Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Иш кўриб чиқилишини бошқа кунга қолдириш тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимосноманинг реквизитлари
Илтимоснома мазмуни

Юклаб олинг

 

 

Иқтисодий ишлари бўйича Иқтисодий ишлари бўйича суднинг номи судига

 

 

 

Аризачининг Ф.И.Ш

 

 

 

 

ИЛТИМОСНОМА

(Иш кўриб чиқилишини кечиктириш (бошқа кунга қолдириш) тўғрисида)

 

Бераман ушбу аризани шу ҳақдаким, Иқтисодий иш кўриб чиқиладиган муддатда иқтисодий ишлари бўйича Иқтисодий ишлари бўйича суднинг номи туманлараро суди томонидан кўриб чиқиладиган иқтисодий ишни кечиктиришни (бошқа кунга қолдириш)ни қуйидаги асосларга кўра сўрайман:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 171-моддасига асосан, суд кутилмаган ва фавқулодда ҳолатларда ишни суд мажлисида кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, шу жумладан:

тарафнинг илтимосномаси бўйича, у низони келишув йўли билан ҳал қилиш мақсадида суддан кўмаклашишни сўраб мурожаат қилган тақдирда;

агар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс суд мажлисига кела олмаслиги сабабларини асослаган ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса ва башарти ушбу шахснинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса;

ишда иштирок этувчи шахснинг ўз вакили суд мажлисига узрли сабабга кўра кела олмаганлиги муносабати билан қилган илтимосномаси бўйича;

суд процесси иштирокчиларидан бирортаси, агар суд ишни ушбу шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин эмас деб ҳисобласа, келмаган тақдирда;

тарафнинг қўшимча далиллар тақдим этиш ёки учинчи шахслардан талаб қилиб олиш зарурати билан боғлиқ ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси бўйича;

суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилаётганда видеоконференцалоқа ўрнатиш имкони бўлмаган тақдирда;

суд процесси иштирокчиларидан бирортаси келмаган ва кўрсатилган шахснинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлмаган тақдирда;

ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ишга дахлдор бўлган жавобгар билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;

низоли ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;

иккинчи жавобгарни ёки учинчи тарафни ишда иштирок этиш учун жалб этиш зарур бўлган тақдирда суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 19-бандига кўра, ИПК 171-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ асослар мавжуд бўлганда ишни кўриш кейинга қолдирилиши мумкин. Судлар шуни назарда тутиши керакки, суд мажлиси ишни кўришга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган оқилона муддатга қолдирилиши лозим, бироқ ишни кўриш муддати, қолдиришларни ҳисобга олган ҳолда ИПКнинг 164-моддасида назарда тутилган муддатлардан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Иқтисодий судлар томонидан видеоконференсалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 10 ва 11-бандларига кўра, ИПК 171-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иқтисодий суди ишни шу мажлисда кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахслар, гувоҳлар, экспертлар ва таржимонлардан бири келмаганлиги ёки қўшимча далиллар тақдим этиш зарурлиги сабабли ёхуд видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш вақтида видеоконференсалоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаган тақдирда ишни кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.

Видеоконференсалоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаганлиги деганда, ишни кўриш жараёнида техник носозликлар, шунингдек электр энергияси етказиб берилишидаги узилишларнинг юзага келиши тушунилиши лозим.

Видеоконференсалоқа ўрнатишнинг имконини йўқотишга олиб келган техник носозликлар ва электр энергиясини етказиб беришдаги узилишлар юзага келганда, ишни кўраётган суд ишни кўришни бошқа кунга қолдириши лозим.

Суд мажлиси видеоконференсалоқа ўрнатиш имконининг бўлмаганлиги сабабли қолдирилганда, ишни кўраётган суд бошқа алоқа воситаси орқали видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суднинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ходимини, бу ходим эса, ўз навбатида, суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахсларни янги суд мажлисининг куни ва вақти ҳақида тилхат орқали хабардор қилади.

Судлар шуни ҳисобга олишлари керакки, ишда иштирок этувчи тарафлардан бири суд мажлисини видеоконференсалоқа режимида ўтказишга кўмаклашадиган судга келган бўлиб, лекин ишни кўраётган суд низони видеоконференсалоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли оддий режимда мазмунан ҳал қилган бўлса, бу ҳолат ишни тарафлардан бирининг иштирокисиз кўришда ифодаланган процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши сифатида баҳоланади ва суд ҳужжатини бекор қилишга асос бўлади.

Шу билан бирга, видеоконференсалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судга келган ишда иштирок этувчи шахсларнинг ишни уларнинг иштирокисиз кўришга ёзма розилиги бўлса, суд ишни оддий режимда мазмунан кўришга ҳақли.

Қонунчиликда белгиланган юқоридаги талаблардан келиб чиққан ҳолда, Иқтисодий иш кўриб чиқилишини кечиктиришни (бошқа кунга қолдириш) бўйича илтимоснома учун асос сабабли Иқтисодий иш кўриб чиқиладиган муддат санасида бўлиб ўтадиган иқтисодий иш кўриб чиқилишини Кечиктириш (бошқа кунга қолдириш)нинг муддати — кўпи билан ўн кунга қолдирилиши мумкин кунга кечиктиришни (бошқа кунга қолдириш)ни ва бу бўйича ажрим чиқаришингизни сўрайман.

 

Илова: Иқтисодий иш кўриб чиқилишини кечиктиришни (бошқа кунга қолдириш) учун сабаб бўлган ҳолатни асослайдиган ҳужжатларнинг номлари

Аризачининг Ф.И.Ш

 

 

 

 

 

_____

 

 

Илтимоснома имзоланган сана

 

 

 

 

 

 

Имзо

 

 

 

 

Иш кўриб чиқилишини бошқа кунга қолдириш тўғрисида илтимоснома

Суд тарафларнинг ташаббуси билан ёки ўз ташаббусига кўра иш муҳокамасини кейинга қолдириши мумкин.

Тарафларнинг ташаббуси билан иш муҳокамасини кейинга қолдириш судга илтимоснома бериш йўли билан амалга оширилади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур илтимоснома намунаси тайёрланган бўлиб, илтимоснома сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.