Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга жиноят процесси юзасидан ариза

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
  • ота-онаси, қариндошлари ёки бошқа шахслар

Юклаб олинг

 

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига

Боланинг яшаш манзилида яшовчи Боланинг Ф.И.О.сидан

телефон Боланинг телефон рақами

 

 

АРИЗА

(гувоҳ сифатида жалб қилинган болани ҳимоя билан таъминлаш тўғрисида)

Мен, Боланинг туғилган вақти да туғилган Боланинг Ф.И.О.си Боланинг яшаш манзилида Бола биргаликда яшаётган шахслар билан биргаликда яшайман. Мен Бола ҳуқуқбузарлик ёки жиноят гувоҳи бўлган вақт куни Бола ҳуқуқбузарлик ёки жиноят гувоҳи бўлган жойда Бола қандай ҳуқуқбузарлик ёки жиноят гувоҳи бўлган ҳолат кўринишидаги ҳуқуқбузарликнинг гувоҳи бўлган эдим. кўрган эдим. Шу сабабли мени Бола гувоҳлик бериш учун чақирилган органга гувоҳлик бериш учун чақиришди. Сўроқ жараёнида менга турли босимлар ўтказилди.

Шунга кўра, бола сифатидаги ҳуқуқларимни ҳимоя қилиш мақсадида менга амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман.

 

 

Ариза ёзилган санаИмзо ўрниБоланинг Ф.И.О.си

 

 

 

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга жиноят процесси юзасидан ариза

Қонунчиликка кўра, вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ва (ёки) психолог ёхуд жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилади. Кўрсатилган шахслар сўроқ қилувчининг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкин.

Педагогни ва (ёки) психологни сўроқ қилишга жалб этиш вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчи қонуний вакилининг ёки катта ёшдаги яқин қариндошининг, жабрланувчи вакилининг илтимосига биноан ёхуд суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ташаббусига кўра амалга оширилади. Педагогнинг ва (ёки) психологнинг иштироки жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таъминланади.

Мазкур намуна амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.