Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Мансабдор шахснинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
I. Даъво аризасининг реквизитлари
II. Манфаатдор шахс
III. Жавобгар шахс
IV. Даъво аризаси мазмуни

Юклаб олинг

 

 

Мурожаат қилинаётган суднинг номи туманлараро маъмурий судига

 

 

Манфаатдор шахс: Манфаатдор шахснинг Ф.И.Ш.и

 

 

Манзил: Манфаатдор шахснинг манзили

Телефон: Манфаатдор шахснинг телефон рақами

E-mail: Манфаатдор шахснинг электрон почтаси

Жавобгар:Жавобгарнинг Ф.И.Ш.и

Манзил: Жавобгарнинг манзили

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами

E-mail Жавобгарнинг электрон почтаси

 

ДАЪВО АРИЗАСИ

(Мансабдор шахснинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида)

 

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 4-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорининг 1-бандига асосан манфаатдор шахс, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, прокурор, шунингдек, бошқа шахслар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга ваколатли айрим фуқаролар ва давлат органлари маъмурий орган қарорини ҳақиқий эмас ва унинг мансабдор шахси ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) билан, башарти бу қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли унинг: ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган; ҳуқуқлари, эркинликларини амалга ошириш ва қонуний манфаатларини амалга оширишда тўсқинлик яратилган; зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклатилган; у ёки бу соҳадаги фаолиятини амалга ошириш учун бошқа тўсқинлик яратилган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорининг 2 ва 3-бандларига асосан, маъмурий органлар мансабдор шахслари деганда, ҳокимият вакили вазифасини бажарадиган ёхуд мазкур органларда маъмурий-бошқарув (ташкилий-фармойиш бериш) вазифасини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар тушунилиши белгиланган. Шунингдек, маъмурий органлар деганда, давлат бошқаруви органлари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатида кўрсатилган вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, марказлар, инспекциялар) ва уларнинг ҳудудий органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, маъмурий-бошқарув ваколати берилган бошқа ташкилотлар ва махсус ташкил этилган комиссиялар тушунилиши назарда тутилган.

Маъмурий органнинг номи Маъмурий орган мансабдор шахсининг лавозими Маъмурий орган мансабдор шахсининг Ф.И.Ш.ининг Маъмурий орган мансабдор шахси томонидан қабул қилинган қарор санаси йилдаги Маъмурий орган мансабдор шахси томонидан қабул қилинган қарор рақами-сонли қарорида Маъмурий орган мансабдор шахси томонидан қабул қилинган қарорнинг мазмуни белгиланган.

Мазкур қарор натижасида, Аризачининг аниқ қандай ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги.

Бундан ташқари мазкур қарор Аризачининг фикрига кўра, устидан шикоят қилинаётган қарор қайси қонунчилик ҳужжатларига зид эканлиги зид ҳисобланади.

Шунга ўхшаш шикоят билан буйсунув тартибида юқори турувчи орган (ёки мансабдор шахсга) Буйсунув тартибида юқори турувчи органнинг номи (ёки мансабдор шахсининг Ф.И.Ш.и ва лавозими)га мурожаат қилдим. Мурожаатим юзасидан Буйсунув тартибида юқори турувчи орган (ёки мансабдор шахс)га мурожаат қилинганда олинган жавобнинг мазмуни.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 185, 186 ва 187-моддаларига асосан,

 

СЎРАЙМАН:

 

Маъмурий органнинг номи Маъмурий орган мансабдор шахсининг лавозими Маъмурий орган мансабдор шахсининг Ф.И.Ш.ининг Маъмурий орган мансабдор шахси томонидан қабул қилинган қарор санаси йилдаги Маъмурий орган мансабдор шахси томонидан қабул қилинган қарор рақами-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни;

Суд томонидан чиқариладиган харажатларни жавобгардан ундиришни.

 

Илова:

Белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Белгиланган тартибда ва миқдорда почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Аризанинг (шикоятнинг) ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга ҳамда учинчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

Даъво аризани имзолаш ваколатини, агар у вакил томонидан имзоланган бўлса, тасдиқловчи ҳужжат

 

Манфаатдор шахс: Манфаатдор шахснинг Ф.И.Ш.и

_______

Даъво аризаси имзоланган сана

 

Имзо

 

 

Мансабдор шахснинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво ариза

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 4-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорининг 1-бандига асосан манфаатдор шахс, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, прокурор, шунингдек, бошқа шахслар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга ваколатли айрим фуқаролар ва давлат органлари маъмурий орган қарорини ҳақиқий эмас ва унинг мансабдор шахси ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) билан, башарти бу қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли унинг: ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган; ҳуқуқлари, эркинликларини амалга ошириш ва қонуний манфаатларини амалга оширишда тўсқинлик яратилган; зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклатилган; у ёки бу соҳадаги фаолиятини амалга ошириш учун бошқа тўсқинлик яратилган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Мазкур даъво ариза намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.