Харид қилиш шарти билан ижарага олиш шартномаси
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой |
Ижарага берувчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли,кейинги ўринларда “Ижарага берувчи” деб юритилади, Ижарага берувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Ижарага берувчи ташкилот масъул шахси лавозими ва Ф.И.Ш.и бир томондан ва Ижарага олувчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли,кейинги ўринларда “Ижарачи” деб юритиладиган, Ижарага олувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳужжат асосида иш юритувчи Ижарага олувчи маъсул шахсининг лавозими ва Ф.И.Ш.си иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар.
1. Шартномага мувофиқ Ижарага берувчи қуйидаги мол-мулкларни шартнома шартларига асосан топширади, Ижарачи эса шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда уларни қабу қилиб олади ва фойдаланади.
Мол-мулкнинг номланиши: Ижарага берилаётган мол-мулкнинг номланиши
Миқдори: Ижарага берилаётган мол-мулкнинг миқдори
Қиймати: Ижарага берилаётган мол-мулкнинг қиймати
Ижара муддати: Мол-мулкни ижарага бериш муддати
Бир ойлик ижара ҳақи миқдори: Бир ойлик ижара ҳақи миқдори
Бир ойлик амортизация миқдори: Бир ойлик амортизация миқдори
2. Мазкур мол-мулкдан ижарачи қуйидаги мақсадларда фойдаланади:
Ижарага олувчи ижарага олинган мулкдан фойдаланиш мақсадлари
3. Мол-мулк мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошлаб топширилган ҳисобланади.
4. Ижарачи шартномага илова қилинган ҳисоб-китоб бўйича ҳар ойда Ижарага олувчи ижарага олинган мулк учун ҳар ой тўлайдиган тўлов миқдори сўм миқдорида ижара тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олади.
5. Ижара тўловлари ҳар ойлик ижара тўловини кейинги ойнинг Ҳар ойлик ижара тўловларини амалга ошириш вақти-санасидан кечиктирмай ижарага берувчига Ижара тўловларини тўлаш усули орқали тўлов амалга оширилади.
6. Ижарачи тўловларни муддатидан кечиктирган ҳолда, кечиктирилган тўлов сумманинг Ижарачи тўловларни кечиктирган тақдирда бир кунда тўланадиган пеня миқдори фоизи миқдорида жарима тўлайди.
7. Ижара ҳақи миқдори тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан ижара ҳақининг миқдори муддатидан олдин қуйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқилиши мумкин:
Ижара тўлови миқдорини қайта кўриб чиқишга сабаб бўладиган асослар
8. Ижарачи ўз ҳисобидан сотиб олган асосий воситаларга амортизация ажратмалари ҳисобланмайди.
9. Ижарага берувчи нормал фойдаланиш имкониятини берадиган ҳолдаги мулкни ижарачига топшириши лозим. Ижарага берувчи мулкни топширишдан бош тортган тақдирда, ижарачига мулк қийматининг Ижарага берувчи келишилган мулкни ижарага беришни рад этганда тўлайдиган жарима миқдори фоизи фоизи миқдорида жарима тўлайди.
10. Ижарачининг мажбуриятлари:
-ижарага берилган мулкдан унинг белгиланиши бўйича фойдаланиш;
-мулкни тўла ва соз ҳолатда сақлаш;
-ўз ҳисобидан ва ўз вақтида мулкни жорий ва капитал таъмирлаш;
-Ижарачининг бошқа мажбуриятлари
11. Шартнома шартларини ўзгартириш ёки бекор қилишга тарафларнинг келишуви билан йўл қўйилади. Тарафлардан бири шартнома шартларини бузган тақдирда, иккинчи тарафнинг талаби билан суд қарорига мувофиқ шартнома ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
12. Мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин, агар ижарага олувчи:
ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамасдан мол-мулкдан шартнома шартларини ёки мол-мулкнинг вазифаларини жиддий равишда бузган ёхуд бир неча марта бузган ҳолда фойдаланса;
мол-мулкни жиддий ёмонлаштирса;
шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса;
қонунчиликка ёки шартномага мувофиқ капитал таъмирлаш ишларини бажариш ижарага олувчи зиммасидаги мажбурият бўлган ҳолларда шартномада белгиланган муддатларда, шартномада бундай муддат белгиланган бўлмаса, оқилона муддатларда мол-мулкни капитал таъмирлашни амалга оширмаса.
Ижарага берувчи ижарага олувчини ёзма равишда огоҳлантирганидан ва унга ўз мажбуриятларини бажариш учун имконият берганидан кейингина шартнома муддатидан олдин бекор қилинишини талаб қилишга ҳақли.
