ШАРТНОМА
(Мол-мулкни ишончли бошқариш тўғрисида)
Шартнома тузилган вақт |
№Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой |
Ушбу шартнома келгусида «Бошқарувнинг муассиси» деб аталувчи юридик шахс Бошқарув муассиси бўлган ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг Бошқарув муассиси бўлган ташкилот раҳбарининг лавозими Бошқарув муассиси бўлган ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си ҳамда «Ишончли бошқарувчи» деб аталувчи юридик шахс Ишончли бошқарувчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг Ишончли бошқарувчи ташкилот раҳбарининг лавозими Ишончли бошқарувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си лар ўртасида қуйидагилар тўғрисида тузилди:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Мазкур шартнома бўйича Бошқарувнинг муассиси Ишончли бошқарувчига шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган мол-мулкини муайян муддатга ишончли бошқарувга топширади, Ишончли бошқарувчи эса ушбу мол-мулкни Бошқарувнинг муассиси манфаатларини кўзлаб бошқариш мажбуриятини олади.
Мол-мулкни ишончли бошқаришга топшириш, бу мол-мулкка мулк ҳуқуқининг Ишончли бошқарувчига ўтишига олиб келмайди.
1.2. Бошқарув муассиси ишончли бошқарувга қуйидаги мол- мулкини топширади: Ишончли бошқарувга бериладиган мол-мулклар.
1.3. Ишончли бошқарувчи мол-мулкни қабул қилиб олади ва шахсан ўзи бошқаради.
2. ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИГА ТЎЛАНАДИГАН ҲАҚ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
2.1. Ушбу шартнома бўйича Бошқарув муассиси Ишончли бошқарувчига унинг мол-мулкини ишончли бошқарганлиги учун ҳар ойда Бошқарув муассиси Ишончли бошқарувчига унинг мол-мулкини ишончли бошқарганлиги учун ҳар ойда тўлайдиган ҳақ миқдори (сўмда) сўм миқдорида кейинги ойнинг Бошқарув муассиси Ишончли бошқарувчига унинг мол-мулкини ишончли бошқарганлиги учун ҳар ойда ҳақ тўлаши лозим бўлган сана санасидан кечиктирмай ҳақ тўлайди.
2.2. Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоблар Бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш усули шаклида амалга оширилади.
3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Ишончли бошқарувчи:
3.1.1. Қонунда ва мазкур шартномада назарда тутилган доирада ишончли бошқаришга топширилган мол-мулкка нисбатан мулкдор ҳуқуқларини амалга ошириш;
3.1.2. Шартномага мувофиқ мол-мулкни ишончли бошқарар экан, ушбу мол-мулкка нисбатан Бошқарув муассисининг манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳар қандай юридик ва амалий ҳаракатларни қилиш;
3.1.3. Ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк юзасидан битимларни ўз номидан амалга ошириш;
3.1.4. Шартноманинг 2.1-бандида назарда тутилган ҳақни олиш, шунингдек у мол-мулкни ишончли бошқариш чоғида қилган зарур харажатларни бошқаришга топширилган мол-мулк ҳисобидан ёки ушбу мол-мулкдан фойдаланишдан келган даромадлар ҳисобидан қоплатиш;
3.1.5. Бошқарув муассиси томонидан шартнома тузилгунга қадар унга бошқариш учун топширилаётган мол-мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари борлиги ҳақида хабардор қилмаганда шартномани ҳақиқий эмас деб ҳисоблаб, реал зарарни қоплашни ва мутаносиб ҳақ тўлашни талаб қилиш;
3.1.6. Ишончли бошқаришга топширилган мол-мулкка шартнома тузилганидан кейин учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари пайдо бўлса, у эса бу ҳақда ўн кунлик муддатда хабардор қилинмаган бўлса, шартномани бекор қилиб, ўзига келтирилган ҳақиқий зарарнинг қопланишини ва мутаносиб ҳақ тўланишини талаб қилиш;
3.1.7. Ишончли бошқаришда бўлган мол-мулкка ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун ўзининг ҳуқуқлари ҳар қандай бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ишончли бошқарувчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
3.2.Бошқарув муассиси:
3.2.1. Ишончли бошқарувчидан унинг фаолияти тўғрисида ҳар ойнинг Ишончли бошқарувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си санасидан кечиктирмай ҳисоботлар тақдим этишини талаб қилишга;
3.2.2. Ишончли бошқарувга топширилган мол-мулк бўйича ўзидан ташқари фойда олувчи тўғрисида кўрсатма беришга;
3.2.3. Ишончли бошқариш бекор қилинган тақдирда мол-мулкни оладиган шахсни тайинлашга ҳақли.
