Яқин қариндошларга автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончноманинг тасдиқлов ёзуви
Тасдиқлов ёзуви ёзилган сана куни ушбу ишончномани мен – Ўзбекистон Республикаси, Нотариал идора жойлашган ҳудудда жойлашган Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нотариуснинг Ф.И.О. ишонч билдирувчининг хоҳиш-иродасига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига асосан тасдиқладим.
Ишончномани фуқаро Гербли бланкани серияси ва рақами менинг ҳузуримда ўқиб, имзолади.
Фуқаро Ишончнома берувчининг Ф.И.О.нинг шахси аниқланди ва унинг муомалага лаёқатлилиги текширилди.
Шахсий мулоқот давомида унинг муомалага лаёқатсизлигига шубҳа туғилмади ва ушбу нотариал ҳаракатни амалга ошириш даврида нотариал идорада унинг муомалага лаёқатсизлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.
Ишонч билдирувчи ва ишончли вакилнинг қариндошлик факти текширилди.
Ушбу ишончнома ИИВнинг тегишли ДЙҲХХ органларида 10 кун ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Мазкур талабни бажармаслик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.
Ишончноманинг бир нусхаси Гербли бланкани серияси ва рақами гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилди.
Реестрга Ишончноманинг реестр рақами-сон билан қайд қилинди.
Давлат божи: Ундириладиган давлат божи миқдори сўм ундирилди.
Герб йиғими: Ундириладиган герб йиғими миқдори сўм ундирилди.
Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар:
Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловлар миқдори сўм ундирилди.
Нотариус Нотариуснинг Ф.И.О. _________________
М.Ў.
Амалдаги қонунчиликка кўра, бир шахс томонидан иккинчи шахсга учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади.
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ишончномалари нотариал тартибда тасдиқланади. Нотариус ишончномани тасдиқлаш вақтида томонларнинг шахсини ва муомалага лаёқатлилигини, олди-сотди қилинаётган мулкка нисбатан уларнинг ҳуқуқларини ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни текширади. Дастурдан фойдаланган ҳолда яқин қариндошларга автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончноманинг тасдиқлов ёзувини мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.