|
|
Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган суд номи туманлараро судига
|
|
|
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О. |
|
|
Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили |
|
|
Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами, |
|
|
Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О. |
|
|
Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили |
|
|
Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами |
ДАЪВО АРИЗА
(Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зарарни ундириш тўғрисида)
Фуқаро Даъвогарнинг Ф.И.О. жавобгардан Товар сотиб олинган сана куни Товарнинг русуми русумли Товарнинг номини сотиб олган. Жавобгар товарга Товар учун кафолат муддати муддатга кафолат берган ва бу ҳақда товарнинг паспортига имзо қўйиб, муҳр босиб берган. Бироқ, фуқаро Даъвогарнинг Ф.И.О. товарни олиб бориб ишлатганда, маҳсулот ишламаган. Фуқаро Даъвогарнинг Ф.И.О. товарнинг ишлмаганлигини жавобгарга айтсада, жавобгар товарни қайтариб ҳам олмаган, тузатиб ҳам бермаган. Фуқаро Даъвогарнинг Ф.И.О. бир неча марта жавобгардан товарни янгисига алмаштириб беришни сўрасада, жавобгар бундан бўйин товлаган. Шундан сўнг фуқаро Даъвогарнинг Ф.И.О. бир неча ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Фуқаро Даъвогарнинг Ф.И.О. товар олдиндан ёроқсизлиги ва бузилганлиги бўйича мутахассис хулосасини олган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигинининг кафолатланиши истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда қатъий белгиланади.
Шунингдек, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли: товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш; товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш; товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш; харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш; шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.
Юқоридаги Қонуннинг 22-моддасида истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди. Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1021-моддасининг 1-қисми талабига кўра, маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1022-моддаси талабига кўра, маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим. Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади. Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.
Юқордигаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1021 ва 1022-моддалари, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 13 ва 22-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 189 ва 191-моддаларига асосан,
СЎРАЙМАН:
Жавобгардан фуқаро Даъвогарнинг Ф.И.О.нинг фойдасига Ундирилиши сўралаётган маънавий зарар миқдорисўм маънавий зарарни ҳамда давлат божини жавобгардан ундиришни.
Фуқаро Даъвогарнинг Ф.И.О.нинг истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини таъминлашингизни.
Илова: Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогарнинг Ф.И.О. |
______ |
Даъво аризаси имзоланган сана |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлаши қатъий белгиланган.
Шунингдек, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш, товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш, товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш, харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш ёки шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплашдан бирини талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, мазкур қонунда истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозимлиги белгиланган.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, даъво ариза сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.