ШАРТНОМА
(Нотурар жойни ижарага бериш тўғрисида)
Шартнома тузилган сана |
№ Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой (туман, шаҳар) номи |
Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисидаги” ги ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ, келгусида “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ” деб аталувчи Ижара объектини ижарага берувчи уй-жой мулкдорлари ширкатининг номи уй-жой мулкдорлари ширкати раиси Ижара объектини ижарага берувчи уй-жой мулкдорлари ширкати раисининг Ф.И.Ш.и бир томондан ва келгусида “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ” деб аталувчи Ижарага олувчи ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли раҳбари Ижарага олувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.Ш.и иккинчи томондан, Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида” ги Қонуни, қуйидагилар ҳақида шартнома туздилар:
1.Шартноманинг предмети
1.1. ”Ижарага берувчи” мазкур ижара шатномасига асосан “Ижарага олувчи”га Ижара объекти жойлашган манзил манзилида жойлашган кўп қаватли турар жой биносининг Ижара объектининг умумий майдони кв.мдан иборат бўлган ертўласини (келгусида “Ижара объекти” деб аталади) Ижара объектини ижарага бериш муддати бўлган муддатга ижарага беради.
1.2. “Ижарага олувчи” эса мазкур ертўла биноси ва ундай фойдаланиш учун зарур бўлган ҳудуддан Ижарага олувчи ижара объектидан нима мақсадда фойдаланади? мақсадида фойдаланади.
2. Ижара ҳақининг миқдори ва тўлов муддатлари
2.1. Томонларнинг келишувига асосан бир ойлик ижара ҳақи Ижара учун бир ойда тўланадиган ижара ҳақи миқдори сўм этиб белгиланган.
2.2. Ижара учун тўловлар ҳар ойнинг Ҳар ойнинг ижара учун тўловлар амалга ошириладиган сана санасигача пул кўчириш йўли билан амалга оширилади.
2.3. Ижара ҳақи ставкасига бинодан фойдаланиш (эксплуатация) харажатлари, коммунал хизматлар ҳақи, ер солиғи ва бошқа тўловлар Бинодан фойдаланиш (эксплуатация) харажатлари, коммунал хизматлар ҳақи, ер солиғи ва бошқа тўловлар ижара ҳақи ставкасига кирадими.
2.6. Заруратга асосан бинони таъмирлаш “Ижарага олувчи” ҳисобидан амалга оширилади.
3. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
“Ижарага берувчи” нинг ҳуқуқлари:
3.1.1. Ижарага берган бинонинг “Ижарага олувчи” томонидан мақсадга мувофиқ фойдаланилаётганини, уни озода сақланиши, ёнғинга қарши ва санитария қоидаларига амал қилинишини кўздан кечириб бориш, заруратга асосан далолатнома ёки бошқа ҳужжатлар тузиш;
3.1.2. Ижара ҳақини тегишли муддатларда тўланишини талаб қилиш, “Ижарага олувчи” билан биргаликда ҳисоб китобларни солиштириш далолатномаларини тузиш;
3.1.3. Ижарага олувчининг фаолиятига аралашмаган ҳолда ижара объектига келган ҳолда ижара объектидан мақсадла фойдаланилишини назорат қилиш;
3.1.4. Шартнома шартларини ўзаро ёки суд орқали тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш.
Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари
“Ижарага берувчи”нинг мажбуриятлари:
3.2.1. “Ижара объекти” ни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15-октябрдаги “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 648-сонли қарорида белгиланган тартибда “Ижарага олувчи” га топшириш;
3.2.2. Ижарага берилган бино низосиз эканлигини ва ушбу бинони ижарага бериш учун уй-жой мулкдорлари умумий йиғилиш қарорига асосан ўзига ҳуқуқ берилганлигини тегишли ҳужжатлар билан асослаш;
3.2.3. Шартнома тузилганидан сўнг “Ижарага берувчи” 3 кунлик муддатда ижара объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси орқали “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”га топшириш;
3.2.4. Ижара объектини сотиши ёки бошқача тарзда бегоналаштириши тўғрисида 1 ой олдин “Ижарага олувчи”га маълум қилиш.
Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари
“Ижарага олувчи” нинг ҳуқуқлари:
3.3.1. Ижара объектидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15-октябрдаги “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 648-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда фойдаланиш;
3.3.2. Ижара объектидан ушбу шартномада белгиланган муддатда ва тегишли мақсадга мувофиқ фойдаланиш;
3.3.3. Шартномани бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бўлган маълумотномалар ва бошқа хужжатларни талаб қилиш ва олиш;
3.3.4. Кейинчалик билан “Ижарага берувчи”нинг мулки бўлиб қолиш шарти билан, ижара объектининг қийматини оширадиган ўзгартишларни мустақил равишда киритиш, мол-мулкни реконструкция қилиш, техник жиҳатдан янгилаш.
