Мактабгача таълим ташкилоти ва ота – она ўртасида тузилган
ШАРТНОМА
Шартнома тузилган сана Шартнома рақами-сон Шартнома тузилган ҳудуд
Мактабгача таълим бўлими мактабгача таълим бўлимига қарашли Мактабнинг рақами-сонли мактабгача таълим ташкилоти (бундан буён матнда – ташкилот)номидан устав асосида фаолият юритувчи рахбари Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. бир тарафдан ва Ота-онанинг Ф.И.О.нинг (бундан буён матнда ота-она) Боланинг отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О. иккинчи тарафдан биргаликда тарафлар деб юритилади, мазкур шартномани куйидагилар хақида туздилар.
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Ташкилот мазкур шартнома шартларига асосан тарбияланувчининг барча хуқуқларини таъминлаган холда унга сифатли таълим – тарбия бериш, соғлиқни мухофаза қилиш ва мустахкамлаш, интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт – шароит яратиб бериш мажбуриятини, ота – оналар эса тарбияланувчини ташкилотга топшириш, тарбияланувчининг ташкилотдаги таъминоти учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш ва ташкилотнинг ички тартиб - қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини олади.
ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ташкилот қуйидаги хуқуқларга эга:
Ташкилот ходимларининг қонуний хуқуқ ва манфаатларини, қадр – қиммати ва қизиқишларини химоя қилиш;
Ташкилот уставида белгиланган тартибда ота – оналарнинг истаклари, тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятига кўра болани гурухига тақсимлаш;
Тарбияланувчининг ташкилотда бўлишини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлмаган тақдирда, уни ташкилотга (вақтинча) қабул қилмаслик;
Тарбияланувчининг ташкилотда бўлган даври учун тўланадиган бадал тўлови хар ойнинг 15-санасидан кейин икки хафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ота – оналар билан тузилган шартномани ташкилот томонидан бир тарафдан бекор қилиш мумкин;
Шартнома бекор қилинган холларда ташкилот бола қатновини тиклашни янги қабул қилинган болалар учун белгиланган тартибда амалга ошириш;
Тарбияланувчини оилада тарбиялаш бўйича тавсия бериш;
Ташкилотда зарур моддий – техник база хамда малакали педагог ходимлар мавжуд бўлган тақдирда, асосий таълим – тарбия жараёнига халақит бермаган холда пуллик таълим – тарбия хизматларини кўрсатиш;
Тиббиёт хамшираси томонидан тарбияланувчиларни эрталабки фильтрациядан ўтказиш жараёнида боланинг касаллиги аниқланган холларда ташкилотга қабул қилмаслик;
Боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши вақтинча ёки бутунлай тўхтатилиши тўғрисида ота – онанинг ёзма аризаси бўлмаган холларда, тўловни тўлиқ ой учун хисоблаш ва умумий асосларда ундириш;
Боланинг мактабгача таълим ташкилотларида тўлов тўланган давридан ортиқ муддатда бўлишига, ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўлангандан сўнг йўл қўйилади.
Ташкилотнинг мажбуриятлари:
Туман (шахар) мактабгача таълими бўлими хузуридаги Давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш бўйича комиссия тарафидан бериладиган йўлланма асосида тарбияланувчини қабул қилиш;
Тарбияланувчининг ёши, индивидуал, психологик ва жисмоний хуусусиятлари, истеъдоди хамда қобилиятини инобатга олган холда таълим – тарбия жараёнини назорат қилиш;
Тарбияланувчининг хаётини мухофаза қилиш, жисмоний хамда психологик соғлигини таъминлаш, ривожланишидаги нуқсон (оддий) ва камчиликларни бартараф этиш, ижодий қобилиятлари хамда қизиқишларини ривожлантириш, ривожланиш хусусиятларини инобатга олган холда, унинг шахсига алохида ёндашишни таъминлаш, бола хуқуқлари тўғрисидаги Конвенсияга риоя қилиш;
