|
|
Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган суд номи судига
|
|
|
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О. |
|
|
Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили |
|
|
Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами, |
|
|
Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.
|
|
|
Манзил:Жавобгарнинг яшаш манзили,
|
|
|
Телефон:Жавобгарнинг телефон рақами
|
ДАЪВО АРИЗА
(Автомобилга бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисида)
Мен Даъвогарнинг яшаш манзилида яшайман. Мен Даъвогар томонидан автомашинадан фойдаланишни бошлаган вақтдан буён Даъвогар автомашинасининг русуми русумли автомашинадан фойдаланиб келаман. Аслида ушбу автомашина жавобгарга тегишли. Ҳозирда жавобгарнинг яшаш манзили номаълум. Мен автомашинадан ошкора, узлуксиз фойдаланиб, шу давр мобайнида автомашина бўйича ҳеч қандай низо чиқмади. Автомашина таъқиқда турмаслиги тўғрисида вилоят ИИБ ЙҲХБ дан маълумотнома мавжуд. Автомашинани сотиб олганимда таъмирга муҳтож эди. Шу вақт мобайнида мен автомашинани таъмирладим ва автомашина бўйича бирон маротаба низо бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига кўра, ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақлилиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддаси талабига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат). Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин. Шахс ихтиёрида бўлиб, Фуқаролик кодексининг 228,229,230 ва 232-моддаларига мувофиқ унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
Юқордигаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 189 ва 191-моддаларига асосан,
СЎРАЙМАН:
Автомашина ишлаб чиқарилган сана йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами Автомашинанинг двигател рақами бўлган, ранги Автомашинанинг ранги,давлат рақам белгиси Автомашинанинг давлат рақами,Даъвогар автомашинасининг русуми русумли автомашинага нисбатан менинг мулк ҳуқуқимни тан олишни сўрайман.
Илова: Илова қилинган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О. |
________ |
Даъво аризаси имзоланган сана |
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига кўра, ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақлилиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддаси талабига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат). Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Мазкур намуна амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.