Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Вояга етмаган шахсга психологик ва педагогик ёрдам тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни

Юклаб олинг

 

 

 

Жиноят ишлари бўйича Илтимоснома берилган жиноят суди номи судига

 

 

 

 

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

 

 

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

 

ИЛ Т И М О С Н О М А

(Вояга етмаган шахсни сўроқ қилишда педагог ва психологни жалб қилиш тўғрисида)

 

Жиноят ишлари бўйича Илтимоснома берилган жиноят суди номи суди томонидан Судда кўрилаётган жиноят иши номи юзасидан жиноий иш кўриб чиқилмоқда. Мазкур иш юзасидан фарзандим Судда қатнашаётган вояга етмаган шахснинг Ф.И.О.си гувоҳ сифатида ишда қатнашмоқда. Судда қатнашаётган вояга етмаган шахснинг Ф.И.О.си,Судда қатнашаётган вояга етмаган шахснинг ёши санасида туғилган бўлиб, ҳозирги кунда вояга етмаган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 121-моддасига кўра, вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ва (ёки) психолог ёхуд жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилади. Кўрсатилган шахслар сўроқ қилувчининг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкин.

Педагогни ва (ёки) психологни сўроқ қилишга жалб этиш вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчи қонуний вакилининг ёки катта ёшдаги яқин қариндошининг, жабрланувчи вакилининг илтимосига биноан ёхуд суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ташаббусига кўра амалга оширилади. Педагогнинг ва (ёки) психологнинг иштироки жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таъминланади.

Вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишда иштирок этиш учун педагогни ва (ёки) психологни жалб этиш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқи сўроқ қилишдан олдин унинг қонуний вакилига ёки катта ёшли яқин қариндошига, жабрланувчи вакилига суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан тушунтирилади.

Вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг умумий давом этиш вақти кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда тўрт соатдан ошмаслиги керак.

ЎзР ЖПКнинг 554-моддасида эса Вояга етмаган гумон қилинувчини ёки айбланувчини сўроқ қилишда суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ихтиёрига кўра ёхуд вояга етмаган гумон қилинувчи ёки айбланувчи ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосига биноан педагог ва (ёки) психолог иштирок этиши мумкин. Педагогнинг ва (ёки) психологнинг иштирокини таъминлаш жиноят ишини юритаётган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг зиммасига юклатилади. Педагог ва (ёки) психолог суриштирувчининг, терговчининг рухсати билан гумон қилинувчига ёки айбланувчига саволлар беришга, сўроқ тугаганидан сўнг эса, сўроқ баённомаси билан танишиб, баённомадаги ёзувларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги ҳақида ўз фикрларини ёзма шаклда баён этишга ҳақлидир. Бу ҳуқуқлар суриштирувчи, терговчи томонидан педагогга ва (ёки) психологга вояга етмаган шахсни сўроқ қилишдан олдин тушунтирилади ва бу ҳақда сўроқ баённомасида қайд қилинади.

Юқоридаги жиноят иши юзасидан гувоҳлик беришда фарзандим вояга етмаганлиги сабабли педагог ва психолог ёрдами зарур деб ҳисоблаймиз

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 121-554-моддаларига асосан,

СЎРАЙМАН:

Мазкур жиноят ишида вояга етмаган Судда қатнашаётган вояга етмаган шахснинг Ф.И.О.си тўғри гувоҳлик бериш мақсадида Мутахасисслар ишлайдиган иш жойи ўрта мактабнинг психолог ходими Ишга жалб қилиниши лозим бўлган психолог ходимнинг Ф.И.О.си ва шу мактабнинг педагог ўқитиувчиси Ишга жалб қилиниши лозим бўлган педагог ходимнинг Ф.И.О.си ларни мазкур жиноят ишига жалб қилишингизни сўрайман.

 

Илова: Илова қилинайтган ҳужжатлар номи

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

 

Илтимоснома берилган сана

 

Вояга етмаган шахсга психологик ва педагогик ёрдам тўғрисида илтимоснома

Қонунчиликда вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ва (ёки) психолог ёхуд жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилади. Кўрсатилган шахслар сўроқ қилувчининг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкин.

Педагогни ва (ёки) психологни сўроқ қилишга жалб этиш вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчи қонуний вакилининг ёки катта ёшдаги яқин қариндошининг, жабрланувчи вакилининг илтимосига биноан ёхуд суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ташаббусига кўра амалга оширилади. Педагогнинг ва (ёки) психологнинг иштироки жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таъминланади.

Вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишда иштирок этиш учун педагогни ва (ёки) психологни жалб этиш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқи сўроқ қилишдан олдин унинг қонуний вакилига ёки катта ёшли яқин қариндошига, жабрланувчи вакилига суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан тушунтирилади.

Мазкур илтимоснома намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.