|
Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига
|
|
Даъвогар: Даъвогарнинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Даъвогарнинг Ф.И.О.си Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами Электрон почта манзили: Даъвогарнинг электрон манзили
|
|
Жавобгар: Жавобгарнинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Жавобгарнинг Ф.И.О.си Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами Электрон почта манзили: Жавобгарнинг электрон манзили
Даъво мазмуни: Фарзандим Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.сининг яшаш жойини белгилаш тўғрисида
|
ДА Ъ В О А Р И З А
(Боланинг яшаш жойини белгилаш тўғрисида)
Мен ва жавобгар ўртамиздаги никоҳ Даъвогар ва жавобгар ўртасида никоҳни қайд этган ФХДЁ бўлими номи томонидан Даъвогар ва жавобгар ўртасида никоҳ қайд этилган сана куни Даъвогар ва жавобгар ўртасидаги никоҳнинг қайд (регистрация) рақами-сон билан қайд этилган.
Биргаликдаги турмушимиздан Даъвогар ва жавобгарнинг фарзанди туғилган санада туғилган Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.си исмли (туғилганлик ҳақида гувоҳнома серия рақами Даъвогар ва жавобгарларнинг фарзандига берилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси, рақами)фарзандимиз бор.
Мен ва жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сининг эр-хотинлик муносабатларимиз Даъвогар ва жавобгарнинг эр-хотинлик муносабатлари тугатилишининг сабаблари сабабли Даъвогар ва жавобгарнинг эр-хотинлик муносабатлари тугатилган вақт дан буён тугаган ва биз бирга яшамаймиз.
Фарзандимнинг тарбияси, таълим олиши, моддий таъминоти ва боланинг доимий яшаш жойи юзасидан жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си билан келишувга эриша олмадик.
Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сининг доимий яшаш жойи йўқ. Шу сабабли ҳозирда фарзандим Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.си жавобгар билан бирга турли жойларда яшаб келмоқда. Бу ҳолат вояга етмаган фарзандим Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.сининг таълим ва тарбия олишига салбий таъсир кўрсатади. Мазкур ҳолатларни қуйидаги фактлар ҳам тасдиқлайди: Даъвогарнинг фарзанди таълим ва тарбия олишига салбий таъсир кўрсатган ҳолатларни тасдиқловчи фактлар
Менинг уй-жойимда фарзандим учун барча имкониятлар мавжуд. Ҳозирда жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сифарзандим Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.си билан бирга яшашимга қаршилик кўрсатиб, болага бўлган ҳуқуқларимни бузмоқда.
Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.
Жавобгарнинг Жавобгарнинг фарзандининг жисмоний ва руҳий ҳолатига, ахлоқий камолотига салбий таъсир кўрсатиб келаётган ҳатти-ҳаракатлари каби ҳатти-ҳаракатлари фарзандимнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига, ахлоқий камолотига салбий тасир кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига асосан, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Оила кодексининг 71-моддасига кўра, ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар, ҳамда 73-моддасига муфовиқ, ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт. Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.
Оила кодексининг 75-моддаси бешинчи хатбошисига кўра, ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади.
Мазкур Кодекснинг 78-моддасида низо чиққан тақдирда, ота-она ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу талабларни кўришда суд болани ота-онасига қайтариш унинг манфаатларига зид деган хулосага келса, боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг даъвосини рад қилишга ҳақли.
Қайд қилинган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-75, 78-моддаcига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан,
СЎРАЙМАН:
Даъвогар ва жавобгарнинг фарзанди туғилган санада туғилган (Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.сиисмли фарзандимнинг яшаш жойи сифатида мен яшаб келаётган Даъвогарнинг яшаш манзили манзилда жойлашган уй-жойни белгилаб беришингизни.
Илова:
Даъво аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О.си
Ариза берилган сана
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 75-моддаси бешинчи хатбошисига кўра, ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади.
Мазкур процессуал ҳужжат намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.