ПУЛЛИК ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ШАРТНОМА
|
||
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой |
Устав асосида иш кўрувчи Тиббиёт муассасасининг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда «Тиббиёт муассасаси» деб юритилади) Тиббиёт муассасаси раҳбарининг лавозими Тиббиёт муассасаси раҳбарининг Ф.И.О.си бир томонидан, ушбу муассасада тиббий хизматдан фойдаланувчи Буюртмачининг манзили манзилида яшовчи, Буюртмачининг Ф.И.О.си (кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб юритилади) иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар: |
||
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
|
||
1.1. Ушбу шартнома бўйича «Тиббиёт муассасаси» «Буюртмачи» га шартномада белгиланган тартибда ва шартларда пуллик тиббий хизмат кўрсатади. «Буюртмачи» эса шартномада белгиланган тартибда ва миқдорда хизмат ҳақи тўлайди. |
||
1.2. Тиббий хизмат «Тиббиёт муассасаси» га тегишли бўлган Тиббиёт муасасаси томонидан тиббий хизматлар кўрсатиладиган бинонинг манзили манзилда жойлашган тиббиёт хизмат кўрсатишга мўлжалланган бинода кўрсатилади. Хизмат кўрсатиш Тиббий хизмат кўрсатиш бошланадиган сана куни бошланиб, Тиббий хизмат кўрсатиш тугалланадиган сана куни якунланади.
2. «ТИББИЁТ МУАССАСАСИ»НИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
|
||
2.1. «Тиббиёт муассасаси»нинг ҳуқуқлари: Текшириш ва анализ натижаларидан келиб чиққан ҳолда даъволаш усуллари ва тартибини белгилаш; «Буюртмачи»нинг жисмоний ҳолати, касаллик даражаси ва бошқа ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда муассасада бериладиган озиқ-овқатларни ва овқатланиш тартибини белгилаш; «Буюртмачи» дан мазкур шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиш; Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда «Буюртмачи»ни даволаш ишларини тўхтатиб қўйиш (биринчи тиббий ёрдам, кечиктириб бўлмайдиган даволаш ишлари бундан мустасно); Тиббиёт муасасасининг шартномада белгиланганидан бошқа ҳуқуқлари 2.2. «Тиббиёт муассасаси»нинг мажбуриятлари: Тиббий хизмат кўрсатишда тиббиёт соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилиш; «Буюртмачи»га тиббий хизмат кўрсатишда, хизмат кўрсатиладиган даврда яшаш хонаси билан таъминлашда ва овқатланишида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш; «Буюртмачи»га сифатли тиббий хизмат кўрсатиш; Тиббий хизмат кўрсатилиши, «Буюртмачи»нинг соғлиғи ҳолати ва ундаги ўзгаришлар тўғрисида «Буюртмачи»га ва унинг яқин қариндошларига маълумот бериб бориш; «Буюртмачи»га нисбатан ишлатиладиган дори воситалари, тиббиёт анжомлари ва тиббий хизмат воситалари тўғрисида унга маълумотлар бериш; Тиббиёт муасасасининг шартномада белгиланганидан бошқа мажбуриятлари
|
||
3. «БУЮРТМАЧИ»НИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
|
||
3.1. Буюртмачининг ҳуқуқлари: «Тиббиёт муассасаси»дан тиббий хизмат кўрсатишда тиббиёт соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини талаб қилиш; «Тиббиёт муассасаси»дан ўзига тиббий хизмат кўрсатишда, хизмат кўрсатиладиган даврда яшаш хонаси билан таъминлашда ва овқатланишида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинишини талаб қилиш; Ўзига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини талаб қилиш; Ўзига тиббий хизмат кўрсатилиши, соғлиғи ҳолати ва ундаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар олиш; Ўзига нисбатан ишлатиладиган дори воситалари, тиббиёт анжомлари ва тиббий хизмат воситалари тўғрисида маълумотлар олиш; Бажарувчининг шартномада белгиланганидан бошқа ҳуқуқлари 3.2. «Буюртмачи»нинг мажбуриятлари: «Тиббиёт муассасаси» га тегишли бўлган бинолар, тиббиёт анжомлари ва тиббий хизмат воситаларидан тўғри фойдаланиш, уларга зарар етказмаслик; Мазкур шартномада белгиланган тўловларни «Тиббиёт муассасаси» га ўз вақтида ва келишилган миқдорда тўлаш. Бажарувчининг шартномада белгиланганидан бошқа мажбуриятлари |