Ижарага олувчининг талаби билан мулк ижараси шартномаси суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин, агар:
ижарага берувчи мол-мулкни фойдаланиш учун ижарага олувчига бермаса ёки мол-мулкдан шартнома шартларига ёхуд мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ фойдаланишга тўсқинлик қилса;
ижарага олувчига топширилган мол-мулкда ундан фойдаланишга тўсқинлик қиладиган камчиликлар бўлиб, уларни ижарага берувчи шартнома тузиш вақтида айтиб ўтмаган, ижарага олувчига олдиндан маълум бўлмаган ва шартнома тузаётганда мол-мулкни кўздан кечириш ёхуд унинг созлигини текшириш вақтида аниқланиши мумкин бўлмаган бўлса;
ижарага берувчи шартномада белгиланган муддатларда, агарда шартномада муддат белгиланган бўлмаса, оқилона муддатларда ўз зиммасидаги мол-мулкни капитал таъмирлаш мажбуриятини бажармаса;
ижарага олувчи жавобгар бўлмаган ҳолатлар туфайли мол-мулк фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолса.
13. Ижарага олинган мулк фақат ижарага берувчининг ёзма розилиги бўлган тақдирдагина қайта ижарага берилиши мумкин.
14. Шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, шартномани бир тарафлама ўзгартирганлик ёки бекор қилганлик учун айбдор тараф амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, етказилган зарарни ва бой берилган фойдани иккинчи тарафга тўлайди.
15. Мазкур шартнома билан белгиланмаган тарафларнинг ўзаро муносабатлари амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибда солинади.
16 Мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар юзасидан Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар юзасидан мурожаат қилинадиган суд номига мурожаат қилинади. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар юзасидан мурожаат қилинадиган суд номи судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
16. Шартноманинг амал қилиш муддати Шартноманинг амал қилиш муддати йил деб белгиланади ва Шартноманинг амал қилиш муддатининг бошланиш вақтидан Шартноманинг амал қилиш муддатининг тугаш вақтигача амал қилади.
18. Мулк қуйидаги ҳолларда ижарачининг мулкчилигига ўтади:
Ижарачи тўла амортизация муддатига топширилган мулкнинг қийматидан белгиланган ижара ҳақини Ижарага берувчига тўлиқ тўлаб бўлган бўлса;
шартнома бўйича амортизация муддати тугамасдан туриб ижара муддати тугаган мулкнинг қолдиқ қийматидан тўловлар ижарага берувчига тўлиқ тўланган бўлса. Бу ҳолда, ижара ҳақи таркибига амортизация ажратмалари тўлиқ хажмда киритилади;
Мулк ижарачининг мулкчилигига ўтиши уун белгиланадиган бошқа ҳоллар
19. Шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, биринчи нусхаси Шартноманинг бир нусхасини сақловчи нотариал идора номи ва манзили нотариал идорасида, иккинчи ва учинчи нусхалари тарафларда сақланади.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ
ИЖАРАГА БЕРУВЧИ: |
|
ИЖАРАГА ОЛУВЧИ: |
||
Манзил: Ижарага берувчининг манзили |
|
Манзил: Ижарага олувчининг манзили |
||
Ҳисоб-китоб рақами: Ижарага берувчининг ҳисоб рақами |
|
Ҳисоб-китоб рақами: Ижарага олувчининг ҳисоб рақами |
||
Банк : Ижарага берувчининг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи |
|
Банк коди: Ижарага олувчининг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи |
||
СТИР: Ижарага берувчининг СТИР рақами |
|
СТИР: Ижарага олувчининг СТИР рақами |
||
Телефон рақами: Ижарага берувчининг телефон рақами |
|
Телефон рақами: Ижарага олувчининг телефон рақами |
||
Буюртмачи: Ижарага берувчи ташкилот масъул шахси лавозими ва Ф.И.Ш.и
М.Ў. |
______ (имзо) |
|
Ижрочи: Ижарага олувчи маъсул шахсининг лавозими ва Ф.И.Ш.си
М.Ў. |
_____ (имзо) |
Амалдаги қонунчиликка кўра, мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Мулк ҳуқуқининг келгусида ижарачига ўтишини назарда тутувчи мулк ижараси шартномаси, бундай мулкнинг олди-сотди шартномаси учун назарда тутилган шаклда тузилади.
Мулк ижараси шартномасида ижарага олинган мол-мулк ижара шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ёки тамом бўлмасдан олдин ижарага олувчи шартномада келишилган сотиб олиш баҳосининг ҳаммасини тўлаган тақдирда унинг мулкига айланиши назарда тутилиши мумкин.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.