Устав Устав давлат рўйхатидан ўтказиладиган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказининг бўлими номи давлат хизматлари бўлими томонидан Устав давлат хизматлари бўлими томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган сана дa Уставнинг давлат хизматлари бўлимида рўйхатдан ўтказилган реестр рақами-сон реестр рақами билан
«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН» |
«Тузилаётган масъулияти чeкланган жамият номи»масъулияти чeкланган жамияти иштирокчиларининг Уставни тасдиқлаш тўғрисида умумий йиғилиш ўтказилган сана даги Уставни тасдиқлаш тўғрисида ўтказилган умумий йиғилиш баённомасининг рақами-сон умумий йиғилиши баённомаси билан
«ТАСДИҚЛАНГАН» |
«Тузилаётган масъулияти чeкланган жамият номи»
МАСЪУЛИЯТИ ЧEКЛАНГАН ЖАМИЯТИНИНГ
УСТАВИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. «Тузилаётган масъулияти чeкланган жамият номи»Масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда «Жамият» деб юритилади) мазкур Устави Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Жамият Иштирокчиларининг Жамият иштирокчиларининг таъсис шартномаси имзоланган сана даги Таъсис шартномаси асосида ишлаб чиқилган.
1.2. Жамиятнинг Иштирокчилари:
Жамият иштирокчиларининг Ф.И.О. лари кўрсатилади.
1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:
Давлат тилида: «Жамиятнинг давлат тилидаги тўлиқ номи»масъулияти чекланган жамияти,
Рус тилида: Общество с ограниченной ответственностью «Жамиятнинг рус тилидаги тўлиқ номи »;
Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:
Давлат тилида: «Жамиятнинг давлат тилидаги қисқача номи»МЧЖ
Рус тилида: ООО «Жамиятнинг рус тилидаги қисқача номи».
1.4. Жамиятнинг почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, Жамиятнинг почта манзили.
1.5. Жамият чекланмаган муддатга ташкил этилади.
II. ЖАМИЯТНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ
2.1. Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига асосан юридик шахс ҳисобланади. Жамият белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин юридик шахс мақомига эга бўлади.
2.2. Жамият ўз фаолиятини мазкур устав ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ва таъсис ҳужжатларига асосан амалга оширади.
2.3. Жамият ўз мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.
2.4. Жамият ўзининг фирма номи ёзилган штамп ва бланкаларга, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатга олинган ўз эмблемасига, товар белгисига эга бўлишга ҳақли.
2.5. Жамият ўз эгалигида мустақил балансда ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга, ўз номидан ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
III. ЖАМИЯТНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ
3.1. Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ваколатхоналар ва филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалар тузишга ҳақли.
IV. ЖАМИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАН МАҚСАД ВА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
4.1. Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад иштирокчилар манфаатлари учун фойда олиш.
Жамият фаолиятининг предмети бўлиб Жамият фаолиятининг асосий предмети ҳисобланади.
Шу жумладан: Жамият фаолиятининг асосий предметидан ташқари фойдаланадиган бошқа предметлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳар қандай фаолият турлари.
4.2. Амалга оширилиши учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан кейин амалга оширилади.
V. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Жамият иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:
қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш;
қонун ҳужжатларида ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
фойдани тақсимлашда ва унинг тегишли қисмини олишда иштирок этиш;
жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига ёхуд учинчи шахсларга сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш;
жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамият иштирокчилари таркибидан чиқиш;
жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш;
жами улушлари жамият устав фондининг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар;
жамият иштирокчилари жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
5.2. Жамият иштирокчиларининг мажбуриятлари:
қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган қоидаларга амал қилишлари;
қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
Жамият иштирокчиларига жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
VI. ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ
6.1. Жамият мустақил равишда ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланади.
6.2. Жамиятнинг мол-мулки:
—иштирокчиларнинг улушларидан;
—жамият фаолияти натижасида олинган фойдадан;
—Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан шакллантирилади.
VII. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ
7.1. Жамиятнинг ташкил этилиши ва фаолиятини амалга ошириши учун иштирокчилар Жамиятнинг устав фонди сўм миқдорида устав фонди шакллантиришади.
7.2. Иштирокчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича:
—«Жамият биринчи иштирокчисининг Ф.И.О.»Жамият биринчи иштирокчиси томонидан устав фондига қўшилган маблағ сўм, яъни Жамият биринчи иштирокчиси томонидан устав фондига киритилган пул маблағи устав фондида умумий фоизи %;
—«Жамият иккинчи иштирокчисининг Ф.И.О. » Жамият иккинчи иштирокчиси томонидан устав фондига киритган суммаси сўм, яъни Жамият иккинчи иштирокчиси томонидан устав фондига киритилган пул маблағи устав фондининг умуми фоизи %.
7.3. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир йил мобайнида Иштирокчиларнинг ҳар бири устав фондидаги улушини тўлиқ киритади.
7.4. Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин.
7.5. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига асосан устав фондини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин.
7.6. Жамиятнинг устав фондини кўпайтиришга у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади. Жамият устав фондининг кўпайтирилиши жамиятнинг мол-мулки ҳисобига ва (ёки) жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига, агар бу жамиятнинг устави билан тақиқланган бўлмаса, жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахслар ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Жамият устав фондини жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин.
