Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида
ИЛТИМОСНОМА
Фуқаро Номзоднинг Ф.И.О. Ўзбекистон Республикаси Номзод ишлаётган давлат органи ёки ташкилотнинг номига Номзоднинг лавозими лавозимига ишга қабул қилинганлиги (тайинланганлиги) сабабли «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ ушбу фуқаро Прописка қилинадиган ҳудудда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини сўраймиз.
Фуқаро Номзоднинг Ф.И.О. ишончлилигига кафолат берамиз.
Илова: Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар номи
Илтимоснома киритаётган давлат органи ёки ташкилотнинг мансабдор шахсининг мансаби Мансабдор шахс Ф.И.О. Илтимоснома киритилган сана
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги муайян истиқомат жойида шахснинг доимий ёки вақтинча яшаб туришини расмийлаштириш (фуқаронинг яшаш жойини қайд этиш) ички ишлар органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган.
Мазкур илтимоснома Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги ташкилотлар томонидан мустақил ҳолда тўлдирилиб, бепул юклаб олиниб, иш жараёнида фойдаланилиши мумкин.