Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Мулк ижараси шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Томонлар тўғрисида маълумотлар
  • (устав, низом в.ҳ. кўрсатилади)
  • (устав, низом в.ҳ. кўрсатилади)
Шартнома мазмуни
  • (сўз билан ёзилади)
Ижарачи тўғрисида маълумотлар (реквизитлар)
Ижарага берувчи тўғрисида маълумотлар (реквизитлар)

Юклаб олинг

МУЛК ИЖАРАСИ ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган сана Шартнома тузилган ҳудуд

Кейинги ўринларда “Ижарага берувчи” деб аталадиган Ижарага берувчи юридик шахснинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Юридик шахснинг фаолиятини белгиловчи ҳужжат тури асосида иш юритувчи Иш юритувчи, ходимнинг лавозими Ф.И.О. бир томондан, кейинги ўринларда “Ижарачи” деб аталадиган Ижарачининг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Ижарачи корхонанинг фаолиятини белгиловчи ҳужжат тури асосида иш юритувчи Ходимнинг лавозими ва Ф.И.О. иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:

1. Шартнома предмети

1.1. Шартномага мувофиқ Ижарага берувчи топширади, Ижарачи эса ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали қуйидаги мол-мулкни Ижарага бериладиган объект номи (кейинги ўринларда “мол-мулк” деб юритилади) ижарага олади.

1.2. Мол-мулк Ижара мақсади мақсадида фойдаланиш учун ижарага берилади.

2. Ижара ҳақи ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби

2.1. Ижарачи шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган мол-мулкдан фойдаланганлик учун Ижарага берувчига ойига Ижара тўлови миқдори миқдорда ҳақ тўлайди.

2.2. Ижара тўловлари Ижарачи томонидан ҳар чоракда чорак бошланишидан олдинги ойнинг Ижара тўлови санаси -санасидан кечиктирмай тўлаб борилади.

Ижара ҳақининг ҳисоб-китоби ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган “Базавий ҳисобварақ” асосида белгиланади.

3. Тарафларнинг мажбуриятлари

3.1. Ижарачининг мажбуриятлари:

а) мол-мулкдан фақат унинг бевосита белгиланиши бўйича фойдаланиш;

б) мол-мулкни яроқли ва соз ҳолатда сақлаш;

в) ўз ҳисобидан ва ўз вақтида мол-мулкни таъмирлаш;

г) ижара тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бориш;

д) ижарага олинган мол-мулкни қайтариши ҳақида Ижарага берувчини камида Ижарага олинган мол-мулкни қайтариш тўғрисида олдиндан огохлантириш муддати олдин ёзма равишда огоҳлантириш;

е) мол-мулкни далолатнома бўйича эскириш меъёрлари ҳисобга олинган ҳолда соз ва яроқли ҳолатда қайтариш;

ж) шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда ёки муддати тугаганда мол-мулкни Ижарага берувчига киритилган ўзгартиришлар билан бирга топшириш;

з) шартнома муддати тугамасдан туриб мол-мулк қайтарилганда ёки шартнома муддати тугаганда ўзининг мол-мулкни таъмирлаш бўйича мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширмаган таъмирлаш харажатларини Ижарага берувчига тўлаш.

3.2. Ижарага берувчининг мажбуриятлари:

а) шартнома имзолангандан кейин Молк-мулкни ижарага топшириш санаси ичида Ижарачига соз ҳолатдаги мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топшириш;

б) Ижарачи билан келишган ҳақ миқдорида мол-мулкни таъмирлаш учун зарурий моддий фондларни бериш.

4. Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш шартлари

4.1. Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин Ижарага берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:

Ижарачи:

а) ижара ҳақини Шартномани бекор қилиш учун асос бўладиган тўланмаган ойлар ой мобайнида тўламасдан келса:

б) қасддан мол-мулкнинг ҳолатини ёмонлаштирса;

в) мол-мулкдан шартномада назарда тутилган тартибда ва белгиланиши бўйича фойдаланмаса.

4.2. Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин Ижарачининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:

а) мол-мулк Ижарачи жавоб бермайдиган ҳолатларга кўра фойдаланишга яроқсиз ҳолда бўлса;

б) Ижарага берувчи ижарага олинган мол-мулкдан шартномада белгиланган тартибда фойдаланишга тўсқинлик қилса.

5.Тарафларнинг жавобгарлиги. низоларни ҳал қилиш тартиби

5.1. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.

5.2. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, низо белгиланган тартибда судда ҳал этилади.

6. Шартноманинг бошқа шартлари

6.1. Ижарачи Ижарага берувчининг ёзма розилиги билан мол-мулкни қайта ижарага беришга ва мулкни яхшилаш мақсадида ўзгартиришлар киритишга ҳақли.

Мол-мулкни яхшилаш мақсадида киритилган ўзгартиришлар учун қилинган харажатлар қуйидаги тартибда, муддатда ва миқдорда қопланади:

Харажатларни қоплаш тартиби, муддати ва миқдори

6.2. Шартномага киритилаётган барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилган ва иккала тараф томонидан имзоланган ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади.

6.3. Шартнома Шартномани кучга кириш вақти дан бошлаб кучга киради ва Шартномани якуний санасигача амал қилади.

6.4. Шартнома 2 нусхада тузилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга.

6.5. Мазкур шартномада назарда тутилмаган масалалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

Шартномага иловалар:

1. Мол-мулкни ижарага топшириш-қабул қилиш далолатномаси.

2. Базавий ҳисобварақ.

 

7. Тарафларнинг реквизитлари:

 

ИЖАРАГА БЕРУВЧИ:

Ижарага берувчининг номи

Ижарага берувчининг ҳисоб рақами

Ижарага берувчининг валюта рақами

Ижарага берувчининг банк бўлими (филиали)

МФО: Ижарага берувчининг банк коди (МФО)

СТИР: Ижарага берувчининг СТИР рақами

тел: Ижарага берувчининг телефон рақами

Ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси

ИЖАРАЧИ:

Ижарачининг номи

Ижарачининг ҳисоб-китоб рақами

Ижарачининг валюта ҳисоб рақами

Ижарачининг банк бўлими (филиали)

МФО: Ижарачининг банк коди (МФО)

СТИР: Ижарачининг СТИР рақами,

тел: Ижарачининг телефон рақами

Ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси

Мулк ижараси шартномаси

Ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириш мулк ижараси ҳисобланади.

Мулк ижараси муносабатлари томонлар ўртасида тузиладиган шартномага асосан тартибга солинади. Ушбу турдаги шартномага ижарага берилаётган уйнинг умумий майдони, ижара ҳақининг миқдори, ижара муносабатларининг бошланиш ва якунланиш вақти ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар кўрсатилади.

Амалиётда ижара муносабатлари бўйича шартнома тузилмаслиги, кўпгина низоларга олиб келишини кўришимиз мумкин.

Шу сабабли мулк ижараси шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, томонлар шартнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.