Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Муаллифлик шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Муаллиф
Фойдаланувчи
Шартнома мазмуни

Юклаб олинг

Муаллифлик шартномаси

 

Шартнома санаси

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Муаллифнинг тўлиқ Ф.И.Ш.и,кейинги ўринларда “Муаллиф” деб юритилади, бир томондан, ва Фойдаланувчининг тўлиқ Ф.И.Ш.и,бундан кейин “Фойдаланувчидеб юритилади, иккинчи томондан, кейинги ўринларда биргаликда “Томонлар”, якка ҳолда “Томон” деб аталади, ушбу шартномани (кейинги ўринларда — Шартнома деб юритилади) қуйидагича туздилар:

 

ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ

1.1. Муаллиф Фойдаланувчига муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлган Муаллифлик ҳуқуқи объекти номидан,бундан кейин “муаллифлик асари” деб юритилади, қуйидаги йўллар орқали фойдаланиши учун беради:

1.1.2. асарни такрорлаш (такрорлаш ҳуқуқи);

1.1.3. асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш йўли билан тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи);

1.1.4. асарни барчанинг эътиборига етказиш (барчанинг эътиборига етказиш ҳуқуқи);

1.1.5. асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини прокатга бериш (прокатга бериш ҳуқуқи);

1.1.6. тарқатиш мақсадида асарнинг нусхаларини, шу жумладан мутлақ муаллифлик ҳуқуқлари эгасининг рухсати билан тайёрланган нусхаларини импорт қилиш (импорт қилиш ҳуқуқи);

1.1.7. асарни сим (кабель) орқали ёки бошқа шу каби воситалар ёрдамида узатиш йўли билан барчанинг эътибори учун юбориш (кабель орқали юбориш ҳуқуқи);

1.1.8. асарга тузатишлар киритиш, уни аранжировка қилиш ёки бошқача тарзда қайта ишлаш (қайта ишлаш ҳуқуқи);

1.1.9. асарни омма олдида намойиш этиш (омма олдида намойиш этиш ҳуқуқи);

1.1.10. асарни омма олдида ижро этиш (омма олдида ижро этиш ҳуқуқи);

1.1.11. асарни симсиз воситалар ёрдамида узатиш йўли билан барчанинг эътибори учун юбориш (эфирга узатиш ҳуқуқи);

1.1.12. асарни таржима қилиш (таржима қилиш ҳуқуқи);

1.1.13. асарни барчанинг эътиборига такроран юбориш, агар бундай юбориш дастлабки юборишни амалга оширган ташкилотдан бошқа ташкилот томонидан амалга оширилса (барчанинг эътиборига такроран юбориш ҳуқуқи).

 

2. МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ ТОПШИРИШ ШАРТЛАРИ

2.1. Мазкур шартноманинг 1-бандида кўрсатилган ҳуқуқлар Муаллиф томонидан Фойдаланувчига ушбу шартнома кучга кирган кундан бошлаб ўтказилади ва Фойдаланувчига топширилган муаллифлик ҳуқуқларининг амал қилиш муддати муддат давомида амал қилади.

 

3. МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ДОИРАСИ

3.1. Фойдаланувчи ушбу шартнома бўйича унга берилган муаллифлик ҳуқуқларидан Фойдаланувчига берилган муаллифлик ҳуқуқлари амал қиладиган ҳудуд ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқига эга.

 

4. ШАРТНОМА БАҲОСИ ВА ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ

4.1. Асардан Мазкур шартноманинг 1-бандида кўрсатилган муаллифлик ҳуқуқлари асосида ҳар қандай ёки бир неча маротаба фойдаланганлик ёки барча муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланганлик учун Фойдаланувчи Муаллифга асардан фойдаланиш орқали топилган даромаднинг Муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик натижасида топилган даромаддан Муаллифга берилиши керак бўлган фоиз миқдори фоизи миқдорида тўлов тўлаш мажбуриятини олади.

4.2. Тўлов Тўлов амалга ошириладиган ой (ҳар ой, ҳар чорак, ҳар йили)дан кечиктирмасдан кейинги ойнинг Тўлов амалга ошириладиган ойнинг аниқ санаси-санасигача амалга оширилиши лозим.

4.3. Фойдаланувчи Муаллифнинг илтимосига биноан ушбу Шартноманинг 4.1-бандига биноан Муаллифга тўланадиган тўловлар миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тақдим этиш мажбуриятини олади.

 

5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

5.1. Ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган томон амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

5.2. Томонлар мазкур шартномага биноан ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бошқа томоннинг ёзма равишдаги розилиги бўлмаган ҳолларда бажармасликка ҳаққи йўқ. Томонларга боғлиқ бўлмаган форс-мажор ҳолатлар вужудга келиши бундан мустасно.

5.3. Фойдаланувчи шартномада белгиланган муддатни бузганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кунга тарафлар ўртасида келшилган умумий сумманинг 0,5% миқдорида, бироқ бажарилмаган иш қийматининг 50% дан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.

5.4. Неустойкани тўлаш тарафларни шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.

 

6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

6.1. Тарафлар ўртасида мазкур шартнома бўйича ёки унда белгиланган мажбуриятларни бажариш вақтида юзага келадиган барча низолар ёки келишмовчиликлар томонларнинг ўзаро музокаралар олиб бориши йўли билан ҳал қилинади.

6.2. Агар келишмовчиликларни музокара йўли билан ҳал қилиб бўлмаса, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд тартибида кўрилади.

 

7. ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ

7.1. Шартнома шартларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, шартномани бекор қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шартнома шартларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади, улар албатта, инобатга олиниши зарур.

7.2. Шартномани бир тарафлама рад этиш, унинг шартларига ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

8. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

8.1. Тарафлардан бири шартноманинг енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда муайян шароитда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (табиий офатлар, ноқулай об-ҳаво шароити, ҳукумат тадбирлари, ҳокимият органларининг қарорлари, ҳарбий низолари, ички тартиббузарликлар ва бошқа табиий офатлар) форс-мажор туфайли бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди.

8.2. Шартнома бўйича мажбуриятларни ижро этишга имкони бўлмаган тараф мажбуриятларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилувчи вазиятлар содир бўлгани ёки тугаганлиги ҳақида иккинчи тарафга билдириши керак.

 

9. ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

 

Муаллиф:

 

Фойдаланувчи:

Манзил:Муаллифнинг тўлиқ манзили

 

Манзил: Фойдаланувчининг тўлиқ манзили

Ҳисоб рақами: Муаллифнинг ҳисоб рақами

 

Ҳисоб рақами: Фойдаланувчининг ҳисоб рақами

Банк : Муаллифнинг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи

 

Банк: Фойдаланувчининг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи

СТИР: Муаллифнинг СТИР рақами

 

СТИР: Фойдаланувчининг СТИР рақами

Телефон рақами: Муаллифнинг телефон рақами

 

Телефон рақами: Фойдаланувчининг телефон рақами

Муаллиф:Муаллифнинг тўлиқ Ф.И.Ш.и

 

 

 

______

(имзо)

 

Фойдаланувчи:Фойдаланувчининг тўлиқ Ф.И.Ш.и

 

 

_____

(имзо)

 

Муаллифлик шартномаси

Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.

Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.

Муаллифлик ҳақининг миқдори тарафлар ўртасида тузиладиган шартномага асосан  муаллиф ва фойдаланувчи томонидан белгиланади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.