Бошқарув муассисининг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
3.3. Ишончли бошқарувчининг мажбуриятлари:
3.3.1. Бошқарув муассисига ўз фаолияти тўғрисида ҳар ойнинг Ишончли бошқарувчи Бошқарув муассисига ўз фаолияти тўғрисида ҳар ойда ҳисобот бериши лозим бўлган сана cанасидан кечиктирмай ҳисоботлар тақдим этиши;
3.3.2. Бошқаришга топширилган мол-мулк юзасидан битимларни ўз номида амалга ошираётганда, ўзининг шундай бошқарувчи сифатида иш олиб бораётганини кўрсатиши шарт.
Ишончли бошқарувчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
3.4. Бошқарув муассисининг мажбуриятлари:
3.4.1. Шартноманинг 2.1-бандида назарда тутилган ҳақни Ишончли бошқарувчига ўз вақтида тўлаб бориш, шунингдек Ишончли бошқарувчи мол-мулкни ишончли бошқариш чоғида қилган зарур харажатларни бошқаришга топширилган мол-мулки ҳисобидан ёки ушбу мол-мулкидан фойдаланишдан келган даромадлар ҳисобидан қоплаши;
3.4.2. Ишончли бошқарувчини шартнома тузилгунга қадар унга бошқариш учун топширилаётган мол-мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари борлиги ҳақида хабардор қилиб қўйиши;
3.4.3. Ишончли бошқарувчига мол-мулкни унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда ишончли бошқариши учун ҳар қандай юридик ва амалий ҳаракатларни қилишига кўмаклашиши шарт.
Бошқарув муассисининг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
4. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
4.1. Мазкур шартнома қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
4.1.1. Тарафлардан бирининг шартнома муддати тугаши муносабати билан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ;
4.1.2. Фойда олувчи фуқаронинг вафот этиши, фойда олувчи юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан;
4.1.3. Ишончли бошқарувчи фуқаро вафот этганида, у муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланганида, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор ночор (банкрот) деб топилганида;
4.1.4. Ишончли бошқарувчи юридик шахс тугатилганида, у ночор (банкрот) деб топилганида;
4.1.5. Фойда олувчи шартнома бўйича фойдани олишдан бош тортганида;
4.1.6. Ишончли бошқарувчи ёки Бошқарув муассиси Ишончли бошқарувчи учун мол-мулкни ишончли бошқаришни шахсан амалга ошириши мумкин эмаслиги муносабати билан бошқарувни амалга оширишдан бош тортганида;
4.1.7. Бошқарув муассиси Ишончли бошқарувчига шартномада келишилган ҳақни тўлаган ҳолда шартнома 4.1.5-бандида кўрсатилганидан бошқа сабабларга кўра шартномани бажаришдан бош тортганида;
4.1.8. Ишончли бошқарувчи ўзининг мажбуриятларини лозим даражада бажармаган тақдирда шартнома суднинг қарорига мувофиқ бекор қилинганида;
4.1.9. Қонунда назарда тутилган бошқа асосларга кўра.
4.2. Мазкур шартнома бекор қилинганида ишончли бошқаришда бўлган мол-мулк Бошқарув муассисига ёки у томондан ёзма равишда белгиланган шахсга топширилади.
4.3. Шартномаси тарафлардан бирининг ташаббуси билан бекор қилинганида иккинчи тараф камида уч ой олдин бундан хабардор қилиб қўйилиши керак.
4.4. Шартномада Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 853-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган шартлар бўлмаган тақдирда, шартнома тузилмаган ҳисобланади.
4.5. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлганида тарафлардан бирининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўлмаса, шартнома унда назарда тутилган муддатга ва шартлар асосида узайтирилган деб ҳисобланади.
