МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМ
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой |
Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компаниянинг тўлиқ номи,кейинги ўринларда “Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компания” деб юритилади, Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компанияга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компания директориниг ёки вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш,бир томондан, ва Инвестор компаниянинг тўлиқ номи,бундан кейин “Инвестор” деб юритилади, Инвестор ёки инвестор вакилининг ваколатини кўрсатувчи Устав, ишончнома ва бошқа тасдиқланган ҳужжат рақами ва санаси асосида иш юритувчи Инвестор ёки инвестор вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш,иккинчи томондан, кейинги ўринларда биргаликда “Томонлар”, якка ҳолда “Томон” деб аталади, ушбу шартномани (кейинги ўринларда — Шартнома деб юритилади) қуйидагича туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Ўзбекистон Республикаси (ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компания)ҳақ олиш асосида ва муайян муддатга чет эллик инвесторга битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган ишларни олиб бориш учун мутлақ ҳуқуқлар бериш, инвестор эса мазкур ишларни ўз маблағлари ҳисобига ва таваккал қилиб амалга ошириш мажбуриятини олади.
Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компания — Ўзбекистон Республикаси (бундан буён шартномада давлат деб юритилади). Унинг номидан битимда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган иштирок этади. Фақат хусусийлаштирилиши мумкин бўлмаган давлат корхонаси ёки давлат улуши эллик бир фоиздан камайиши мумкин бўлмаган корхона вакил қилинган компания бўлиши мумкин.
Инвестор — конларни аниқлаш, қидиришга ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишга ўз маблағларини, қарзга олган ёки жалб этган маблағларини (мол-мулкини ва (ёки) мулкий ҳуқуқларини) киритаётган шахс.
Ер қаъри участкаси Ер қаъри участкаси жойлашган ҳудуднинг номи ҳудудида жойлашган.
1.2. Инвестиция лойиҳасининг тавсифи қуйидагиларни ўз ичига олади: Инвестиция лойиҳасининг тўлиқ тавсифи.
2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компаниянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
2.1.1. Давлат бошқарув органи ваколатли давлат органи ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклангандир:
инвестиция лойиҳасининг дастлабки техникавий-иқтисодий асослари тайёрланишини ташкил этиш;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун очиқ ким ошди савдоларига тайёргарлик кўрилиши ва ўтказилишини ташкил этиш;
битим тузиш учун инвестор билан музокаралар ўтказиш;
битим лойиҳасини тайёрлаш;
бошқарув қўмитасида давлат вакиллигини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ваколатли давлат органи вазифаларининг бир қисми вакил қилинган компания зиммасига юклатилиши мумкин.
Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компаниянинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.2. Инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган ишларни олиб бориш учун мутлақ ҳуқуқларидан фойдаланиш;
битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган ишларни олиб борганлиги учун шартномада белгиланган миқдордаги ҳақни олиш;
ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компания билан музокаралар ўтказиш;
қонунчиликнинг талабларига, шу жумладан ишларни бехатар олиб бориш, ер ости бойликларини, атроф муҳитни ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш стандартлари (нормалари, қоидалари) масалаларига оид талабларга риоя этиш
мазкур шартномада (битимда) белгиланган ишларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига, тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига, тармоқ талабларига, ушбу турдаги ишларга оид қоидалар ва стандартларга мувофиқ сифатли ва самарали бажарилишини таъминлаш;
ушбу шартнома (битим) бўйича ишларни бажаришда пудратчиларни жалб қилишга ҳақли.
Инвесторнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ер қаъридан фойдаланувчи пудратчилар ва субпудратчилар томонидан ер қаъридан фойдаланиш шартларига ушбу шартномада (шартномада) кўрсатилган шартларга риоя этилиши учун жавобгардир.
3. БИТИМНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШ
3.1. Мазкур битим Битим амал қиладиган йил йилнинг Битим амал қиладиган йилнинг тегишли санаси санасигача амал қилади.
3.2. Битимнинг амал қилиши инвестор ташаббуси билан, у ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарган тақдирда, фойдали қазилмалар иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ тарзда қазиб олинишини тугаллаш ҳамда ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни таъминлаш учун етарли бўлган муддатга узайтирилади. Бунда ана шундай узайтириш шартлари ва тартиби битим билан белгиланади.
3.3. Инвестор битим бўйича ишларни бажариш давомида йўл қўйиладиган даражада қилган ўз харажатларининг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга.
