Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Шартнома бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво аризасининг реквизитлари
Даъвогар
Жавобгар
Даъво аризасининг мазмуни

Юклаб олинг

 

 

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган суд номи

 

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О

 

 

Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили

 

 

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами

 

 

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.

 

 

Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили,

 

 

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами,

 

 

ДАЪВО АРИЗА

(Шартноманинг номи шартномаси бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида)

 

Мен юқорида кўрсатилган манзилда яшайман. Шартнома имзоланган сана санасида фуқаро Жавобгарнинг Ф.И.О. билан Шартноманинг номи тўғрисидаги шартномани туздик. Ўртамизда тузилган шартномада Шартнома предмети амалга оширишни шартнома предмети сифатида белгиладик. Шартноманинг барча реквизитлари ва мазмунини тўлиқ белгиладик. Бундан ташқари шартномани бажариш муддатларини ҳам аниқ келишдик. Аммо жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О. шартноманинг Шартноманинг бажарилмаган бандлари рақами-бандларини бажармади ва натижада Вужудга келган қарздорлик миқдори сўм қарздорлиги вужудга келди

Жавобгарга бу ҳақда бир неча марта хабардор қилганим билан ҳозиргача шартнома шартларини бажармасдан келмоқда ва қарздорлигини ҳам қопламаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 324-моддасига кўра, Қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. Агар қонунчиликда ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, зарарни аниқлашда мажбурият бажарилиши керак бўлган жойда, қарздор кредиторнинг талабларини ихтиёрий қаноатлантирган кунда, борди-ю, талаб ихтиёрий қаноатлантирилган бўлмаса, — даъво қўзғатилган кунда мавжуд бўлган нархлар эътиборга олинади. Суд вазиятга қараб, зарарни тўлаш ҳақидаги талабни қарор чиқарилган кунда мавжуд бўлган нархларни эътиборга олган ҳолда қаноатлантириши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 259-312 моддаларига асосан суддан,

СЎРАЙМАН:

 

Жавобгарнинг Ф.И.О.дан мени фойдамга Вужудга келган қарздорлик миқдори сўм асосий қарз ҳамда қарзни ўз вақтида қайтармаганлиги сабабли банк фоизи билан ҳисоблаб ундириб беришингизни.

 

Илова қилинган ҳужжатлар: Илова қилинган ҳужжатлар

 

Даъвогарнинг Ф.И.О

________

Даъво аризаси имзоланган сана

 

 

Шартнома бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида даъво ариза

Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши лозим. Бироқ, қарз миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кам бўлганда ҳам тарафларнинг келишувига асосан ёзма шаклда тузилиши мумкин. Қарз муносабатларини тўғри расмийлаштириш, келгусида турли низолар келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қарз шартномаси бўйича тўланмаган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, даъво ариза сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.