Педагог ахлоқ – одобига риоя қилиш, бола ва ота – оналарнинг қадр – қимматини хурмат қилиш, болаларни турли тайзиқлардан химоя қилиш, уларни мехнатга, ота – онага хурмат, атроф – мухитга эхтиёткорлик билан муносабатда бўлиш рухида тарбиялаш;
Тарбияланувчининг ташкилотда бўлиш жараёнида мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талабларининг тўлақонли бажарилишини таъминлаш, Мактабгача таълим вазирлиги тарафидан тасдиқланган ва тавсия этилган дастурлар асосида мактаб таълимига сифатли тайёрлаш;
Тарбияланувчиларнинг ривожланиши ва мактаб таълимига тайёрлашга оид билим, малака ва кўникмаларга эга бўлишларида ота – оналарга кўмаклашиш;
Илғор хорижий тажрибани хисобга олган холда болаларни хар тарафлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш бўйича зарур бўлган шарт – шароитларни яратиш;
Тарбияланувчиларга юқори профессионал даражада таълим – тарбия бериш орқали мактабгача таълим сифатини ошириш ва мактаб таълимига сифатли тайёрлаш имкониятини яратиш;
Тарбияланувчини ташкилотда ходимларнинг қўпол муносабатлари, боланинг рухиятига салбий таъсир кўсатадиган муаммоларнинг турли кўринишларидан химоя қилишни таъминлаш;
Педагог ва ота – оналарнинг бола манфаати йўлидаги хамкорлик усулларини устувор равишда қўллаш;
Тарбияланувчига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, даволанувчи – профилактик тадбирлар, режа асосида профилактик эмлаш, соғлиқни сақлаш органлари билан хамкорликда тор мутахассислар тарафидан тиббий кўрикларни ўз вақтида ўтказиш;
Тарбияланувчида ўқишга интилиш хиссини ўргатиш, уларни халқимизнинг бой маданий – тарихий мероси ва умумбашарий қадриятлари асосида маънавий – ахлоқий жихатдан тарбиялаш;
Ота – оналардан бола эхтиёжи учун зарур бўлган нарсалар ва бошқа мақсадларда мажбурий тарзда пул йиғмаслик;
Ота – оналар томонидан тарбияланувчи ташкилотга вақтинча қатнамаган кунлари учун ариза (билдиришнома, тасдиқловчи хужжат асли ёки факс, электрон почта орқали юборилганда) тақдим этилган холларда бадал тўловларни хисобламаслик;
Белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида сифатли озиқ – овқат махсулотлари билан таъминлаш;
Тарбияланувчига тегишли бўлган нарса ва буюмларни тўлалигича сақлаш;
Ота – оналар ёки уларнинг қонуний вакилларидан тарбияланувчини қабул қилиб олиш ва уларга топшириш;
Ота – оналарни ташкилот устави, кун тартиби, таълим – тарбия дастурлари, ташкилотнинг манзили ва телефони хамда таълимни бошқарув идораси билан таништириш.
Ота – она қуйидаги хуқуқларга эга:
Тарбияланувчининг қонуний хуқуқ ва қизиқишларини химоя қилиш;
Ташкилотнинг устави билан танишиш;
Мавсумий чеклов (карантин) ва хавфсизлик чоралари кучайтирилган вақтлардан ташқари вақтда ташкилотнинг турли тадбирларида фарзанди билан биргаликда иштирок этиш (байрам эрталиклари, кўриклар, кўнгилочар соатлар, якуний хамда очиқ мушғулотлар ва х.к.);
Ташкилотда болалар билан олиб бориладиган таълим – тарбия ишларини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
Ташкилотда болаларга таълим – тарбия шаклларини, мактабгача таълим ташкилотида таълим бериш тилини танлаш;
Ташкилотда болаларга таълим – тарбия бериш учун зарур шарт – шароитлар яратишини хамда болаларнинг шахсга нисбатан хурмат билан муносабатда бўлиш, шартномада белгиланган шартлар бўйича болага таълим – тарбия берилишини талаб қилиш;
Ташкилотнинг кун тартиби давомида Болаларни мактабгача таълим ташкилотидан олиб кетиш бошланиш вақти соат дан Болаларни мактабгача таълим ташкилотидан олиб кетишнинг якуний вақти соатгача бўлган даврда ёки ўзига қулай бўлган вақтда сабаби кўрсатилган холда ёзма билдириш асосида болаларни мактабгача таълим ташкилотидан олиб кетиш;
Ташкилот рахбариятини Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш муддати кун олдин хабардор қилган холда шартномани муддатидан аввал бир тарафлама бекор қилиш.
