|
|
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қарор чиқарган суднинг номи судига |
|
|
Аризачи: Аризачининг Ф.И.Шдан |
|
|
Манзил: Аризачининг яшаш манзили |
|
|
Телефон: Аризачининг телефон рақамлари |
АРИЗА
(Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари билан танишиб чиқиш ва нусха бериш тўғрисида)
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 294-моддасининг биринчи қисмида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 39-моддасининг биринчи қисмида ҳам ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, кўчирма нусха олиш, рад қилиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни кўриш давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Менга нисбатан Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қарор чиқарган суднинг номи судининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қарор чиқарган суд қарори қабул қилинган сана йилдаги Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қарор чиқарган суд қарори рақами-сонли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қарори чиқарилган. Шу қарор билан танишиб чиқиш ва нусҳа олиш ҳуқуқимдан фойдаланмоқчиман.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 294 ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 39-моддаларига асосланиб, суддан
СЎРАЙМАН:
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қарор чиқарган суднинг номи судининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қарор чиқарган суд қарори қабул қилинган сана йилдаги Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қарор чиқарган суд қарори рақами-сонли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қарори билан танишиб чиқиш ва нусҳа кўчириб олиш имконини беришингизни.
ИЛОВА:
1.Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
2. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қарорнинг нусҳаси
Аризачи: Аризачининг Ф.И.Ш _________ Ариза имзоланган сана
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 294-моддасининг биринчи қисмида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Иш материаллари билан танишишини хоҳловчи шахс бу бўйича судга ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур ариза намунаси тайёрланди.
намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.