Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Сервитут бериш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво аризасининг реквизитлари
Манфаатдор тараф
Ер участкаси эгаси
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

 

 

Мурожаат қилинаётган суднинг номи судига

 

 

Манфаатдор шахс: Манфаатдор шахснинг Ф.И.Ш

 

 

Манзил: Манфаатдор шахснинг манзили

 

 

Манфаатдор шахснинг телефон рақами

E-mail Манфаатдор шахснинг электрон почтаси

 

 

Ер участкасининг

эгаси: Ер участкаси эгасининг Ф.И.Ш

 

 

Манзил: Ер участкаси эгасининг манзили

 

 

Телефон: Ер участкаси эгасининг телефон рақами

 

 

E-mail Ер участкаси эгасининг электрон почтаси

 

ДАЪВО АРИЗАСИ

(Сервитут бериш тўғрисида)

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 173-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир. Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 30-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) — қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи эканлиги белгиланган. Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкинлиги кўрсатилган: ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш; ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш; ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш; ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш; молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш; ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш; ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш. Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкинлиги ҳам кўрсатилган.

Сервитут ҳуқуқи бўйича келишув таклифи берилган сана санасида қўшни ер участкаси эгаси Қўшни ер участкаси эгасининг Ф.И.Шга унинг ер участкаси орқали Белгиланиши сўралаётган сервитутнинг мақсади бўйича келишув таклиф қилдим. Аммо, қўшним бу таклифимни рад этди ва келишувга эриша олмадим. Ҳозирда уйимда Сервитут келиишуви рад этилганлиги учун ер участкасида пайдо бўлган муаммо амалга ошириб бўлмаяпти.

Ер кодекси 30-моддасининг учинчи қисмида сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарорига биноан белгиланиши кўрсатилган.

Юқоридагиларга кўра, Фуқаролик кодексининг 173-моддаси, Ер кодекси 30-моддаси ва Олий суд Пленумининг “Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги қарорининг 16-бандига асосан,

 

СЎРАЙМАН:

 

Қўшни ер учаткаси эгаси Ер участкаси эгасининг Ф.И.Шга тегишли бўлган Қўшни ер участкасининг манзилида жойлашган умумий майдони Қўшни ер участкасиининг умумий майдони ҳажми кв.м.га тенг бўлган ер участкасининг Суддан сервтитут ҳуқуқини ўрнатиб берилиши сўралаётган участканинг қисми (ҳажми) кв.м. қисмига Сервитутнинг мақсади мақдларида сервитут ҳуқуқини ўрнатиб беришингизни сўрайман.

 

Илова: Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати

 

Манфаатдор

шахс: Манфаатдор шахснинг Ф.И.Ш ________ Даъво аризаси имзоланган сана

Сервитут бериш тўғрисида даъво ариза

Қонунчиликка кўра, кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир.

Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.

Ер участкасида сервитут белгиланиши ер участкаси эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.

Мазкур даъво ариза намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.