4.6. Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда тузилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади.
5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. Ишончли бошқарувчи шартномада белгиланган мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, мазкур шартноманинг 2.1-бандида назарда тутилган ҳақни олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
5.2. Бошқарув муассиси мазкур шартноманинг 2.1-бандида белгиланган ҳақни шартноманинг ўз вақтида тўламаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланмаган сумманинг Бошқарув муассиси Ишончли бошқарувчига ҳар ойда тўланиши лозим бўлган суммани ўз вақтида тўламаган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг неча фоизи миқдорида пеня тўлайди фоизи миқдорида, лекин асосий сумманинг Бошқарув муассиси томонидан тўланадиган пенянинг умумий суммаси асосий сумманинг неча фоизидан ошмаслиги лозим фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
5.3. Ишончли бошқарувчи бошқа шахсга унинг номидан мол- мулкни бошқариш учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширишни топшириши мумкин, башарти Бошқарув муассисининг ёки фойда олувчининг манфаатларини таъминлаш учун вазият тақозоси билан бунга мажбур бўлса ва бунда Бошқарув муассисининг кўрсатмаларини оқилона муддатда олиш имконига эга бўлмаса.
Бундай ҳолларда Ишончли бошқарувчи ўзи танлаган ишончли вакилнинг ҳаракатлари учун ўзининг ҳаракатлари каби жавобгар бўлади.
5.4. Мол-мулкни ишончли бошқариш пайтида фойда олувчининг ёки Бошқарув муассисининг манфаатлари тўғрисида етарли ғамхўрлик қилмаган Ишончли бошқарувчи фойда олувчига мол-мулкни ишончли бошқариш вақтида бой берилган фойдани, Бошқарув муассисига эса мол-мулкни йўқотиш ёки унга шикаст етказиш билан келтирилган зарарни, шунингдек бой берилган фойдани тўлайди.
Агар Ишончли бошқарувчи ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч туфайли ёки фойда олувчининг ёхуд Бошқарув муассисининг ҳаракатлари туфайли келиб чиққанлигини исбот қилиб бера олмаса, етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
5.5.Ишончли бошқарувчи ўзига берилган ваколатлардан четга чиққан ҳолда тузган битим бўйича мажбуриятларни Ишончли бошқарувчи шахсан ўзи бажаради.
5.6. Мол-мулкни ишончли бошқариш муносабати билан вужудга келган мажбуриятлар бўйича қарзлар ушбу мол-мулк ҳисобидан тўланади. Ушбу мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда ундирув Ишончли бошқарувчининг мол-мулкига, унинг мол-мулки ҳам етарли бўлмаганида эса - Бошқарув муассисининг ишончли бошқаришга топширилмаган мол-мулкига қаратилиши мумкин.
5.7. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
6.1. Ушбу шартнома бўйича ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
6.2. Музокаралар олиб бориш йўли билан низоларни ҳал қилишга эришилмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
7. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
7.1. Мазкур шартнома ёзма шаклда тузилган бўлиб, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши қайси тартибда давлат рўйхатидан ўтказилса, бу мулкни ишончли бошқаришга топшириш ҳам шу тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси шаклига ёки кўчмас мулкни ишончли бошқаришга топширишни рўйхатга олиш талабига риоя қилмаслик, унинг ҳақиқий бўлмаслигини келтириб чиқаради.
7.2. Ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк Бошқарув муассисининг бошқа мол-мулкидан, шунингдек Ишончли бошқарувчининг мол-мулкидан ажратилади. Ушбу мол-мулк Ишончли бошқарувчида алоҳида балансда акс эттирилади ва у бўйича мустақил ҳисоб юритилади. Ишончли бошқарув билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоб-китоб юритиш учун алоҳида банк ҳисобварағи очилади.
7.3. Бошқарув муассисининг қарзлари бўйича ундирувни у Ишончли бошқаришга топширган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди, ушбу шахс ночор (банкрот) бўлган ҳоллар бундан мустасно. Бошқарув муассиси банкрот бўлганида, ушбу мол-мулкни ишончли бошқариш бекор қилинади ва у кимошди савдосига қўйилган мол-мулкка қўшиб юборилади.