7.7. Жамиятнинг устав фондини камайтириш иштирокчиларга тегишли бўлган улушларнинг номинал қийматини камайтириш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Жамият устав фондини камайтириш ва унинг янги миқдори тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кун мобайнида жамиятнинг унга маълум бўлган барча кредиторларини хабардор қилиши, шунингдек қабул қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида маълумот эълон қилиши шарт.
7.8. Устав фондини ўзгартириш тўғрисидаги қарор учинчи шахслар учун устав ва таъсис шартномасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина кучга киради.
VIII. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ИШТИРОКЧИЛАРИ САФИДАН ЧИҚИШИ ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
8.1. Жамиятнинг ҳар қандай иштирокчиси жамият иштирокчилари сафидан чиқиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда иштирокчи устав фондидаги ўз улушини қолган иштирокчиларга ёхуд уларнинг розилиги бўйича учинчи шахсларга сотиш ёки уларнинг фойдасига воз кечиш ҳуқуқига эга.
8.2. Иштирокчи иштирокчилар сафидан чиқишида унга ўзи томонидан устав фондига киритилган улушнинг ҳақиқий қиймати натура ёки ҳақиқий қийматига тенг бўлган пул кўринишида қайтарилади.
8.3. Жамият иштирокчиси ўзгартирилганидан кейин жамиятнинг таъсис ҳужжатларига зарурий ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиши лозим.
8.4. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар учинчи шахслар учун улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.
IХ. ЖАМИЯТ ИШТИРОКЧИСИНИНГ ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИДАГИ УЛУШИНИНГ (УЛУШИ БИР ҚИСМИНИНГ) ЖАМИЯТНИНГ БОШҚА ИШТИРОКЧИЛАРИГА ВА УЧИНЧИ ШАХСЛАРГА ЎТИШИ
9.1. Жамият иштирокчиларидан ҳар бири жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёки улушининг қисмини жамиятнинг бошқа иштирокчиларига ва учинчи шахсларга сотишга ёки бошқача шаклда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли.
9.2. Жамият иштирокчисининг улуши тўлиқ тўланган давргача бўлган муддатда тўланган қисми бўйичагина бегоналаштирилиши мумкин.
9.3. Жамиятнинг устав фондидаги улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак.
Х. ЖАМИЯТНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ
10.1. Жамият қуйидаги ҳужжатларни сақлаши шарт:
—жамиятнинг таъсис ҳужжатлари, шунингдек жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзгартишлар ва қўшимчалар;
—жамият муассислари йиғилишининг жамиятни ташкил этиш ва жамиятнинг устав фондига қўшиладиган пульсиз ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни, шунингдек жамиятни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа қарорларни ўз ичига олган баённомаси;
—жамият давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
—жамиятнинг ўз балансида турган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
—жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари тўғрисидаги низомлар;
—жамият иштирокчилари умумий йиғилишларининг, жамият кузатув кенгаши, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи ва жамиятнинг тафтиш комиссияси мажлисларининг баённомалари;
—жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосалари;
—қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
10.2. Юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар ижро этувчи орган жойлашган жойда сақланади.
10.3. Агарда амалдаги қонун ҳужжатлари билан бошқача қоидалар белгиланган бўлмаса, жамият мазкур уставнинг 10.1-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни доимий сақлайди.
10.4. Жамият ҳар қандай иштирокчининг талаби билан унга ахборот, шунингдек таъсис ҳужжатларини унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан тақдим қилиши ёки нусха бериши шарт.
ХI. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ
11.1. Жамият ўз фаолиятини мустақил режалаштиради ва ўз маҳсулоти ва хизматларига нархларни бозор конюктурасидан келиб чиқиб белгилайди.
11.2. Жамият мустақил равишда бухгалтерия ҳисобини, статистика ва молиявий ҳисоботни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
11.3. Жамият мустақил равишда жамиятнинг ташкилий тузилмасини, штат жадвалини ва меҳнатга ҳақ тўлашни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилади.
11.4. Жамият фаолиятига оид ҳисоботларни қонунда белгиланган тартибда давлат органларига тақдим қилади.
ХII. ДАРОМАДНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗИЁНЛАРНИ ҚОПЛАШ
12.2. Жамият устав фондининг Жамият устав фондининг захира фонди миқдори миқдорида захира фонди шакллантиради. Жамиятнинг захира фонди унинг зарарларини қоплаш ва қонунда назарда тутилган ҳолларда Жамиятнинг устав фондидаги улушни (улушнинг қисмини) сотиб олиш учун мўлжалланган.
ХIII. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ
13.1. Жамиятнинг бошқарув органлари бўлиб қуйидагилар белгиланади:
—иштирокчиларнинг умумий йиғилиши — олий бошқарув органи;
—директор жамиятнинг ижро этувчи органи.
13.2. Жамиятда кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси белгиланган тартибда ташкил этилиши мумкин.
ХIV. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
14.1. Жамиятнинг олий бошқарув органи бўлиб жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ҳисобланади.
