Ариза киритилаётган давлат органи ёки ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли
Ариза киритилаётган давлат органи ёки ташкилот раҳбарининг лавозими
Ариза киритилаётган давлат органи ёки ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.га
БИЛДИРИШНОМА
(Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги билдиришнома)
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 315-моддасида “Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.
Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади” дейилган.
Ушбу келтирилган қоидага асосан ходимнинг бевосита раҳбари, яъни иш берувчининг ташаббуси билан ҳам интизомий жазоларнинг амал қилиши муддати аввал олиб ташланиши мумкин.
Ижтимой қўллаб-қувватлаш учун асос бўлган ҳолат муносабати билан ходимларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг меҳнатга бўлган ижобий кайфиятини янада ошириш мақсадида, Сиздан ўтган бир йил давомида интизомий жазо қўлланган ҳамда ушбу давр ичида ўзларини фақат ижобий томондан кўрсата олган ходимларга қўлланилган интизомий жазонинг амал қилишини муддатидан аввал олиб ташлаш масаласини кўриб чиқишингизни сўрайман.
Иловалар
Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати
Билдиришнома киритилган сана ______________ (имзо) |
|
Билдиришнома киритаётган бўлим ва мансабдор шахснинг лавозими ва Ф.И.О. ______________ (имзо) |
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 183-моддасида ходимга нисбатан интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин олиб ташлашга ҳақли эканлиги кўрсатилган.
Ушбу келтирилган қоидага асосан ходимнинг бевосита раҳбари яъни иш берувчининг ташаббуси билан ҳам интизомий жазоларнинг амал қилиши муддати аввал олиб ташланиши мумкин.
Ушбу дастурда ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги билдиришнома намунаси келтирилган бўлиб, билдиришнома сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.
Кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари тўғрисида батафсил