Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Суд қарорининг қайтарма ижроси тўғрисида ариза

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
Аризанинг мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган суднинг номи судига

Ариза берувчи: Ариза берувчининг Ф.И.Ш

Манзил:Ариза берувчининг манзили

Телефон:Ариза берувчининг телефон рақами

 

АР И З А

(Суд қарорининг қайтарма ижроси тўғрисида)

 

Бераман ушбу аризани шу ҳақдаким, Ариза берувчига нисбатан фуқаролик суди иши кўрилган санада фуқаролик ишлари бўйича Фуқаролик иши кўрилган суднинг номи суди томонидан даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.Шнинг менга нисбатан Ариза берувчига нисбатан кўриб чиқилган фуқаролик суд ишининг предмети ҳақидаги фуқаролик иши кўриб чиқилиб, даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилган.

Мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган ҳал қилув қароридан норози бўлиб келтирган кассация тартибидаги шикоятим Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари судлов ҳайъатининг Судлов ҳайъати ажрими чиқарилган санадаги ажримига кўра фуқаролик ишлари бўйича Ҳал қилув қарори бекор қилинган суднинг номи туманлараро судининг Ҳал қилув қарори қабу қилинган санадаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 458-моддасига асосан Ижро этилган суд ҳужжати ўзгартирилган ёки бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқилганидан кейин талабларни қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ёки иш юритишни тугатиш тўғрисида ёхуд аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда, ўзгартирилган ёки бекор қилинган суд ҳужжати бўйича жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг барчаси жавобгарга қайтариб берилиши керак (ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси).

Шуларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 459-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида»ги қарорининг 15-бандлари талабларига асосан суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани кўриб чиқишингизни сўрайман.

 

 

Ариза берувчининг Ф.И.Ш

 

Ариза имзоланган сана

 

Имзо

 

 

Суд қарорининг қайтарма ижроси тўғрисида ариза

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига асосан Ижро этилган суд ҳужжати ўзгартирилган ёки бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқилганидан кейин талабларни қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ёки иш юритишни тугатиш тўғрисида ёхуд аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда, ўзгартирилган ёки бекор қилинган суд ҳужжати бўйича жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг барчаси жавобгарга қайтариб берилиши яъни ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси лозим.

Иш янгидан кўриш учун ўзига топширилган суд ўз ташаббуси билан қайтарма ижро тўғрисидаги масалани кўриши ва уни янги суд ҳужжатида ёки ажримида ҳал қилиши шарт бўлиб, шу билан иш юритиш тамомланади.

Ишни янгидан кўраётган суд бекор қилинган суд ҳужжатининг қайтарма ижроси тўғрисидаги масалани ҳал қилмаган тақдирда, жавобгар бу судга қайтарма ижро тўғрисида ариза беришга ҳақли. Бу ариза ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда, суд мажлисида кўрилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги суд олдига қўйилган масаланинг ҳал этилиши учун тўсқинлик қилмайди.

Мазкур намуна амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.