14.2. Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида жамиятнинг устав фондидаги ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади.
14.3. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
а) жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
б) жамият устав фондининг миқдорини ўзгартириш;
в) таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;
г) жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
д) жамиятнинг тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
е) агар жамиятнинг уставида кузатув кенгашини тузиш назарда тутилган бўлса, уни сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
ж) йиллик ҳисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш;
з) жамиятнинг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
и) жамият органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш (қабул қилиш);
к) аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилотлари ҳамда уларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини аниқлаш;
л) бошқа юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
м) жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
н) тугатувчини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш.
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг а), б), в), з) ва м) кичик бандларида кўрсатилган масалалар юзасидан қарорлари жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади.
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қолган қарорлари, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
ХV. ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАН
15.1. Жамиятнинг ижро этувчи органи бўлиб жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи директор ҳисобланади.
15.2. Жамиятнинг директори иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади.
15.3. Жамият ва жамиятнинг директори ўртасидаги шартнома, жамият номидан, директор тайинланган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида раислик қилувчи ёки жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан ваколат берилган жамият иштирокчиси томонидан имзоланади.
15.4. Директор лавозимига Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Директор билан тузилган меҳнат шартномасини директорни сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши раиси имзолайди.
15.5. Директор лавозимидан иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан лавозимидан озод қилиниши мумкин.
15.6. Жамиятнинг директори:
жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади;
жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради;
жамият ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни бекор қилади, ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;
жамиятнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
қонун ҳужжатлари ва жамиятнинг устави билан жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ва жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари жумласига киритилмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.
15.7. Директор иштирокчилар умумий йиғилишига ҳисобот беради ва унинг олдида жамият фаолиятининг амалга оширилиши ҳамда унга юклатилган вазифа ва топшириқларнинг бажарилиши учун жавобгардир.
15.8. Директор жамият мол-мулкини тасарруф этиши ва иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори бўйича йирик битимлар тузиши мумкин.
ХVI. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТ
16.1. Жамиятда алоҳида назорат қилувчи органнинг тузилиши кўзда тутилмаган.
16.2. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назорат иштирокчилар ёхуд мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади.
ХVII. ХОДИМЛАР
17.1. Жамият маъмурияти ходимлар билан жамоа шартномасини имзолайди. Ушбу шартноманинг мазмуни, шу жумладан «Ходимларнинг ижтимоий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги низом» Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, мазкур устав, шунингдек жамият фаолиятининг хусусиятлари билан белгиланади.
ХVIII. ЖАМИЯТНИНГ ТИЖОРАТ СИРИ
18.1. Жамиятнинг тижорат сири — учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот жамият томонидан унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради.
18.2. Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида ходим:
иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режимига риоя этиши;
иш берувчининг розилигисиз тижорат сирини ошкор этмаслиги ва ундан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;
меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганда ўз фойдаланишида бўлган, тижорат сири акс этган моддий жисмларни иш берувчига топшириши ёки уни мазкур жисмлардан иш берувчининг назорати остида йўқ қилиб ёхуд ўчириб ташлаши шарт.
ХIХ. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
19.1. Жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 - 55-моддаларида ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 49 - 55-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
19.2. Жамиятни қайта ташкил этиш иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори бўйича қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш шаклида амалга оширилиши мумкин.
19.3. Жамият белгиланган тартибда ихтиёрий равишда иштирокчиларнинг Умумий йиғилиши қарори бўйича тугатилиши мумкин. Жамият қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.
19.4. Жамиятнинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг жамиятни тугатиш тамомланган, жамиятнинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.
ХХ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
20.1. Таъсис шартномаси ва устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар иштирокчиларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари, таъсис шартномаси ва уставга асосан ҳал қилинади.
20.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар суд орқали, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
ХХI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
21.1. Мазкур Устав жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
21.2. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган масалалар, қонунда бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, ушбу Уставга мувофиқ тартибга солинади.
ИШТИРОКЧИЛАР
Жамият биринчи иштирокчисининг Ф.И.О. ______________ (Имзо)
Жамият иккинчи иштирокчисининг Ф.И.О. ______________ (Имзо)
МЧЖнинг Уставини тасдиқлаш каби тадбиркорлик фаолиятига оид ҳужжатларни тузиш масалалари кўпчилик тадбиркорлар учун ҳуқуқий жиҳатдан қийинчилик туғдириши барчамизга маълум.
Мазкур намуна ёрдамида МЧЖ устави тузиш осонлик билан амалга оширилади. Ушбу шакл таъсисчига МЧЖнинг уставини тузишга ёрдам беради.
Ушбу намунавий Уставда жамиятнинг юридик мақоми, жамиятни ташкил этишдан мақсад ва фаолият турлари, иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жамиятнинг мол-мулки ва маблағлари, жамиятнинг устав фонди каби масалалар ҳуқуқий тартибга солинган.
Шунингдек, намунада жамиятнинг устав фондида иштирокчилар томонидан қанча миқдорда улуш ва маблағ киритилаётганлиги аниқ белгилаш, жамиятнинг заҳира маблағларини шакллантириш тартиби кўрсатилган.