3.4. Йўл қўйиладиган даражадаги харажатлар деганда инвестор ёки операторнинг Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда тасдиқланган навбатдаги йилдаги ишларни бажариш учун бюджетда назарда тутилган харажатлари тушунилади. Йўл қўйиладиган даражадаги харажатларнинг энг юқори миқдори битим билан белгиланади.
Инвесторларга фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларида фойдали қазилма конларини аниқлаш ва қидиришга сарфланган йўл қўйиладиган даражадаги харажатларни қоплаш инвестор томонидан унга фойдаланиш учун ажратилган ер қаъри участкасида қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотнинг бир қисми (бундан буён матнда компенсация маҳсулоти деб юритилади) ҳисобидан, келишилган жадвал бўйича, тижорат мақсадида қазиб олиш бошланган кун тўғри келадиган календарь йилидан бошлаб, тижорат мақсадидаги қазиб олиш бошлангунга қадар қилинган харажатлар тўла қопланганидан кейин эса бу харажатлар қилинган календарь йилида амалга оширилади. Бу ҳолда битимда фойдали қазилмаларни тижорат мақсадида қазиб олиш бошлангандан кейинги давр учун ўрни қопланадиган, йўл қўйиладиган харажатларнинг энг юқори миқдори белгилаб қўйилади.
3.5. Инвестор ёки оператор томонидан тўланадиган қуйидагилар харажатлар йўл қўйиладиган даражадаги харажатлар жумласига кирмайди:
қонунчиликда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
тижорат таваккалчиликлари ва бошқа таваккалчиликларни ихтиёрий суғурталашга қаратилган маблағлар;
қонунчиликка мувофиқ тўланадиган, Ўзбекистон Республикасининг мақсадли жамғармаларига ўтказилган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ходимларнинг ижтимоий эҳтиёжлари учун қилинган ажратмалар;
битим тузишга қадар ахборот олишга сарфланган маблағлар;
қонунчилик бузилганлиги муносабати билан жарималар ва неустойкалар;
битим бўйича ишларни бажариш пайтида технологияларни бузганлик натижасида қилинган харажатлар;
инвесторга тегишли маҳсулот реализация қилиниши муносабати билан қилинган харажатлар;
ихтиёрий хайриялар ва бадаллар;
битимда белгиланган чеклашлардан ортиқча моддалар бўйича қилинган харажатлар.
4. БИТИМ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ БАЖАРИШНИНГ АСОСИЙ ШАРТЛАРИ
4.1. Битим бўйича ишларни бажаришнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
мўлжалланган барча ишлар учун, шу жумладан фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг тахмин этилаётган ҳажми учун иш дастурлари, лойиҳалар ва бюджетни молия йили бошлангунга қадар ёки шу ишларни амалга ошириш бошлангунга қадар ишлаб чиқиш ҳамда кейинчалик бошқарув қўмитасида тасдиқлаш;
битим бўйича ишлар олиб борилаётган ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш мўлжалланаётган объектлар бўйича лойиҳалар, геологик материаллар ва техникавий-иқтисодий кўрсаткичларни давлат экспертизасига тақдим этиш;
мўлжалланган ишларнинг тасдиқланган иш дастури, бюджети ижросини, шунингдек мўлжалланган ишлар ижрочисининг молия-хўжалик фаолиятини молия йили тугагандан кейин инвестор ҳисобидан мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш; қонунчиликнинг талабларига, шу жумладан ишларни бехатар олиб бориш, ер ости бойликларини, атроф муҳитни ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш стандартлари (нормалари, қоидалари) масалаларига оид талабларга риоя этиш;
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига бошқа шартлар тенг бўлгани ҳолда бу ишларда пудратчи, етказиб берувчи, ташувчи ёки бошқа мақомда инвесторлар билан шартномалар асосида иштирок этиш учун имтиёзли ҳуқуқ бериш;
бу ишларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини барча жалб этилган ходимлар таркибининг ўртача йиллик ҳисобида камида саксон фоизи миқдорида жалб этиш. Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тегишли ихтисосдаги ва малакали ходимлар бўлмаган тақдирдагина чет эллик ходимлар белгиланган квоталардан ортиқча жалб этилади;
битим бўйича ишларни олиб бориш учун техника, асбоб-ускуналар ва технологияларни фақат танлов асосида олиш (техника ва асбоб-ускуналарни тезкор олишни талаб қилувчи техноген фалокатлар ҳамда форс-мажор ҳолатлар бундан мустасно);
бажарилаётган ишларнинг атроф муҳитга зарарли таъсирининг олдини олишга, бундай таъсирнинг оқибатларини тугатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатишга олиб келган фалокатлар юз берган тақдирда етказиладиган зарар учун жавобгарликни суғурта қилиш;
битим бўйича ишлар тугалланганидан, шунингдек битимга доир ишлар бажарилган ҳудудни ифлосланишдан тозалаш ишлари якунланганидан кейин барча иншоотлар, қурилмалар ва бошқа мол-мулкни тугатиш ёки консервациялаш;
фойдали қазилма конларини аниқлаш ва қидиришнинг белгиланган босқичлари тугаллангач, инвесторга фойдаланиш учун бериб қўйилган ҳудудни битим шартларига мувофиқ қайтариш.
5. МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИ ШАРТИ ВА ТАРТИБЛАРИ
5.1. Қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотнинг умумий ҳажми Қазиб олинадиган (ишлаб чиқариладиган) маҳсулотнинг умумий ҳажми миқдорини ва қиймати Қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотнинг умумий қиймати сўмни ташкил этади.
5.2. Қазиб олинадиган (ишлаб чиқариладиган) маҳсулотнинг компенсация маҳсулоти сифатида инвесторга мулк қилиб бериладиган қисми Маҳсулотнинг компенсация маҳсулоти сифатида инвесторга мулк қилиб бериладиган қисми ҳажми ва миқдорини такшкил этади.
5.3. Қидириш ишларининг ва ер қаъри участкасини бошқача тарзда тадқиқ этишнинг натижаларини инвесторга фойдаланишга беришга қилган харажатларини қоплаш учун қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотнинг давлатга бериладиган қисми Қидириш ишларининг ва ер қаъри участкасини бошқача тарзда тадқиқ этишнинг натижаларини инвесторга фойдаланишга беришга қилган харажатларини қоплаш учун қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотнинг давлатга бериладиган қисмининг миқдори ва қийматини такшил этади.
5.4. Қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотнинг инвесторга тегишли қисмини ёки шу баҳодаги эквивалентини унга бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Қонун ва томонлар ўртасида тузилган мазкур битимга асосан амалга оширилади.
5.5.Давлат компенсация маҳсулотини, шунингдек фойдага қолган маҳсулотнинг битим шартларига мувофиқ инвестор улуши ҳисобланувчи қисмини инвесторга мулк қилиб беради.
Битим шартларига мувофиқ инвесторнинг мулкига ўтадиган маҳсулот ҳеч қандай чеклашларсиз Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши ёки инвестор томонидан ички бозорда битимда белгиланган шартлар ва тартибда реализация қилиниши мумкин.
8. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ
8.1. Тарафлардан бири шартноманинг енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда муайян шароитда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (табиий офатлар, ноқулай об-ҳаво шароити, ҳукумат тадбирлари, ҳокимият органларининг қарорлари, ҳарбий низолари, ички тартиббузарликлар ва бошқа табиий офатлар) форс-мажор туфайли бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди.
8.2. Ўзбекистон Республикасида фавқулодда ҳолатлар юзага келган тақдирда, давлат камида ўттиз кун олдин инвесторни хабардор қилиб, инвесторнинг маҳсулотини зарур ҳажмда олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда маҳсулотни олиш ва инвесторнинг эҳтимол тутилган зарарларини қоплаш шартлари битимда белгилаб қўйилади.
9. БИТИМ БЎЙИЧА СОЛИҚЛАР ВА ТЎЛОВЛАР
9.1. Инвесторлар, шунингдек уларнинг пудратчилари ва иккиламчи пудратчилари Ўзбекистон Республикасида белгиланган барча турдаги солиқлар ва битимларда белгиланган ер қаъри участкаларида излаш ва қидириш ишларини бажариш билан боғлиқ бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинадилар.
9.2. Инвестор битимнинг амал қилиш муддати ичида, мазкур битимнинг 9.1.-бандида кўрсатилган ишлар турларини истисно этганда, қонунчиликка мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди.
10. ШАРТНОМА БЎЙИЧА БОШҚА ШАРТАР
10.1. Агар бошқа шахс битим бўйича ишларни бажариш учун зарур бўлган молиявий ва техникавий ресурсларга ҳамда бошқарув фаолиятида тажрибага эга бўлса, инвестор битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини фақат давлатнинг розилиги билан тўлиқ ёки қисман шу шахсга ўтказиш ҳуқуқига эга.