Ижарага олувчининг бошқа ҳуқуқлари
“Ижарага олувчи” нинг мажбуриятлари:
3.4.1. Ижара объектидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш;
3.4.2. Бинодан, асбоб ускуналар ва инвентардан тегишли равишда фойдаланиш;
3.4.3. Бино ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган туташ ҳудудларни озода сақлаши, барча санитар, ёнғинга қарши ва электр энергиядан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш;
3.4.4. Ижара объектини хавфсизлигини таъминлаш;
3.4.5. Ижара шартномаси муддати тугагач, бинони, инвентарларни, асбоб ускуналари ва бошқа мулкларни “Ижарага берувчи”га тўлиқ равишда топшириш;
3.4.6. “Ижарага берувчи” нинг ёзма розилигисиз ижара объекти билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларни учинчи шахсларга бермаслик, шунингдек бинони иккиламчи ижарага бермаслик;
3.4.7. Ижара объектини бошқа шахсларга гаровга қўймаслик, сотмаслик, ҳадя қилмаслик ва бошқача тарзда бегоналаштирмаслик.
Ижарага олувчининг бошқа мажбуриятлари
4. Мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик
4.1. Ижара ҳақини тўлашнинг ҳар бир кечиктирилган куни учун тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, аммо қарз суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланади.
4.2. Тарафлар учун ушбу шартномада белгиланмаган жавобгарлик масаласи Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик кодекси”, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъктларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
5. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари
5.1. Ижара шартномаси шартларининг ўзгартирилишига, унинг бекор қилинишига ва тўхтатилишига томонларнинг келишуви билан йўл қўйилади.
5.2. Шартнома қуйидаги ҳолларда суд тартибида бир томонлама ўзгартирилади ёки бекор қилинади:
-Ижара объектидан мазкур шартноманинг 1.2.-бандида кўрсатилган мақсаддан бошқа мақсадларда фойдаланганида;
Шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган миқдордаги ижара ҳақини шартноманинг 2.2-бандида белгиланган муддатда тўланмаганда;
-Бино ва хоналардан ёнғинга қарши ва санитария қоидаларига зид равишда фойдаланилаётганлиги ҳамда хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмаганлиги тегишли хизматлар томонидан аниқланганда;
6. Шартномани кучга кириши, амал қилиши ва низоларни ҳал қилиш тартиби.
6.1. Мазкур шартнома 1.1.-бандида белгиланган муддат давомида юридик кучга эга бўлади.
6.2. Мазкур шартнома 2 нусхадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири бир хил юридик кучга эга.
6.3. Ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса ҳамда ижарага берувчи ижара шартномаси муддати тугагунига қадар бунга ҳеч қандай эътироз билдирмаган ва шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда шартнома худди шу муддатга давом эттирилган ҳисобланади.
6.4. Шартнома муддати тугагач, шартномадаги ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ижарачи шартномани қайта тиклашда бошқа шахсларга нисбатан устун ҳуқуқка эга бўлади.
6.5. Ижара муносабатлари тугаганидан “Ижарага олувчи” “Ижара объекти”ни дастлаб унга топширилган ҳолда қайтаришга мажбурдир.
Агар “Ижарага олувчи” “Ижара объекти”нинг ҳолатини ёмонлаштирган бўлса ёки уни ўз вақтида “Ижарага берувчи”га қайтармаса, шунинг оқибатида етказилган зарарни “Ижарага берувчи”га тўлашга мажбурдир.
6.6. Ушбу шартнома бўйича келиб чиққан низолар тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тарзда суд тартибида ҳал қилинади.
7. Томонларнинг манзиллари ва банк реквизитлари:
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ: |
|
Ижарага берувчи: |
Ижарага олувчи: |
Ижара объектини ижарага берувчи уй-жой мулкдорлари ширкатининг номи Манзил: Ижарага берувчининг юридик манзили Ҳ/Р: Ижарага берувчининг ҳисоб рақами СТИР: Ижарага берувчининг СТИР рақами; МФО: Ижарага берувчининг МФО рақами ОКЕД: Ижарага берувчининг ОКЕД рақами Ижарага берувчи ширкат раҳбарининг Ф.И.Ш.и ___(Имзо)___
Муҳр |
Ижарага олувчи ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Манзил: Ижарага олувчи ташкилотнинг юридик манзили Ҳ/Р: Ижарага олувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами СТИР: Ижарага олувчи ташкилотнинг СТИР рақами МФО: Ижарага олувчи ташкилотнинг МФО рақами ОКЕД: Ижарга олувчи ташкилотнинг ОКЕД рақами Ижарага олувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.Ш.и ___(Имзо)____ Муҳр
|
Кўп квартирали уй — кўп квартирали уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ квартиралар мажмуидир. Кўп квартирали уй улушли мулк ҳуқуқи асосида жойларнинг мулкдорларига тегишли бўлган умумий мулк элементларини ўз ичига олади.
Ертўла — кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларига умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жой.
Мазкур шартнома намунаси қонунчилик ҳужжатларига асоссан тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши лозим.