Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида келишув

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Келишув томонлари
  • *Изоҳ: Масалан, Ижарага берувчи, Сотувчи, Буюртмачи, Омонат сақловчи ва ҳк.
  • *Изоҳ: Масалан, Ижарага берувчи, Сотувчи, Буюртмачи, Омонат сақловчи ва ҳк.
Келишув предмети
  • *Изоҳ: Келишувга асос бўлган шартнома тузилган йил

Юклаб олинг

Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида келишув

(Шартнома тури)

 

Келишув тузилган вақт

Келишув рақами-сон

Келишув тузилган жой

 

Кейинги ўринларда “Биринчи Томоннинг қисқача номи деб аталадиган Келишув тузувчи биринчи Томоннинг номи (ташкилот, корхона, ёки тадбиркорнинг Ф.И.О.) бир томондан, кейинги ўринларда Иккинчи Томоннинг қисқача номи деб аталадиган Иккинчи Тарафнинг банк ҳисоб рақами ва банк жойлашган жойининг номи иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида ушбу Келишувни туздилар:

 

1. КЕЛИШУВ ПРЕДМЕТИ

1.1. Шартномавий муносабатларни давом эттиришни амалга ошириш мақсадида Томонлар ўзлари ўртасида тузилган Шартнома тузилган йили йилнинг Шартнома тузилган сана ва ойдаги Шартноманиг рақами-сонли (кейинги ўринларда — Шартнома деб юритилади) Шартномага (Шартнома тури)қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича келишдилар:

Шартноманинг Шартномага ўзгартиришлар киритилаётган бандларнинг рақамлари-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Шартноманинг тегишли бандларига киритилаётган ўзгартилишлар матни

Шартноманинг қуйидаги бандлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади:

Шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилаётган тегишли бандларининг рақамлари

1.4. Шартноманинг Шартноманинг янги таҳрирдаги матн билан тўлдирилаётган бандларнинг рақамлари-бандлари қуйидаги мазмундаги матн билан тўлдирилсин:

Шартноманинг янги таҳрирдаги матн билан тўлдирилаётган бандларининг матни ва жумлалари

1.5. Шартноманинг Шартноманинг жумлалари чиқариб ташланаётган бандларининг рақамлари-бандларидаги қуйидаги жумлалар чиқариб ташлансин:

Шартноманинг тегишли бандларидан чиқариб ташланаётган жумлалар

1.6. Шартнома киритилаётган бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар

 

2. КЕЛИШУВНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ

2.1. Ушбу Келишув имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.

2.2. Томонлар ўртасида илгари тузилган ушбу келишувга зид бўлган барча келишувлар ва шартлар мазкур келишув кучга кирган пайтдан бошлаб ўз кучини йўқотади.

2.3. Ушбу Келишув ва илгари тузилган Шартнома қоидалари ўртасида зиддият юзага келган тақдирда, мазкур Келишувнинг қоидалари қўлланилади.

 

3. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР ВА ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

3.1. Мазкур Келишув Томонларнинг келишувига биноан ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин.

3.2. Томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасинининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ белгиланади.

3.3. Ушбу Келишув кучга кирган пайтдан бошлаб Шартноманинг ажралмас қисмига айланади.

3.5. Келишувнинг амал қилиш муддати тугаши тарафларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.

3.6. Ушбу Келишув бўйича, шунингдек Шартнома бўйича томонлар ўртасида юзага келадиган барча келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.

3.7. Келишув юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал этилади.

3.8. Мазкур Келишувда кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.

3.9. Тарафлардан бирининг мазкур Келишувни бузиши иккинчи тарафга у келишув тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши келишувни жиддий бузиш ҳисобланади.

3.10. Бир тараф келишувни бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, келишув тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.

 

4. ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

 

Биринчи Томоннинг қисқача номи :

 

Иккинчи Томоннинг қисқача номи:

Манзил: Биринчи Тарафнинг тўлиқ манзили

 

Манзил: Иккинчи Тарафнинг тўлиқ манзили

Банк: Биринчи Тарафнинг банк ҳисоб рақами ва банк жойлашган жойининг номи

 

Банк: Иккинчи Тарафнинг банк ҳисоб рақами ва банк жойлашган жойининг номи

Паспорт паспорт серияси

ва рақами:Биринчи Тарафнинг паспорт серияси ва рақами

 

Паспорт паспорт серияси

ва рақами: Иккинчи Тарафнинг паспорт серияси ва рақами

Паспорт берган

ИИБ номи: Биринчи Тарафга паспорт берган ИИБ номи

 

Паспорт берган

ИИБ номи: Иккинчи Тарафга паспорт берган ИИБ номи

СТИР: Биринчи Тарафнинг СТИР рақами

 

СТИР: Иккинчи Тарафнинг СТИР рақами

Телефон: Биринчи Тарафнинг телефон рақами

 

Телефон: Иккинчи Тарафнинг телефон рақами

Ф.И.Ш: Биринчи Тарафнинг Ф.И.Ш.и

________

Имзо

 

Ф.И.Ш: Келишув тузувчи иккинчи Томоннинг номи (ташкилот, корхона, ёки тадбиркорнинг Ф.И.О.)

_______

Имзо

 

Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида келишув

Қонунчиликка кўра, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади.

Қонунчиликка кўра, тарафларнинг келишувига асосан шартнома шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Шартнома шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қўшимча келишув тузиш йўли билан расмийлаштирилади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур келишув намунаси тайёрланган бўлиб, сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.