Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Текин фойдаланиш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (туман (шаҳар) кўрсатилади)
Томонлар тўғрисида маълумотлар
  • (Устав, низом в.ҳ. кўрсатилади)
  • (Устав, низом в.ҳ. кўрсатилади)
Шартнома предмети
  • (қушимча шартлар кўрсатилади агар мавжуд бўлса)
Томонлар реквизитлари

Юклаб олинг

ТЕКИН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган ҳудуд Шартнома рақами-сон Шартнома тузилган сана

 

Ссуда берувчи ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Ccуда берувчи” деб юритилади) номидан Фаолиятни белгиловчи ҳужжат тури (номи) асосида иш юритувчи Ссуда берувчи раҳбарининг Ф.И.О. бир томондан ва Ссуда олувчининг номи (кейинги ўринларда “Ссуда олувчи” деб юритилади) номидан Фаолиятни белгиловчи ҳужжат тури (номи) асосида иш юритувчи Ссуда олувчи раҳбарининг Ф.И.О. иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар.

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. Шартномага мувофиқ Ссуда берувчи Ссуда олувчига ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали қуйидаги мол-мулкни: Молк-мулк номи вақтинча текин (кейинги ўринларда “мол-мулк” деб юритилади) фойдаланиш учун барча мансуб ашёлари ва тегишли ҳужжатлари (фойдаланиш бўйича йўриқномалар, техник паспорти ва шу кабилар) билан бирга беради.

1.2. Ссуда олувчи мол-мулкни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда Ссуда берувчига қайтариб бериш мажбуриятини олади.

1.3. Мол-мулк Молк-мулкдан фойдаланиш мақсади мақсадида фойдаланиш учун берилади.

2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Ссуда олувчининг мажбуриятлари:

а) мол-мулкдан фақат унинг бевосита белгиланиши бўйича фойдаланиш;

б) мол-мулкни яроқли ва соз ҳолатда сақлаш;

в) ўз ҳисобидан ва ўз вақтида мол-мулкни жорий ва капитал таъмирлаш;

г) олинган мол-мулкни қайтариши ҳақида Ссуда берувчини камида Мол-мулкни қайтариш учун огоҳлантириш муддати ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш;

е) мол-мулкни далолатнома бўйича эскириш меъёрлари ҳисобга олинган ҳолда соз ва яроқли ҳолатда қайтариш;

ж) шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда ёки муддати тугаганда мол-мулкни Ссуда берувчига киритилган ўзгартиришлар билан бирга топшириш;

з) шартнома муддати тугамасдан туриб мол-мулк қайтарилганда ёки шартнома муддати тугаганда ўзининг мол-мулкни таъмирлаш бўйича мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширмаган таъмирлаш харажатларини Ссуда берувчига тўлаш.

2.2. Ссуда берувчи:

а) шартнома имзолангандан кейин Молк-мулкни топшириш муддати кун ичида Ссуда олувчига мол-мулкни ундан текин ҳамда вазифасига мувофиқ фойдаланиш шартларига жавоб берадиган ҳолатда топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида бериши;

б) текин фойдаланишга берилаётган мол-мулкка учинчи шахсларнинг барча ҳуқуқлари (сервитут, гаров ҳуқуқи ва бошқалар) тўғрисида Ссуда олувчини огоҳлантириши шарт.

3. ШАРТНОМАНИНГ МУДДАТИДАН ОЛДИН БЕКОР ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ

3.1.Ссуда берувчи қуйидаги ҳолларда шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли, агар Ссуда олувчи:

а) мол-мулкдан шартномага ёки мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ фойдаланмаса;

б) мол-мулкни соз ҳолатда сақлаш ёки уни асраш мажбуриятларини бажармаса;

в) мол-мулкнинг ҳолатини анча ёмонлаштирса;

г) унинг розилигисиз ашёни учинчи шахсга берган бўлса.

3.2. Ссуда олувчи қуйидаги ҳолларда шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли:

а) мол-мулкдан нормал фойдаланишни мумкин бўлмайдиган ёки қийин қилиб қўядиган нуқсонларни аниқлаган бўлса, бу нуқсонлар хусусида шартнома тузиш пайтида билмаган ва билиши мумкин бўлмаган тақдирда;

б) агар ўзи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра мол-мулк ундан фойдаланиш мумкин бўлмайдиган ҳолатга келиб қолса;

в) агар шартнома тузишда Ссуда берувчи уни топширилаётган мол-мулкка нисбатан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида огоҳлантирмаган бўлса;

г) Ссуда берувчи мол-мулкни ёки унга мансуб ашёларни ва тегишли ҳужжатларни бериш мажбуриятини бажармаса.