Ота – онанинг мажбурияти:
Ташкилот устави хамда мазкур шартнома талабларига қатъий риоя қилиш;
Педагоглар билан келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, тарбияланувчиларни аралаштирмай туриб, зудлик билан ташкилот рахбарияти билан муаммони хал қилиш;
Тарбияланувчини ташкилотга жойлаштирганда, тегишли хужжатлар ва ота – оналар хақидаги маълумотларни (телефон рақами, яшаш ва иш жойи хақида маълумотнома) тақдим этиш;
Тарбияланувчи касалланган тақдирда, зудлик билан ташкилот маъмурияти ёки тиббий ходимларига хабар бериш ва тарбияланувчи соғайгандан сўнг, тиббий маълумотномани тақдим этиш;
Тарбияланувчининг ташкилотдаги таъминоти учун ота – оналар тўловини ўз вақтида тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз (банк пластик карточкалари орқали ва пул ўтказиш йўли билан) шаклда тўлаш хамда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи хужжат нусхасини ташкилотга тақдим этиш;
Ойнинг Хар ойлик тўлов санаси – санасидан кейин ташкилотга келган тарбияланувчининг таъминоти учун тўловни у келган кундан бошлаб Хар ойлик тўловини амалга ошириш муддати кун ичида тўлаш;
Тарбияланувчи вақтинча қатнамаган кунлари учун ташкилот рахбариятига ариза (билдиришнома, тасдиқловчи хужжат асли ёки факс, электрон почта орқали юбориш);
Ташкилот ишчи ходимлари ва бошқа ота – оналарни хурмат қилиш;
Тарбияланувчини тўлақонли овқатланишини, уларда шахсий гигиена кўникмаларни шакллантирилишини қатъий кузатиб бориш хамда тарбияланувчини ташкилотга озода кийинган холда олиб келиш;
Тарбияланувчининг туғилган куни ва тадбирларни нишонлаш учун уй шароитида тайёрланган озиқ – овқат махсулотлари хамда пишириқларни ташкилотга олиб кирмаслик;
Ташкилотга болани хар қандай қимматбахо тақинчоқлар, уяли алоқа воситалари ва бошқа техника воситалари билан олиб келмаслик;
Яшаш жойи ёки телефон рақами ўзгарган тақдирда, ташкилот рахбарияти ва гурух тарбиячисига бу хақда хабар бериш;
Болани оилада тарбиялаш учун зарур шарт – шароитларни таъминлаш;
Болани ташкилотдан олиб кетишни бегона шахсларга топширмаслик;
Эрталабдан болада касаллик холатлари кузатилган тақдирда, мауассасага олиб бормасдан шифокор кўригидан ўтказиш;
Ота – онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда мактабгача таълим ташкилотига қатнаган кунлар учун тўланади.
ТЎЛОВ (ХИСОБ - КИТОБ) ТАРТИБИ
Мактабгача таълим ташкилотларидаги болалар таъминоти учун тўланадиган тушумлар назарда тутилган бошқа бюджет маблағлари билан бирга мақсадли тартибда тарбияланувчиларни озиқ – овқат билан таъминлашни хамда ташкилотнинг моддий техник базасини яхшилашга, авваломбор, санитария – гигиена воситалари ва юмшоқ инвертарлар харид қилишга мақсадли тартибда йўналтирилади.
Бунда ташкилотнинг моддий – техника базасини яхшилашга йўналтириладиган маблағлари миқдори жаъми йил давомида ота – оналар тўловидан тушган маблағларнинг Фоиз кўрсатилади фоизидан ошмаслиги лозим.
Мактабга таълим муассаси кўрсатилади тарбияланувчининг ташкилотда бўлган даври учун бир ойлик бадал тўлови оиладан бир нафар бола қатнаган холда Бир ойлик бадал миқдори сўм;
Икки (2) ёки ундан ортиқ болалар қатнаган холларда Икки ёки ундан ортиқ болалар бўлса бадал миқдори сўм белгиланган тартибда тўланади.
Ташкилотдаги болалар таъминоти учун тўланадиган маблағ миқдорлари қонун хужжатларига мувофиқ ўзгармаган тақдирда бу хақда ташкилот маъмурияти тарафидан ота – оналарга ёзма равишда маълум қилинади хамда қўшимча келишув шартномаси тузилади.
Тарбияланувчининг ташкилотдаги таъминоти учун тўловни - жорий ойнинг Хар ойлик тўловининг якуний санаси санасидан кечиктирмасдан амалга оширилишини талаб қилиш лозим.
Тарбияланувчининг ташкилотга узрли сабабларга кўра яъни, кетма кет Бола МТМга келмаган кунлар сони кундан ортиқ касаллиги ёки оила аъзоларининг касаллиги (карантин), ота – онасининг мехнат ёки бошқа таътилда бўлганлиги сабабли келмаган кунларига тўловни қайта хисоблаш фақатгина юқоридаги холатларни тасдиқловчи хужжат асосида амалга оширилади.
