Пуллик таълим хизматларини кўрсатиш бўйича
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
Шартнома рақами-сон
Шартнома тузилган ҳудуд Шартнома тузилган сана
Устав асосида иш кўрувчи мактаб директори Туман (шаҳар номи) кўрсатилади Мактаб рақами ва номи -сон Мактаб директорининг Ф.И.О. кейинчалик «Мактаб» деб юритилувчи, бир томонидан Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг Ф.И.О. номидан ўқувчининг манфаатларини ифода этувчи Ўқувчининг Ф.И.О.ва синфи кейинчалик «Буюртмачи» деб юритилувчи, иккинчи томонидан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Ушбу шартнома ўқув дастурларида назарда тутилмаган машғулотлар бўйича қўшимча пуллик хизматлар (аниқ, ижтимоий-гуманитар, табиий фанлар), жумладан, тўгарак ҳамда спорт секцияларини ташкил этиш муносабатларни тартибга солади.
1.2.
2. МАКТАБНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Мактабнинг ҳуқуқлари:
Ўқувчидан ўқув режаси ва дастурлари, мактаб ички тартиб-қоидаларига риоя этишини талаб қилиш;
Дарс жараёни вақтида ўқувчидан ўқув ва ижро интизомига қатъиян риоя этишини талаб қилиш;
Ўқувчидан ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик, устоз ва мураббийларни ҳурмат қилишни, мактаб мулки, нуфузини ҳимоя қилишни талаб қилиш;
Буюртмачидан мазкур шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиш, акс ҳолда ўқувчини қўшимча машғулотлардан (дарслардан) четлаштириш.
2.2. Мактаб мажбуриятлари:
Давлат таълим стандарти, ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ мактабда ўқувчини ўқитишни ташкил этиш;
Мактабда қўшимча машғулотлар жараёнларига малакали ўқитувчиларни жалб этиш, илғор педагогик технологияларни, замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация технологиялари ва воситаларини жорий этиш;
Ўқувчида билим олиш салоҳиятини шакллантириш мақсадида ўқув режасига қўшимча равишда турли интерактив дарсларни ташкил этиш;
Қўшимча машғулотларда ўқувчига мактабнинг мавжуд ўқув-услубий, ахборот-ресурс ва моддий-техника базасига мувофиқ ўқиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;
Қўшимча машғулотлар учун белгиланган тўлов миқдори тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида (ўқув жараёни бошланишидан Ўқув жараёни бошланишидан олдин пуллик хизматлари шартлари билан таништириш муддати кун олдин) буюртмачиларга етказиш ва уларни белгиланган тартибда кўрсатиладиган пуллик хизматлари шартлари билан таништириш;
Ушбу шартномага асосан ўқувчи пуллик хизматлар асосида қуйидагилар билан таъминланади:
Ўқув соатлар миқдори кўрсатилади хажмда
Кўрсатиладиган хизматлардан келиб чиқиб тўлдирилади.
3. БУЮРТМАЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Буюртмачининг ҳуқуқлари:
Мактабдан ўқувчига танлаган замонавий тараққиёт даражасига мос келувчи билим ва кўникмаларни беришни талаб қилиш, тегишли ўқитувчилардан маслаҳатлар сўраш;
3.2. Буюртмачининг мажбуриятлари:
Кўрсатилаётган жами қўшимча пуллик хизматлар бир календарь ойи учун белгиланган тўлов миқдорини мазкур шартнома талабларига мувофиқ мактабга тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида тўлаш;
Мазкур шартнома талабларига сўзсиз амал қилиш мақсадида ва шартномада кўрсатилган қўшимча таълим ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун ўқувчининг дарсларга мунтазам равишда қатнашиши назоратини таъминлаш;
Ўқувчи томонидан мактаб мулкига етказилган моддий зарарни қоплаш.
4. МОЛИЯВИЙ ШАРТЛАР
4.1. Кўрсатилаётган жами қўшимча пуллик хизматлар бир календарь ойи учун Пуллик хизмат суммаси сўм маблағ миқдорини ташкил этади.