4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

4.1. Ссуда берувчи:

4.1.1. агар мол-мулкни ундан текин фойдаланиш учун барча мансуб ашёлари ва тегишли ҳужжатларини (фойдаланиш бўйича йўриқномалар, техник паспорти ва шу кабилар) Ссуда олувчига бериш мажубриятини бажармаса ва уларсиз мол-мулкдан вазифасига мувофиқ фойдаланиб бўлмаса ёки ундан фойдаланиш Ссуда олувчи учун ўз аҳамиятини анча йўқотса, Ссуда олувчига шартнома бекор қилингандан сўнг, у кўрган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплайди;

4.1.2. мол-мулкни Ссуда олувчига бермаса, шартнома бекор қилгандан сўнг унга етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплайди;

4.1.3. шартномани тузиш пайтида қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлик билан мол-мулкнинг камчиликларини айтиб қўймаган бўлса, мол-мулкдаги камчиликларни текин бартараф этади ёки молмулкнинг камчиликларини бартараф этишга Ссуда олувчи томонидан қилинган харажатларни қоплайди ёхуд шартномани муддатидан олдин бекор қилингандан сўнг, Ссуда олувчига етказилган ҳақиқий зарарни қоплайди;

4.1.4. шартномани тузишда текин фойдаланиш учун берилаётган мол-мулкка учинчи шахсларнинг барча ҳуқуқлари (сервитут, гаров ҳуқуқи ва бошқалар) тўғрисида Ссуда олувчини огоҳлантирмаса, шартнома бекор қилингандан сўнг Ссуда олувчига етказилган ҳақиқий зарарни қоплайди.

4.2. Ссуда олувчи мол-мулкдан шартномага ёки унинг вазифасига номувофиқ ҳолда фойдаланиши ёхуд уни Ссуда берувчининг розилигисиз учинчи шахсга бериши туфайли мол-мулк нобуд бўлса ёки бузилса, текин фойдаланиш учун олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан бузилиш хавфи унинг зиммасида бўлади. Ссуда олувчи ўз мол-мулкидан воз кечиб, Ссудага берилган мол-мулкнинг нобуд бўлиши ёки бузилишини бартараф қилиш имкониятига эга бўлган бўлса ҳам, мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан бузилиш хавфи унинг зиммасида бўлади.

4.3. Ссуда берувчи мол-мулкдан фойдаланиш натижасида учинчи шахсга етказилган зарар учун, башарти бу зарар Ссуда олувчи томонидан ёки бу мол-мулк Ссуда берувчининг розилиги билан қўлига тушиб қолган шахс томонидан қасддан ёхуд қўпол эҳтиётсизлик туфайли етказилганини ёинки зарар Ссуда олувчининг эгалигидан Ссуда берувчининг розилигисиз чиқиб кетган молмулкдан фойдаланиб етказилганини исбот қилмаса, жавобгар бўлади.

4.4. Мол-мулкнинг шартномани тузиш вақтида кўрсатиб ўтилган ёки Ссуда олувчига олдиндан маълум бўлган ёхуд у мол-мулкни кўздан кечириш ёки шартнома тузиш ёхуд мол-мулкни топшириш вақтида унинг созлигини текшириш чоғида аниқлаши лозим бўлган камчиликлари учун Ссуда берувчи жавобгар бўлмайди.

4.5. Шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тарафлар шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

5. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

5.1. Мазкур шартнома юзасидан келиб чиқадиган низоларни тарафлар музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этадилар.

5.2.Низоли масалалар музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.

6. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

6.1. Ccуда олувчи Ссуда берувчининг ёзма розилиги билан молмулкни учинчи шахсга фойдаланиш учун беришга ҳақли.

6.2. Шартномага киритилаётган барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилган ва иккала тараф томонидан имзоланган ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади.

6.3. Ҳар қайси тараф иккинчи тарафни бир ой олдин хабардор қилиб, шартномадан хоҳлаган пайтда воз кечишга ҳақли.

6.4. Ссуда олувчи муддати кўрсатиб тузилган шартномадан мазкур шартноманинг 6.3-бандида назарда тутилган тартибда ҳар қачон воз кечишга ҳақли.

6.5. Шартнома Шартномани бошланиш муддати дан бошлаб кучга киради ва Шартномани якуний муддати гача амал қилади.

6.6. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга.

6.7. Мазкур шартномада назарда тутилмаган масалалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

6.8. Қўшимча шартлар: Қўшимча шартлар.

6.9. Шартномага илова: Мол-мулкни текин фойдаланишга топшириш-қабул қилиш далолатномаси.

7. ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:

 

Ссуда олувчи

Ссуда олувчининг манзили ва банк реквизитлари

Ссуда берувчи

Ссуда берувчининг манзили ва банк реквизитлари

 

Текин фойдаланиш шартномаси

Текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Текин фойдаланиш (ссуда) шартномасининг энг кенг тарқалган тури бу пул маблағлари ссудаси ҳисобланади.

Мазкур шартнома намунаси қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган. Юридик ва жисмоний шахслар шартнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар келиб чиқмаслигига олиб келади.