10.2. Битим бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш битимнинг ажралмас қисми бўлган далолатнома тузиш орқали, битимда белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади, бунда ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани қайта расмийлаштириш мазкур далолатнома имзоланган кундан эътиборан беш кун ичида амалга оширилади.
10.3. Давлатнинг розилиги билан инвестор ўзига тегишли мол-мулкдан ва (ёки) мулкий ҳуқуқлардан битимни ижро этиш муносабати билан тузиладиган шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини таъминлаш учун қонунчиликнинг талабларига риоя этган ҳолда гаров сифатида фойдаланиши мумкин.
10.4. Агар битимда инвестор сифатида юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахслар бирлашмаси иштирок этаётган бўлса, бундай бирлашма иштирокчилари битим бўйича солидар ҳуқуқларга эга бўладилар ва уларнинг зиммасида солидар мажбуриятлар бўлади.
11. ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ, ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
11.1. Битимнинг шартлари у амал қиладиган бутун муддат мобайнида ўз кучини сақлаб туради. Фақат тарафларнинг розилиги билан битимга ўзгартишлар киритишга йўл қўйилади.
11.2. Тарафларнинг келишувига биноан битим шартларига киритилган ўзгартишлар битимда назарда тутилган тартибда ва шартларда амалга киритилади. Агар битимнинг амал қилиш муддати мобайнида қонунчилик билан инвесторнинг битим доирасидаги фаолиятининг тижорат натижаларини ёмонлаштирувчи нормалар белгиланадиган бўлса, битимда қайд этилган шартлар амал қилади. Агар қонунчилик билан ишларни бехатар олиб бориш, ер ости бойликларини, атроф муҳитни ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш стандартларига (нормаларига, қоидаларига) ўзгартишлар киритиладиган бўлса, мазкур қоида қўлланилмайди.
11.3. Битимнинг амал қилиши у қанча муддатга тузилган бўлса, шунча муддат ўтганидан кейин ёки тарафларнинг келишувига биноан муддатидан илгари, шунингдек бошқа асосларга кўра ва битимда назарда тутилган тартибда, битим имзоланган куни амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ бекор қилинади.
12. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
12.1. Давлат билан инвестор ўртасидаги битим билан боғлиқ низолар битим шартларига мувофиқ судда, шу жумладан халқаро арбитраж судида ҳал қилинади.
13. ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ
Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компания: |
|
Инвестор: |
||
Манзил: Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компаниянинг тўлиқ манзили |
|
Манзил: Буюртмачининг тўлиқ манзили |
||
Банк: Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компаниянинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
|
Банк: Буюртмачининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
||
Ҳ/Р: Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компаниянинг банк ҳисобрақами |
|
Ҳ/Р: Буюртмачининг банк ҳисобрақами |
||
СТИР: Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компаниянинг СТИРи |
|
СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами |
||
Телефон: Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компаниянинг телефон рақами |
|
Телефон: Буюртмачининг телефон рақами |
||
Ф.И.Ш: Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компания директориниг ёки вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш |
_________ Имзо |
|
Ф.И.Ш: Инвестор ёки инвестор вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш |
_________ Имзо |
Маҳсулот тақсимотига оид битим (бундан буён матнда битим деб юритилади) шартнома ҳисобланиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳақ олиш асосида ва муайян муддатга чет эллик инвесторга (бундан буён матнда инвестор деб юритилади) битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган ишларни олиб бориш учун мутлақ ҳуқуқлар беради, инвестор эса мазкур ишларни ўз маблағлари ҳисобига ва таваккал қилиб амалга ошириш мажбуриятини олади.
Битимда инвестиция лойиҳасининг тавсифи ва битим амал қиладиган муддат, инвесторга ер қаъри участкаларини фойдаланиш учун бериш тартиби, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, битимнинг ижро этилишини биргаликда бошқариш органлари, ишларни бажариш, иш дастурлари ва бюджетларни ишлаб чиқиш шартлари, ҳисоб-китоб юритиш ва ҳисобот бериш тартиби, солиқ солиш ва бошқа тўловлар тўлаш шартлари, харажатларни қоплаш тартиби ва маҳсулот тақсимоти шартлари, инвесторнинг улушини олиб чиқиб кетиш тартиби, битимнинг ижро этилишини назорат қилиш тартиби, низоларни ҳал этиш тартиби, битимнинг амал қилишини бекор қилиш тартиби белгиланади.
Мазкур битим намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.