7.4. Ишончли бошқарувчи мол-мулкни бошқариш соҳасидаги ҳаракатларни амалга ошириш натижасида қўлга киритган ҳуқуқлар ана шундай мол-мулк таркибига киритилади.Ишончли бошқарувчинингана шундай ҳаракатларни амалга ошириши натижасида вужудга келган мажбуриятлар шу мол-мулк ҳисобидан бажарилади.
7.5. Ишончли бошқарувчидан ташқари ҳар қандай шахс фойда олувчи бўлиши мумкин.
8. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
9.1. Шартнома томонлар имзоланган кундан кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана га қадар амал қилади.
9.2. Шартнома 2 нусхада тузилиб, иккала нусхаси ҳам ҳуқуқий жихатдан тенг кучли ҳисобланиб, бир нусхаси Бошқарув муассисида, иккинчиси Ишончли бошқарувчида сақланади.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ :
«ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИ» |
|
«БОШҚАРУВ МУАССИСИ» |
Ишончли бошқарувчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли |
|
Бошқарув муассиси бўлган ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли |
Манзил: Ишончли бошқарувчи ташкилотнинг манзили |
|
Манзил: Бошқарув муассиси бўлган ташкилотнинг манзили |
Ҳ.Р: Ишончли бошқарувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами |
|
Ҳ.Р: Бошқарув муассиси бўлган ташкилотнинг ҳисоб рақами |
СТИР: Ишончли бошқарувчи ташкилотнинг СТИР рақами |
|
СТИР: Бошқарув муассиси бўлган ташкилотнинг СТИР рақами |
МФО: Ишончли бошқарувчи ташкилотнинг МФО рақами |
|
МФО: Бошқарув муассиси бўлган ташкилотнинг МФО рақами |
ОКЭД: Ишончли бошқарувчи ташкилотнинг ОКЭД рақами |
|
ОКЭД: Бошқарув муассиси бўлган ташкилотнинг ОКЭД рақами |
Ишончли бошқарувчи ташкилот раҳбарининг лавозими Ишончли бошқарувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си ______(имзо)
Муҳр |
|
Бошқарув муассиси бўлган ташкилот раҳбарининг лавозими Бошқарув муассиси бўлган ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си ______(имзо) Муҳр |
Қонунчиликда мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси бўйича бир тараф (бошқарувнинг муассиси) иккинчи тарафга (ишончли бошқарувчига) мол-мулкини муайян муддатга ишончли бошқарувга топширади, иккинчи тараф эса ушбу мол-мулкни бошқарувнинг муассиси ёки у кўрсатган шахс (фойда олувчи) манфаатларини кўзлаб бошқариш мажбуриятини олади.
Мол-мулкни ишончли бошқаришга топшириш бу мол-мулкка мулк ҳуқуқининг ишончли бошқарувчига ўтишига олиб келмайди.
Ишончли бошқарувчи мол-мулкни ишончли бошқарар экан, ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ ушбу мол-мулкка нисбатан фойда олувчининг манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳар қандай юридик ва амалий ҳаракатларни қилишга ҳақли.
Қонунда ёки шартномада мол-мулкни ишончли бошқариш бўйича айрим ҳаракатларга нисбатан чекловлар назарда тутилиши мумкин.
Ишончли бошқаришга топширилган мол-мулк юзасидан битимларни ишончли бошқарувчи ўз номидан амалга оширади, бунда у ўзининг шундай бошқарувчи сифатида иш олиб бораётганини кўрсатади. Агар ёзма тарзда расмийлаштиришни талаб қилмайдиган ҳаракатлар амалга оширилаётганида иккинчи тараф ишончли бошқарувчи бу ҳаракатларни ана шундай бошқарувчи сифатида амалга ошираётганлигидан хабардор қилинган бўлса, ёзма ҳужжатларда эса ишончли бошқарувчининг исми ёки номидан кейин тегишли белги қўйилган бўлса, мазкур шартга риоя қилинган ҳисобланади.
Ишончли бошқарувчининг ана шундай бошқарувчи сифатида ҳаракат қилиши тўғрисида кўрсатма бўлмаса, у учинчи шахслар олдида шахсан мажбурият олади ва улар олдида фақат ўзига қарашли мол-мулк билан жавоб беради.