Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига
|
Фуқаро: Вояга етмаган шахс онасининг яшаш манзилида яшовчи |
Вояга етмган шахс онасининг Ф.И.О.си Телефон: Алоқа учун телефон рақами Электрон почта манзили: Алоқа учун электрон почта манзили
|
|
ДАЪВО АРИЗА
(тўлиқ муомалага лаёқатли деб топиш ҳақида)
Менинг фарзандим Боланинг Ф.И.О.си,Боланинг туғилган вақтида туғилган, бугунги кунда меҳнат шартномаси асосида Боланинг иш жойи ишлайди. Мен васийлик ва ҳомийлик органига фарзандимни тўлиқ муомалага лаёқатли деб топиш ҳақида ариза берган эдим, лекин мазкур орган аризамни рад этди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 28-моддасига асосан, ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.
Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади.
Қайд қилинган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 42, 188, 189-191, 293 ва 324-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-моддасига, асосан,
СЎРАЙМАН:
Фарзандим, Боланинг Ф.И.О.сини меҳнат шартномаси асосида ишлаётганини инобатга олган ҳолда тўлиқ муомалага лаёқатли шахс деб топишингизни сўрайман.
Илова:
1. Aриза нусхаcи.
2. Меҳнат шартномаси нусхаси.
3. Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ нусхаси.
4. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.
Фуқаро Вояга етмган шахс онасининг Ф.И.О.си
Ариза берилган сана
Қонунчиликда ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур даъво ариза намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.