Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Буюртмачи
Ижрочи
Шартнома мазмуни

Юклаб олинг

Микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномаси

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами

Шартнома тузилган ҳудуд

 

Буюртмачининг тўлиқ номи,кейинги ўринларда “Буюртмачидеб юритилади, Буюртмачининг устав, низом ёки ишончномаси рақами ва берилган вақти асосида иш юритувчи Буюртмачининг лавозими ва Ф.И.Ш.и,бир томондан, ва Ижрочининг тўлиқ номи,бундан кейин “Ижрочидеб юритилади, Ижрочининг устав, низом ёки ишончномаси рақами ва берилган вақти асосида иш юритувчи Ижрочи вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш.и,иккинчи томондан, кейинги ўринларда биргаликда “Томонлар”, якка ҳолда “Томон” деб аталади, ушбу шартномани (кейинги ўринларда — Шартнома деб юритилади) қуйидагича туздилар:

 

 

I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. “Ижрочи” “Буюртмачи”нинг топшириғи билан ушбу шартномада келишилган ва кўрсатилган микромолиявий хизматларни кўрсатишни (бажаришни), “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматлар ва ишлар учун шартнома шартларида кўрсатилган тартибда амалдаги қонунчилик бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

1.2. Ушбу шартномага кўра “Ижрочи” томонидан кўрсатиладиган хизматлари:

1.2.1. “Ижрочи” “Буюртмачи” томонидан сўралган Микромолиявий хизматнинг тури ва тавсифи хизматларни бажариш мажбуриятини олади.

1.2.2.“Ижрочи” шартномада белгиланган микромолиявий хизматлар ҳолати ва бажарилаётган ишлар ҳақида “Буюртмачи”ни хабардор қилиб туради.

1.3. Хизматлар кўрсатиш муддати:

1.3.1. “Ижрочи” томонидан Микромолиявий хизматнинг тури ва тавсифи хизматлари Микромолиявий хизматлар кўрсатиш муддати муддати давомида кўрсатилади.

 

II. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.

 2.1. Буюртмачининг мажбуриятлари:

2.1.1. Микромолиявий хизматлар ва унга ҳисобланган фоизларни ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган иловага мувофиқ Микромолиявий хизматларни сўндириш жадвалида белгиланган муддатларда тўлаш;

2.1.2. Микромолиявий хизматлардан фойдаланиш давомида микромолиявий хизматларнинг асосий тамойиллари: муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлиликка ҳамда таъминланганликка риоя қилиш;

2.1.3. Ижрочига яшаш манзилини, телефон рақамларини (уяли, уй, иш) электрон почта манзили ҳақидаги ҳақиқий маълумотларни тақдим этиш;

2.1.4. Мазкур шартномада белгиланган мажбуриятларини бажарилишига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар тўғрисида ёзма шаклда ёки ўзлари учун мақбул бўлган бошқа алоқа каналлари орқали 5 (беш) кун ичида Ижрочига хабар бериш. Ушбу талаб бажарилмаслиги оқибатида келиб чиққан салбий ҳолатларга Буюртмачи жавобгар ҳисобланади;

2.1.5. Микромолиявий хизматларни кўрсатиш жадвалидагидан ортиқча тўланган маблағ келгуси даврлардаги асосий қарзни сўндиришга режалаштирилган бўлса, у ҳолда тўлов амалга оширилган кундан кечиктирмай Ижрочига бу ҳақида ёзма ёки шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш;

2.1.6. Шахсий банк картасини Ижрочининг масофавий банк хизматлари дастурларига улаш.

2.1.7. Буюртмачининг бошқа мажбуриятлари

2.2. Ижрочининг мажбуриятлари:

2.2.1. Буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан Микромолиявий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида Буюртмачига ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни тақдим қилиш;

2.2.2. Шартноманинг таъминотга оид шартлари бажарилгач уч иш кунида Микромолиявий хизматларни кўрсатишни амалга оширишни бошлаш;

2.2.3. Шартнома бўйича Буюртмачидан мажбуриятлари бажарилмаслиги сабаблари, ҳолати, муддати, суммалари, таркиби ҳақида сўраш, шунингдек мажбуриятлар бузилгани учун неустойка қўлланиши натижасида харажатлар суммаси ортиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш;

2.2.4. Шартнома бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, Буюртмачи билан ҳар қандай алоқани боғлаш усулларидан, шу жумладан электрон алоқа воситаларидан ёки бошқа усуллардан фойдаланиб, Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида хабар бериш;

2.2.5. Ушбу шартнома ва қонунчилик ҳужжатларидаги бошқа мажбуриятлар.

2.2.6. Ижрочининг бошқа мажбуриятлари

 

III. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

3.1. Ушбу шартномани бажариш чоғида ва бажарилмаслиги оқибатида юзага келиши мумкин бўлган низолар ҳамда келишмовчиликлар Тарафлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.

3.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаган тақдирда Тарафлар келишмовчиликларни судгача тартибга солишнинг амалдаги қонунқилик ҳужжатларида назарда тутилган тартиботини амалга оширганларидан сўнг уларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун тегишлилик ҳамда тааллуқлилиги бўйича Судга мурожаат этади.

 

IV. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

4.1. Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради ва Шартномани амал қилиш муддати кунига қадар амал қилади.

 

V. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ.

5. Ушбу шартноманинг шартларини ўзгартириш ва қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш қўшимча келишув тузиш орқали амалга оширилади. Қўшимча келишув ёзма шаклда тузилиб, томонларнинг ваколатли вакиллари имзолаганидан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Барча ўзгартириш, қўшимчалар ва иловалар мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.

 

VI. МАХФИЙЛИК

6.1. Томонлар шартномани тузиш ва шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш чоғида бошқа томоннинг маълумотларини ахборот эгасининг ёзма розилигисиз ошкор қилмаслик мажбуриятини олади.

6.2. Ушбу талабларни бузган тараф бунинг оқибатида иккинчи тарафга етказилган барча зарарни тўлиқ ҳажмда қоплайди.

 

VII. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

7.1. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари - бу томонларнинг иродаси, хоҳиши ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар), ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар), халқаро, банклараро ва банкнинг электрон тўлов ҳамда таъминот тизимидаги носозлик, банкнинг дастурий таъминот тизимига қилинган тахдид (учинчи шахслар томонидан қилинган хужумлар) сабабли юзага келган шароитларда томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлардир.

7.2. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган вақтда тарафлар ушбу ҳолатлар бартараф этилгунига қадар шартнома бўйича ўзаро мажбуриятларини бажаришдан озод бўладилар.

7.3. Юзага келган форс-мажор ҳолатлари ҳақида ҳамда ушбу ҳолатлар якунланганлиги ҳақида тараф ушбу ҳолатлар юзага келган ёки бартараф этилган вақтдан бошлаб, Форс-мажор ҳолатига тушган тараф бу ҳақида иккинчи томонни хабардор қилиши учун белгиланган муддат 5 банк иш куни ичида бу ҳақда иккинчи тарафни ёзма равишда хабардор қилиши лозим.

7.4. Форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги ёки бартараф этилганлиги ҳақидаги хабарномалар томонларда мавжуд бўлган барча алоқа воситалари орқали юборилиши мумкин.

 

VIII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 8.1. Томонлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.

8.2. Шартнома юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал этилади.

8.3. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.

8.4. Ўзаро келишув имконияти бўлмаганда, ҳуқуқи бузилган тараф юборган талабнома ёки огоҳлантириш хатига иккинчи тараф мазкур ҳужжатларда кўрсатилган муддат ичида жавоб бериши лозим.

8.5. Талабнома ёки огоҳлантириш хати тарафга шахсан топширилиши, электрон почта манзилига ёки почта алоқа хизмати орқали юборилиши мумкин.

8.6. Мазкур шартнома ва унинг иловаси бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, шартноманинг бир нусхаси Ижрочида, иккинчи нусхаси Буртмачида сақланади.

 

IX. ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

 

Буюртмачи:

 

Ижрочи:

Манзил: Буюртмачининг тўлиқ манзили

 

Манзил: Ижрочининг тўлиқ манзили

Банк: Буюртмачининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

 

Банк: Ижрочининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Буюртмачининг банк ҳисобрақами

 

Ҳ/Р: Ижрочининг банк ҳисобрақами

СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами

 

СТИР: Ижрочининг СТИРи

Телефон: Буюртмачининг телефон рақами

 

Телефон: Ижрочининг телефон рақами

Ф.И.Ш: Буюртмачининг лавозими ва Ф.И.Ш.и

_____

Имзо

 

Ф.И.Ш: Ижрочи вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш.и

______

Имзо

 

Микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномаси

Қонунчиликка кўра микромолия ташкилоти иккинчи тарафга микромолия хизматларини кўрсатиш, иккинчи томон эса кўрсатилган хизматлар ва ишлар учун шартнома шартларида кўрсатилган тартибда амалдаги қонунчилик бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномасида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ишларни бажариш, ҳисоб-китоб юритиш ва ҳисобот бериш тартиби, мажбуриятларнинг ижро этилишини назорат қилиш тартиби, низоларни ҳал этиш тартиби, шартноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби белгиланади.

Мазкур шартнома намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.