||
4. МОЛИЯВИЙ ШАРТЛАР
|
||
4.1. Тарафларнинг келишувига кўра, кўрсатиладиган тиббий хизмат учун тўлов Тарафларнинг келишувига кўра, кўрсатиладиган тиббий хизмат ҳақи миқдори сўмни ташкил этади. |
||
4.2. Тўлов ушбу шартнома тузилгандан сўнг Тўловлар шартнома тузилганидан сўнг неча банк иш кунида тўланиши лозим иш куни давомида Тўловларни амалга ошириш усули усулида тўланади. 4.3. «Буюртмачи» қабул қиладиган дори воситалари, бир марталик асбоб-анжомлар ва тиббий хизматни кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар ушбу тўлов суммасига Буюртмачи» қабул қиладиган дори воситалари, бир марталик асбоб-анжомлар ва тиббий хизматни кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар ушбу шартнома бўйича белгиланган суммага кириш ёки кирмаслиги. 4.4. Тарафлар ушбу шартномани муддатидан илгари бекор қилишганда, «Буюртмачи» томонидан тўланган пул кўрсатилган тиббий хизмат ҳақи чегириб қолинган ҳолда «Буюртмачи»га қайтарилади. |
||
5. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
|
||
5.1. Шартнома томонлар уни имзолаган кундан кучга киради ва тарафлар мажбуриятларни тўлиқ бажаргунга қадар амал қилади. |
||
6. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ
|
||
6.1. Қуйидаги ҳолларда шартнома бекор қилинади: Тарафларнинг келишувига мувофиқ; «Буюртмачи» даволаниш тартиби ва шартларини мунтазам равишда бузиб келганда; «Тиббиёт муассасаси»нинг айби билан «Буюртмачи»нинг соғлиғи ёмонлашганда ёки унга бошқача усулда жиддий зарар етказилганда; Томонлардан бири шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда; Қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳолларда. |
||
7. БОШҚА ШАРТЛАР
|
||
7.1. Ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Агар низоларни музокаралар ўтказиш йўл билан ҳал этишнинг иложи бўлмаса, низо қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Тиббиёт муассасаси» жойлашган ҳудуддаги судда кўриб чиқилади. 7.2. Ушбу Шартномада ёзма равишда бажарилган ва икки томонлама имзоланган барча иловалар, қўшимчалар ва ўзгартиришлар шартноманинг ажралмас қисми бўлади ва юридик кучга эга деб ҳисобланади. 7.3. Шартнома тенг юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилади. Шартноманинг бир нусхаси «Тиббиёт муассасаси»да, иккинчи нусхаси «Буюртмачи»да сақланади. |
||
8. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛИ, БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ ВА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
|
«ТИББИЁТ МУАССАСАСИ» |
|
«БУЮРТМАЧИ» |
Тиббиёт муассасасининг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли |
|
Буюртмачининг Ф.И.О.си |
Манзил: Тиббиёт муассасасининг манзили |
|
Манзил: Буюртмачининг Ф.И.О.си |
Ҳ.Р: Тиббиёт муассасасининг ҳисоб рақами |
|
Паспорт: Буюртмачига паспорт берган ИИБ номи томонидан |
СТИР: Тиббиёт муассасасининг СТИР рақами |
|
Буюртмачига паспорт берилган сана куни берилган |
МФО: Тиббиёт муассасасининг МФО рақами |
|
Буюртмачининг паспорт серия ва рақами |
ОКЭД: Тиббиёт муассасасининг ОКЭД рақами |
|
СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами |
Тиббиёт муассасаси раҳбарининг лавозими Тиббиёт муассасаси раҳбарининг Ф.И.О.си _____ (имзо)
Муҳр |
|
Буюртмачининг Ф.И.О.си ________ (Имзо)
|
Пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича “Тиббиёт муассасаси” билан “Буюртмачи” ўртасида тузиладиган манфаатли шартнома бўлиб, “Тиббиёт муассасаси” шартномада белгиланган тиббий хизматларни кўрсатиш “Буюртмачи” эса ушбу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланди.
намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.