Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза.

Ҳужжат тавсифи
Аризанинг реквизитлари

Юклаб олинг

 

 

Даъво ариза берилган суд номига

 

 

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.

 

 

Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили

 

 

Телефон рақами: Даъвогарнинг телефон рақами

 

 

Почта: Даъвогарнинг электрон манзили

 

 

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.

 

 

Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили

 

 

Телефон рақами: Жавобгарнинг телефон рақами

 

 

Почта: Жавобгарнинг электрон манзили

 

 

Даъво ариза

(Маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зарарни ундириш тўғрисида)

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 14-моддасида агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.

Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш оқибатида жисмоний шахсга, корхона, муассаса, ташкилотга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки давлатга етказилган мулкий зарар белгилаб қўйилган базавий ҳисоблаш миқдоридан кўп бўлмаса, орган (мансабдор шахс) жазо қўлланиш пайтида айбдор бу зарарни қоплаши тўғрисидаги масалани ҳам ҳал этишга ҳақлидир, жиноят ишлари бўйича суд эса — бу масалани етказилган зарар миқдоридан қатъи назар ҳал қилаверади.

Менга Зарар етказилишига олиб келган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг Ф.И.Ш томонидан Зарар етказилишига олиб келган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг номи, вақти ва ҳужжат рақами (агар ҳужжат билан расмийлаштирилган бўлса) натижасида Зарар миқдори сўм миқдорида зарар етди.

Ушбу зарарни бартараф этиш учун ўз ҳисобимдан Зарарни бартараф этиш учун сарфланган маблағ миқдори сўм маблағ сарфладим.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 38-моддасининг биринчи қисмига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплаши шарт.

Юқоридиганлардан ҳамда Фуқаролик кодексининг 14-моддасида ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 38-моддасига асосан,

СЎРАЙМАН:

Менга Зарар етказилишига олиб келган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг Ф.И.Ш томонидан Зарар етказилишига олиб келган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг номи, вақти ва ҳужжат рақами (агар ҳужжат билан расмийлаштирилган бўлса) натижасида етказилган Зарар миқдори сўм миқдоридаги зарарни ва уни олдини олишга сарфлаган маблағларимни жавобгардан қоплаб беришингизни.

Илова:

Белгиланган тартибда ва миқдорда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Даъво аризанинг (шикоятнинг) ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга ҳамда учинчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

Арз қилинган талабларга асос бўлган ҳолатлар

Даъво аризани имзолаш ваколатини, агар у вакил томонидан имзоланган бўлса, тасдиқловчи ҳужжат

Илова қилинаётган бошқа ҳужжатнинг номи

 

Даъвогарнинг Ф.И.О.

_______

Даъво аризаси имзоланган сана

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига кўра, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплаши шарт.

Мазкур намуна амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз даъво ариза тайёрлаш имконини беради.