4.1.1. Шу жумладан, ушбу шартномада кўрсатилган қўшимча машғулотлар учун тўланадиган маблағ қуйидаги миқдорда белгиланади (хизматлар турлари бўйича):
а) Хизмат номи ва хизмат нархи сўм;
б) Хизмат номи ва хизмат нархи сўм;
в) Хизмат номи ва хизмат нархи сўм.
4.2. Тўлов ҳар ойнинг Тўлов санаси санасидан кечикмаган ҳолда, буюртмачи томонидан 100 (юз) фоиз олдиндан амалга оширилади. Тўлов банклар орқали мактабнинг тегишли ғазначилик бўлимларида очилган шахсий ғазначилик ҳисобварақларига нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
4.3. Ушбу шартнома бўйича тўлов тури буюртмачи томонидан танланади.
4.4. Кўрсатилаётган қўшимча пуллик хизматларнинг тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришига мос равишда ўзгаради.
4.5. Ушбу шартноманинг 4.1 ва 4.2-бандларига мувофиқ қўшимча пуллик хизматлар учун тўлов буюртмачи томонидан ўз вақтида амалга оширилмаса, ушбу шартнома бекор қилиниб, ўқувчи қўшимча машғулотлардан (дарслардан) четлаштирилади.
4.6. Ўқувчининг касаллиги ёки бошқа асосли сабаб ва ҳолатларда, буюртмачининг ёзма аризасига биноан ушбу шартнома бекор қилинади ва хизматларни кўрсатилмаган қисми учун олдиндан тўланган тўлов қайтарилади.
4.7. Ўқувчи машғулотларни сабабсиз қолдирган ҳолатларда буюртмачига хизматлар учун олдиндан ўтказилган тўловлар қайтарилмайди.
5. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
5.1. Шартнома томонлар уни имзолаб, мактаб ҳисобрақамига буюртмачи томонидан қўшимча таълим ва бошқа пуллик хизматлар учун тўловлар амалга оширилгандан сўнг кучга киради ва тарафлар мажбуриятларни тўлиқ бажаргунга қадар амал қилади.
6. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ
6.1. Қуйидаги ҳолларда шартнома бекор қилинади:
тарафларнинг келишувига мувофиқ;
ўқувчи мактабда ўрнатилган тартибга мувофиқ мактаб директорининг буйруғига асосан қўшимча машғулотлардан (дарслардан) четлаштирилганда;
томонлардан бири шартнома шартларини бажармаганда;
узрли сабаблар билан буюртмачининг ёзма аризасига кўра;
қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳолларда.
7. БОШҚА ШАРТЛАР
7.1. Ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Агар низоларни тинч йўл билан ҳал этишнинг иложи бўлмаса, низо қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судда кўриб чиқилади.
7.2. Ушбу Шартномада ёзма равишда бажарилган ва икки томонлама имзоланган барча иловалар, қўшимчалар ва ўзгартиришлар шартноманинг ажралмас қисми бўлади ва юридик кучга эга деб ҳисобланади.
7.3. Шартнома тенг юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилади. Шартноманинг бир нусхаси мактабда, иккинчи нусхаси буюртмачида сақланади.
8. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛИ, БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ ВА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРИ:
«МАКТАБ» Мактаб номи, манзили, ҳисоб рақами, банк маълумотлари Мактаб директорининг Ф.И.О. (имзо) ____________________ Юристконсульт: Юристконсультнинг Ф.И.О. (имзо) ____________________ |
«БУЮРТМАЧИ» Буюртмачининг манзили, телефон рақамлари ва бошқа маълумотлари Буюртмачининг Ф.И.О. (ота-она ёки ташкилот раҳбари) (имзо) ________________________ |
Мактабнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича пуллик таълим хизматлари кўрсатишга қаратилган йўналишлар (аниқ, ижтимоий-гуманитар, табиий фанлар, тўгараклар ва спорт секциялари) қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ташкил этилади.
Пуллик таълим хизматларини кўрсатиш юртимизда ҳозирда кенг тарқалган хизмат тури бўлиб, ўқувчиларни комил шахс бўлиб вояга етишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Мазкур шартнома намунасида мактаб ва буюртмачининг мажбуриятлари, таълим бериш йўналишлари ва унга ҳақ тўлаш тартиби аниқ белгиланган. Ушбу намунадан фойдаланиб, шартнома тузилиши келгусида меҳнат низолари келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади.