|
Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига |
|
Даъвогар: Даъвогарнинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Даъвогарнинг Ф.И.О.си |
|
Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами |
|
Электрон почта манзили: Даъвогарнинг электрон манзили |
ДА Ъ В О А Р И З А
(Дастлабки синов муддатини бекор қилиш юзасидан)
Мен Даъвогар ишга кирган сана йилда Даъвогар ишга кирган ташкилот номи ташкилотига Даъвогар ишга тайинланган лавозим лавозимига ишга тайинландим. Менинг уч ёшга етмаган фарзандим бор ва мен яна ҳомиладорман. Аммо ишга кирганимдан бошлаб уч ой давомида менга ойлик берилмади бунинг сабабини ташкилот бухгалтеридан сўраганимда менга нисбатан синов муддати белгиланганлиги ва бу даврда ойлик маош берилмаслигини айтди.
Бироқ янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий)га дастлабки синов муддати белгиланмаслиги белгиланган.
Юқоридаги қоидага ва бошқа қонун ҳужжатларига асосланиб,
СЎРАЙМАН:
Даъвогар ишга кирган ташкилот номи ташкилоти томонидан менга нисбатан тайинланган дастлабки синов муддатини бекор қилишингизни ва шу муддатда менга берилиши лозим бўлган ойлик маошимни олишимда амалий ёрдам беришингизни.
Илова:
Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.си |
|
___________ (Имзо) |
Ариза берилган сана |
|
|
Қонунчиликда дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги керак.
Ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган оталар (васий) ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмаслиги лозим.
Ушбу талаблар бузилган тақдирда даъво ариза билан судга мурожаат қилиш мумкин.