳудуди ва ҳоказолар),(янгисини қуриш ҳаракатдаги корхона, бино, иншоотни қайта жиҳозлаш ёки кенгайтириш) қуриш ва Буюртмачига топшириш мажбуриятини олади.

1.2. Буюртмачи Пудратчига қурилиш майдончасини топшириш, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларини тақдим этиш, қурилишнинг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш, қурилиши тугалланган объектларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

 

2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

а) қурилишни технологик, энергетик, электротехник ва бошқа зарурий асбоб-ускуналар билан таъминлаш;

ишчи комиссиянинг далолатномасига мувофиқ тугалланган Ишчи комиссиянингдалолатномасига мувофиқ тугалланган объектнинг номини (объект номи) пудратчидан қабул қилиб олиш, уни белгиланган муддатларда ишга тушириш ва ҳақини тўлаш;

в) Буюртмачи Пудратчининг оператив-хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Пудратчининг айби билан йўл қўйилган бажарилган ишлардаги ёки ишлар учун фойдаланилган материаллардаги камчиликлар Пудратчи томонидан ўз ҳисобдан бартараф этилади;

г) Буюртмачи ишларнинг ҳажми, қиймати ва сифатининг лойиҳалар ва сметаларга мувофиқлиги устидан техник назорат ва текширишни амалга ошириш пайтида исталган вақтда қурилиш ва монтаж ишларининг боришини, шунингдек фойдаланилаётган материалларнинг сифатини текширишга ҳақли.

2.2. Пудратчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

а) Тасдиқлаган идоранинг номи ва тасдиқланган сана томонидан тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари, титул варағига ва қурилишмонтаж ишларини бажариш жадвалига мувофиқ Лойиҳа-смета ҳужжатлари, титул варағига ва қурилишмонтаж ишларини бажариш жадвалига мувофиқ қурилишни амалга ошириш муддатларигача Объект номи, ишлар турининг қурилишини амалга ошириш;

б) қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилишини таъминлаш, ўзи монтаж қилган ускуналарни синаш ва ишлатиб кўришда иштирок этиш, қурилиши тугалланган объектни (ёки унинг бир қисмини) ишчи комиссияга топшириш ва Буюртмачи билан биргаликда шартномага илова қилинган жадвалга мувофиқ уни ишга тушириш.

 

3. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР

3.1. Қурилишни зарур материаллар ва эксплуатация қилувчи ходимлар билан таъминлаш Буюртмачига юклатилади.

3.2. Мазкур шартнома бўйича ишлар қиймати объект (ёки унинг бир қисми) бўйича шартномавий нарх ҳисоб-китобининг қайдномасига асосан белгиланиб, Буюртмачига Объект (ёки унинг бир қисми) шартномавий нарх ҳисоб-китобининг қайдномасига асосан белгиланган ҳақ миқдори сўм миқдорда, шу жумладан қурилиш-монтаж ишлари Нарх ҳисоб-китобининг қайдномасига асосан қурилиш-монтаж ишлари учун белгиланган ҳақ миқдори сўм миқдорда топширилади. Зарур бўлган ҳолда Буюртмачи қурилиш майдончасига борадиган автомобиль йўлини қуриш қийматини шартномавий нарх қайдномасига мувофиқ (иловада) тўлайди.

3.3. Ҳисоб-китоблар учун асос бўлиб бажарилган ишлар далолатномалари ва Ф-3 шаклдаги бажарилган ишлар ва харажатлар қиймати маълумотномаси ҳисобланади.

 

4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

4.1. Мажбуриятларини бажармаган, лозим даражада бажармаган айбдор тараф шартнома баҳосининг Мажбуриятларини бажармаган, лозим даражада бажармаган айбдор тараф тўлайдиган жарима миқдори фоизи миқдоридаги жаримани, ҳамда иккинчи тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши билан боғлиқ, неустойка билан қопланмаган суммадаги зарарни тўлайди.

4.2. Жадвалда белгиланган ишларни бажариш муддатларини кечиктирганлик учун Пудратчи ҳар бир кечиктирилган кунига Буюртмачига Жадвалда белгиланган ишларни бажариш муддатларини кечиктирганлик учун Пудратчи ҳар бир кечиктирилган кунига Буюртмачига тўлаши лозим бўлган пеня миқдори фоиз миқдорда пеня тўлайди. Шартномада белгиланган муддат ичида Пудратчи объект бўйича барча ишларни бажарган тақдирда, ишларни бажариш муддатларини бузганлик учун Пудратчи тўлаган пенялар унга Буюртмачи томонидан қайтарилиши лозим.

4.4. Ушбу шартнома билан назарда тутилмаган масалаларда тарафлар амалдаги фуқаролик қонун ҳужжатлари, капитал қурилиш бўйича меъерий ҳужжатларга мувофиқ иш тутадилар.

 

5. ШАРТНОМА НУСХАЛАРИ ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

5.1. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, бир нусхаси Буюртмачига ва бир нусхаси Пудратчига берилади.

5.2. Шартнома тарафлар томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар зиммаларига олган мажбуриятларини тўлиқ бажармагунларича амалда бўлади.

 

6. ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ

6.1. Шартнома шартларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, шартномани бекор қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шартнома шартларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади, улар албатта, инобатга олиниши зарур.

6.2. Шартномани бир тарафлама рад этиш, унинг шартларига ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

7. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

7.1. Тарафлардан бири шартноманинг енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда муайян шароитда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (табиий офатлар, ноқулай об-ҳаво шароити, ҳукумат тадбирлари, ҳокимият органларининг қарорлари, ҳарбий низолари, ички тартиббузарликлар ва бошқа табиий офатлар) форс-мажор туфайли бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди.

7.2. Шартнома бўйича мажбуриятларни ижро этишга имкони бўлмаган тараф мажбуриятларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилувчи вазиятлар содир бўлгани ёки тугаганлиги ҳақида иккинчи тарафга билдириши керак.

 

8. ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

 

Буюртмачи:

 

Пудратчи:

Манзил: Буюртмачи ташкилотнинг манзили

 

Манзил: Пудратчи ташкилотнинг манзили

Банк: Ташкилотнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

 

Банк: Пудратчининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Буюртмачининг ҳисоб рақами

 

Ҳ/Р: Пудратчининг ҳисоб рақами

СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами

 

СТИР: Пудратчининг СТИР рақами

Телефон: Буюртмачининг телефон рақами

 

Телефон: Пудратчининг телефон рақами

Ф.И.Ш: Буюртмачининг лавозими ва Ф.И.Ш.си

_________

Имзо

 

Ф.И.Ш: Пудратчи ташкилотнинг директори ёки вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш.и

_________

Имзо

 

Капитал қурилиш учун пудрат шартномаси

Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Қонунчиликка кўра, бошқа турдаги ишлар қаторида капитал қурилиш пудрати бўйича ҳам келишув тузулиши ҳамда тарафлар ўртасида шартнома расмийлаштирилиши мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида пудрат шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.