Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Мерос бўйича вояга етмаган меросхўрни улушларни белгилаш тўғрисида.

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
Даъвогар
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами Даъвогарнинг телефон рақами
Жавобгар
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво-ариза берилган фуқаролик ишлари бўйича суд номи судига

 

 

 

Даъвогар: Даъвогарнинг яшаш манзилида яшовчи

 

 

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари

Электрон почта манзили: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

 

 

Жавобгар: Жавобгарнинг яшаш манзили яшовчи

Жавобгарнинг Ф.И.О.си

 

 

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Жавобгарнинг электрон манзили

 

 

 

 

ДА Ъ В О А Р И З А С И

(Мерос бўйича вояга етмаган меросхўрни улушларни белгилаш тўғрисида)

 

Мен вояга етмаганнинг ишончли вакили даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О.си Даъвогар туғилган сана санасида туғилганман. Отам Даъвогарнинг отасининг Ф.И.О.си Даъвогарнинг отасининг туғилган санаси санасида туғилиб, Даъвогарнинг отасининг вафот этган санаси санасида вафот этган, онам Даъвогарнинг онасининг Ф.И.О.си Даъвогарнинг онаси туғилган сана санасида туғилиб, Даъвогарнинг онаси вафот этган сана санасида вафот этганлар. Ота-онам Даъвогарнинг ота-онаси никоҳдан ўтган сана санасида қонуний никоҳдан ўтишиб, улар биргаликдаги турмушларидан Даъвогарнинг ота-онасининг фарзандлари сони нафар яъни Даъвогарнинг ота-онасининг барча фарзандларининг Ф.И.Шлари фарзандли бўлишган.

Ота-онамиздан Даъвогарнинг ота-онасидан мерос сифатида қолган уй-жой жойлашган манзил манзилда жойлашган уй-жой биз фарзандларга мерос бўлиб қолган.

Ота-онамнинг вафотидан сўнг Даъвогар мерос улушини белгилаш тўғрисида нотариал идорага мурожаат қилган сана санасида Даъвогар мерос улушини белгилаш тўғрисида мурожаат қилган нотариал идора (хусусий нотариус)нинг номи нотариал идорасига мерос бўйича улушларимизни белгилаб беришни сўраб мурожаат қилганман. Бироқ, нотариал идора меросхўрларни чақириб уларнинг фикрини сўраганида, меросхўрлардан бири яъни жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си норозилик билдирганлиги сабабли нотариус мерос бўйича улушларни белгилаб бера олмаслигини, меросхўрлар ўртасидан низо борлигини айтиб нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқариб берди.

Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сидан бошқа барча меросхўрлар мерос мулки бўйича ўз улушларига рози.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 1134-моддасига кўра, қонун бўйича меросхўрлар ворисликка ушбу Кодекснинг 1135 ––1141-моддаларида назарда тутилган навбат тартибида чақириладилар.

Шу Кодекснинг 1135-моддасига кўра, мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар.

Шунингдек, ушбу кодекснинг 1145-моддасига кўра, меросхўр ўзига тегиши лозим бўлган меросни ёки унинг бир қисмини (улушини) олиш ҳуқуқига, агар у кейинчалик меросдан воз кечмаса, ворислик ҳуқуқидан маҳрум этилмаса ва уни меросхўр этиб тайинлаш тўғрисидаги васият фармойиши ҳақиқий эмас деб топилиши натижасида мерос олиш ҳуқуқини йўқотмаса, мерос очилган вақтдан эътиборан эга бўлади.

Бундан ташқари, мазкур кодекснинг 1150-моддасида меросни қабул қилиб олган қонун бўйича меросхўрлардан исталган бири мероснинг тақсимланишини талаб қилишга ҳақли. Меросни тақсимлаш меросхўрларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд тартибида амалга оширилади.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188-191-моддаларига, Фуқаролик кодексининг 1135-1141, 1145 ҳамда 1150-моддаларига асосан,

 

СЎРАЙМАН:

 

Марҳум ота-онамнинг Даъвогарнинг ота-онасидан мерос сифатида қолган уй-жой жойлашган манзил манзилида жойлашган уй-жойига нисбатан Даъвогарнинг ота-онасининг барча фарзандларининг Ф.И.Шлариларни тенг улушларда меросхўр деб топиб, мерос бўйича улушларимизни белгилаб беришингизни;

 

Илова:

Даъво аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати

 

Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О.си

 

Ариза берилган сана

 

 

 

 

Мерос бўйича вояга етмаган меросхўрни улушларни белгилаш тўғрисида.

Қонун бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштириладилар.

Фарзандликка олинганлар ва уларнинг авлодлари фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.

Фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.

Қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик ҳуқуқига эга бўлади.

Тарафлардан бирида мерос бўйича низо мавжуд бўлган тақдирда даъво ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Даъво ариза намунаси расмий талабларга мувофиқ бўлиши келгусидаги ноаниқликларнинг олдини олади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур даъво ариза намунаси тайёрланди.

намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.