Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Франшизинг шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Комплекс лицензиар
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
Комплекс лицензиат
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
Шартнома мазмуни
  • Масалан: нақд пул ёки электрон шаклда

Юклаб олинг

КОМПЛЕКС ТАДБИРКОРЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИ (ФРАНШИЗИНГ) ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Комплекс лицензиарнинг тўлиқ номи кейинги ўринларда “Комплекс лицензиар” деб юритилади номидан Комплекс лицензиарга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Комплекс лицензиар вакилининг ёки директорининг лавозими ва Ф.И.Ш бир томондан ва Комплекс лицензиатнинг тўлиқ номи кейинги ўринларда “Комплекс лицензиат” деб юритилади номидан Комплекс лицензиатга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Комплекс лицензиат вакилининг ёки директорининг лавозими ва Ф.И.Ш иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:

 

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. Мазкур шартнома бўйича Комплекс лицензиар Комплекс лицензиатга ҳақ эвазига лицензиарнинг фирма номидан ҳамда қўриқланадиган тижорат ахборотидан, шунингдек шартномада назарда тутилган мутлақ ҳуқуқларга кирувчи бошқа объектлардан (товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ихтиролар ҳамда бошқалардан) лицензиатнинг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган мутлақ ҳуқуқлар комплексини (лицензия комплекси) бериш, Комплекс лицензиат эса олинган лицензия комплекси учун Комплекс лицензиарга шартномада кўрсатилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.

1.2. Комплекс лицензиар Комплекс лицензиатга тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун қуйидагиларни беради:

1.2.1. Комплекс лицензиатга фойдаланиш учун бериладиган Фирма номи (тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи) фирма номини;

1.2.2. Комплекс лицензиар номига Рўйхатга олувчи органнинг номи томонидан Рўйхатга олинган рақами, санаси ва бошқа зарур маълумотлари рўйхатга олинган ва тасвири мазкур шартномада келтирилган Товар белгисининг номи гувоҳномасининг рақами, берилган санаси, амал қилиш муддати товар белгиси;

1.2.3. Фойдаланиш учун бериладиган бошқа мутлақ ҳуқуқлар.

1.3. Комплекс лицензиат шартномасининг 1.2-бандида кўрсатилган лицензия комплексидан ўзи ишлаб чиқарган товарларни ишлаб чиқарган товарларни сотишда фойдаланиладиган мамлакат ёки ҳудуднинг номи ҳудудида сотишда фойдаланиши мумкин.

 

2. ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ.

2.1. Ушбу шартнома бўйича Комплекс лицензиат олинган лицензия комплекси учун Комплекс лицензиарга Лицензия комплекси учун тўланадиган ҳақ миқдори сўм миқдорда, шунингдек ҳар ойда сотилган товарлар баҳосининг Ҳар ойда сотилган товарлар баҳосидан тўланадиган фоиз миқдори фоизи миқдорида тушумдан ажратмалар шаклида ҳақ тўлайди.

2.2. Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоблар Тўлов шакли ва усули тартибида амалга оширилади.

 

3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Комплекс лицензиар:

3.1.1. Комплекс лицензиатга техникавий ва тижорат ҳужжатларини топшириши ҳамда Комплекс лицензиат мазкур шартнома бўйича ўзига берилган ҳуқуқларни амалга ошириши учун зарур бўлган бошқа ахборотни тақдим этиши, шунингдек Комплекс лицензиат ва унинг ходимларига ушбу ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар юзасидан йўл-йўриқлар бериши;

3.1.2. Комплекс лицензиатга шартномада назарда тутилган лицензияларни бериши, уларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминлаши;

3.1.3. Комплекс лицензиатга доимий техникавий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиши, шу жумладан ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишда ёрдам бериши шарт;

3.1.4. Комплекс лицензиарнинг бошқа мажбуриятлари.

3.2. Комплекс лицензиат:

3.2.1. шартномада назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш чоғида Комплекс лицензиарнинг фирма номидан шартномада кўрсатилган тарзда фойдаланиши;

3.2.2. шартнома асосида ишлаб чиқараётган товарлар сифати бевосита Комплекс лицензиарнинг ўзи ишлаб чиқараётган шундай товарлар сифатига аниқ мос бўлишини таъминлаши;

3.2.3. Комплекс лицензиарнинг лицензия комплексига кирувчи алоҳида ҳуқуқлардан фойдаланиш характери, усуллари ва шартлари бу ҳуқуқлардан лицензиарнинг фойдаланишига аниқ мос келишига қаратилган барча йўриқномалари ва кўрсатмаларига, шу жумладан шартнома бўйича ўзига берилган ҳуқуқларни амалга ошириш вақтида фойдаланадиган тижорат биноларининг ташқи ва ички безакларига доир кўрсатмаларига ҳам риоя этиши;

3.2.4. сотиб олувчилар бевосита Комплекс лицензиардан товарни сотиб олган вақтда уларга умид қилишлари мумкин бўлган ҳамма қўшимча хизматларни кўрсатиши;

3.2.5. Комплекс лицензиарнинг ишлаб чиқариш сирларини ва ундан олган бошқа махфий тижорат ахборотини ошкор қилмаслиги;

3.2.6. агар шартномада тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса, шартлашилган миқдорда ёрдамчи лицензияларни бериши;

3.2.7. комплекс тадбиркорлик лицензияси туфайли фирма номидан, товар белгисидан ёки бошқа индивидуаллаштириш воситасидан фойдаланаётганлигини сотиб олувчиларга улар учун жуда аниқ усулда маълум қилиши шарт;

3.2.8. Комплекс лицензиатнинг бошқа мажбуриятлари.

 

4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

4.1. Комплекс лицензиат мазкур шартнома бўйича сотаётган товарлар сифати шартномага мос эмаслиги тўғрисида Комплекс лицензиатга қўйиладиган талаблар юзасидан Комплекс лицензиар субсидиар жавобгар бўлади.

4.2. Комплекс лицензиатга Комплекс лицензиарнинг товарларини тайёрловчи сифатида қўйиладиган талаблар юзасидан Комплекс лицензиар Комплекс лицензиат билан солидар жавобгар бўлади.

4.3. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.

4.4. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.

4.5. Тарафларнинг бошқа жавобгарликлари.

 

5. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

5.1. Мазкур шартнома тарафлар имзолаган, у Комплекс лицензиарни рўйхатга олган орган томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб кучга киради.

5.2. Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 28-бобининг қоидаларига мувофиқ ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Тегишли ўзгартишлар ушбу Кодекснинг 863-моддасида белгиланган тартибда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган деб ҳисобланади.

5.3. Тарафлардан ҳар бири мазкур шартномадан истаган вақтда бош тортишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда иккинчи тарафни олти ой олдин хабардор қилиши керак.

5.4. Лицензия комплексига кирган фирма номини янги фирма номи билан алмаштирмасдан унга бўлган ҳуқуқ бекор қилинган тақдирда мазкур шартнома бекор қилинади.

 

6. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

6.1. Мазкур шартномага Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг интеллектуал мулк ҳақидаги қоидалари тегишли суратда қўлланади.

6.2. Комплекс лицензиат Комплекс лицензиар билан келишган ва шартномада белгиланган шартларда мазкур шартномага кўра унга берилган лицензия комплекси ёки унинг бир қисмидан бошқа шахсларнинг фойдаланишига рухсат бериш ҳуқуқига эга.

6.3. Лицензия комплексига кирувчи бирон-бир алоҳида ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши мазкур шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. Янги Комплекс лицензиар ўзига ўтган алоҳида ҳуқуқ жумласига кирувчи ҳуқуқлар ва мажбуриятлар бўйича шартномага киришади.

6.4. Комплекс лицензиар ўзининг фирма номини ўзгартирган тақдирда, агар Комплекс лицензиат шартномани бекор қилишни талаб қилмаса, мазкур шартнома сақланиб қолади ва Комплекс лицензиарнинг янги фирма номига нисбатан амал қилади. Шартноманинг амал қилиши сақланиб қолган тақдирда Комплекс лицензиат Комплекс лицензиарга тегишли бўлган ҳақни мутаносиб равишда камайтиришни талаб қилишга ҳақли.

6.5. Агар мазкур шартнома амал қилиб турган даврда лицензия комплексига кирувчи алоҳида ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаса ёки бундай ҳуқуқ бошқа асосга кўра бекор бўлса, шартнома бекор бўлган ҳуқуққа тааллуқли қоидаларни чегириб ташлаган ҳолда сақланиб қолади, Комплекс лицензиат эса, Комплекс лицензиарга тегишли бўлган ҳақни мутаносиб равишда камайтиришни талаб қилишга ҳақли.

6.6. Ушбу шартномада назарда тутилмаган, у билан боғлиқ барча муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

6.7. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккала нусха ҳам бир хил юридик кучга эга ва тарафларга бир нусхадан берилади.

 

7. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

7.1. Тарафлардан бири шартноманинг енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда муайян шароитда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (табиий офатлар, ноқулай об-ҳаво шароити, ҳукумат тадбирлари, ҳокимият органларининг қарорлари, ҳарбий низолари, ички тартиббузарликлар ва бошқа табиий офатлар) форс-мажор туфайли бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди.

7.2. Шартнома бўйича мажбуриятларни ижро этишга имкони бўлмаган тараф мажбуриятларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилувчи вазиятлар содир бўлгани ёки тугаганлиги ҳақида иккинчи тарафга билдириши керак.

 

8. ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

 

Комплекс лицензиар:

 

Комплекс лицензиат:

Манзил: Комплекс лицензиарнинг манзили

 

Манзил: Комплекс лицензиатнинг манзили

Ҳисоб рақами: Комплекс лицензиарнинг ҳисоб рақами

 

Ҳисоб рақами: Комплекс лицензиатнинг ҳисоб рақами

Банк :Комплекс лицензиарнинг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи

 

Банк: Комплекс лицензиатнинг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи

СТИР: Комплекс лицензиарнинг СТИР рақами

 

СТИР: Комплекс лицензиатнинг СТИР рақами

Телефон рақами: Комплекс лицензиарнинг телефон рақами

 

Телефон рақами: Комплекс лицензиатнинг телефон рақами

Комплекс лицензиар:Комплекс лицензиар вакилининг ёки директорининг лавозими ва Ф.И.Ш

 

М.Ў.

 

______

(имзо)

 

Комплекс лицензиат: Комплекс лицензиат вакилининг ёки директорининг лавозими ва Ф.И.Ш

 

М.Ў.

 

_____

(имзо)

 

Франшизинг шартномаси

Франшизинг шартномаси бўйича бир тараф (комплекс лицензиар) иккинчи тарафга (комплекс лицензиатга) ҳақ эвазига лицензиарнинг фирма номидан ҳамда қўриқланадиган тижорат ахборотидан, шунингдек шартномада назарда тутилган мутлақ ҳуқуқларга кирувчи бошқа объектлардан (товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ихтиролар ҳамда бошқалардан) лицензиатнинг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган мутлақ ҳуқуқлар комплексини (лицензия комплекси) бериш мажбуриятини олади.

Франшизинг шартномаси бўйича фақат тижорат ташкилотлари ва тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинган фуқароларгина тарафлар бўлиши мумкин.

Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси муддат кўрсатилган, шунингдек кўрсатилмаган ҳолда (муддатсиз шартнома) тузилиши мумкин.

Мазкур шартнома намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.