Ота – оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига ота – оналардан бирининг сабаби кўрсатилган холда мактабгача таълим ташкилоти рахбарияти номига олдиндан ёзган аризаси (бирлдиришномаси) асос бўлиб хисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан МТМга келмаган келмаган кунларнинг бир йиллик максимал сони кундан ортиқ муддатгача мактабгача таълим ташкилотига келмаслигига рухсат берилади.
Тарбияланувчи сабабсиз уйда қолган холатларда ота – она тарафидан тўловлар умумий асосларда тўланади.
Тарбияланувчининг ташкилотдаги таъминоти учун тўловлар ойнинг Тўлов кунидан бошлаб хисобланиш санаси санасидан бошлаб Тўлов амалга оширилмаган тақдирда МТМдан четлатириш муддати хафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, шартнома бекор қилиниб, тарбияланувчи ташкилотдан четлаштирилади.
Кредитор қарздорлик пайдо бўлган санадан Қарздорликни бартараф этиш учун рухсат бериладиган муддат календар куни мобайнида ташкилотдаги бола таъминоти учун мавжуд бўлган қарздорлик қопланганда тарбияланувчи ушбу ташкилотга тикланади. Кўрсатилган муддатдан ўтиб кетган тақдирда ташкилотга болани қабул қилиш умумий асосларда амалга оширилади.
ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Тарафлар ушбу шартнома шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган холатларда, улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ
Тарафлар шартномани ўзгартириш ва бекор қилишни мазкур шартномада назарда тутилган холларда хамда амалдаги қонунчилик асосида амалга ошириши мумкин.
Мазкур шартномани ўзгартириш ва бекор қилишга қарор қилган тараф, бу хақда қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда иккинчи тарафга ёзма билдиришнома юбориши шарт.
Шартнома бажарилишини бир тарафлама рад этишга ёки шартнома шартларини бир тарафлама ўзгартиришга фақат қонун хужжатларига асосан йўл қўйилади.
НИЗОЛАРНИ ХАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, тарафлар томонидан имзоланган вақтидан бошлаб, кучга кирган хисобланади.
Мазкур шартномага киритилган барча кўшимча ва ўзгартиришлар ёзма равишда тузилиб, тарафлар имзолаган тақдирда хақиқий хисобланади.
Ушбу шартнома бўйича низолар келиб чиққан тақдирда, тарафлар, қоидага кўра, уларни судгача хал этиш чораларини кўрадилар.
Тарафлар ўртасида ўзаро хал қилинадиган низолар қонунчиликда ўрнатилган суд тартибида хал қилинади.
Мазкур шартномада кўзда тутилган холатлар амалдаги қонунчилик тартибида хал этилади.
ФОРС-МАЖОР ХОЛАТЛАРИ
Тарафлар шартномаси форс – мажор холатлари, яъни енгиб бўлмайдиган куч, фавқулотда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (зилзила, қўрғоқчилик, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) туфайли мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлигини исботланса, жавобгар бўлмайдилар.
Содир бўлган форс – мажор холатлари тўғрисида тарафлар бир – бирларини ушбу холатлар юз берган холда зудлик билан ёзма ёки оғзаки тартибда хабардор қилишлари шарт.
Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч холатларини давомийлигини хисобга олиб, шартномани амал қилиш муддатини узайтиришлари мумкин.
ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Шартномани амал қилиш муддати кунига қадар амал қилади.
Мазкур шартнома икки нусхада тузилади, иккала нусха хам бир хил юридик кучга эга, ташкилот хамда ота – оналарда бир нусхадан сақланади.
ТАРАФЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ
Ташкилот Ташкилотнинг юридик манзили Ташкилотнинг банк реквизитлари Ташкилотнинг СТИР рақами Ташкилотнинг КТУТ рақами |
Ота-она Ота-она яшаш манзили Ота-она паспорт маълумотлари |
_________________
(Имзо)
Мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимининг дастлабки ва муҳим босқичи бўлиб, таълим ва тарбиянинг пойдевори ҳисобланади.
Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши натижасида нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятига кенг йўл очилди.
Мактабгача таълим ишлари муассаса ва ота-она ўртасида шартнома асосида тартибга солиниши таълим ва тарбия жараёни янада самарали бўлиши, вояга етмаганлар интеллектуал, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишига хизмат қилади.
Томонлар шартнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.