УМРБОД ТАЪМИНЛАШ ШАРТИ БИЛАН УЙ-ЖОЙ (КВАРТИРА)НИ БОШҚА ШАХСГА БЕРИШ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган жой |
Шартнома рақами -сон |
Шартнома тузилган сана |
Олувчининг Ф.И.О.си,кейинги ўринларда “Олувчи” деб юритилади, бир томондан ва Бошқа шахсга берувчи Ф.И.О.си,кейинги ўринларда “Бошқа шахсга берувчи” деб юритилади, иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар.
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Шартномага мувофиқ Олувчи ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз Бошқа шахсга берувчини натура ҳолида (уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва зарур ёрдам кўрсатиш тарзида) умрбод моддий таъминлаш мажбуриятини олади, Бошқа шахсга берувчи эса Олувчига Олувчига берилаётган уй-жойнинг манзили манзилда жойлашган ва унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй-жойни мулк қилиб бериш мажбуриятини олади.
1.2. Олувчи Бошқа шахсга берувчига қуйидаги моддий таъминот турлари берилиши таъминлайди Олувчининг Бошқа шахсга бериши лозим бўлган моддий таъминот тури ва унинг пул билан ифодаланган бир ойлик баҳоси Моддий таъминотнинг пул билан ифодаланган баҳоси cўмни ташкил этади.
1.3.Бошқа шахсга берувчи томонидан Олувчига мулк қилиб бераётган уй-жойининг қиймати Мулк қилиб берилаётган уй-жойнинг умумий мулк қиймати cўмни ташкил этади.
2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Олувчи:
а) Бошқа шахсга берувчини шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган тартиб ва миқдорда моддий таъминлаш;
б) шартнома амал қилиб турган даврда Бошқа шахсга берувчининг уй-жойини сотиш, ҳадя қилиш, гаровга қўйиш ва унга бўлган мулк ҳуқуқини оғирлаштирадиган бошқа ҳаракатларни амалга оширишмаслик;
в) Бошқа шахсга берувчининг уй-жойига ўз қарзлари бўйича ундиришни қаратмаслик мабуриятларини олади.
2.2. Бошқа шахсга берувчи шартнома имзолангандан кейин Бошқа шахсга берувчи уй-жойни олувчига мулк қилиб бериш муддати кун ичида Олувчига мазкур шартноманинг 1.1. ва 1.3- бандларида кўрсатилган уй-жойни мулк қилиб бериш мажбуриятини олади.
3. ШАРТНОМАНИНГ МУДДАТИДАН ОЛДИН БЕКОР ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ
3.1. Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин Олувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
а) унинг моддий аҳволи ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Бошқа шахсга берувчига шартлашилган таъминотни бера олмайдиган даражада ўзгарса;
б) Бошқа шахсга берувчи меҳнат қобилиятини тикласа;
в) мол-мулкдан шартномада назарда тутилган тартибда ва белгиланиши бўйича фойдаланмаса. 3.2. Шартнома муддатидан олдин Бошқа шахсга берувчининг ташаббуси билан Олувчи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса ёки лозим даражада бажармаса бекор қилиниши мумкин.
3.3. Шартнома унинг
3.1. ва 3.2-бандларида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинган тақдирда уй-жой Бошқа шахсга берувчига қайтарилиши лозим.
3.4. Шартнома Бошқа шахсга берувчининг талабига кўра бекор қилинган тақдирда Олувчи шартнома амалда бўлган вақтда Бошқа шахсга берувчини таъминлаш ва уй-жойни сақлаб туришга қилган харажатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
4.1. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
4.2. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Низоларни ҳал қилиш юзасидан белгиланган суд номи суди томонидан кўриб чиқилади. Мазкур суднинг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
5.ШАРТНОМАНИНГ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАРИ
5.1. Шартномаси бўйича Бошқа шахсга берувчидан олинган уй-жойнинг тасодифан нобуд бўлиши Олувчини шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлардан озод қилмайди.
5.2 Олувчи вафот этган тақдирда мазкур шартнома бўйича мажбуриятлар унинг ворисларига ўтади. Олувчининг ворислари бўлмаганида ёки улар шартномани бажаришдан воз кечганларида Олувчига берилган уй-жой Бошқа шахсга берувчига қайтарилади.
6. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
6.1. Мазкур шартнома Шартноманинг кучга кириш санасидан кучга киради ва муддатсиз ҳисобланади.
6.2. Шартнома 2 нусхада тузилган, нотариал тасдиқланган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга.
6.3. Шартномага киритилаётган барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилган, иккала тараф томонидан имзоланган ва нотариал тасдиқланган ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади.
6.4. Мазкур шартномада назарда тутилмаган масалалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛИ ВА ИМЗОЛАРИ
Олувчи: |
|
Бошқа шахсга берувчи: |
||
Манзил: Олувчининг доимий яшаш манзили |
|
Манзил: Бошқа шахсга берувчининг доимий яшаш манзили |
||
Ҳ/Р: Олувчининг банк ҳисоб рақами |
|
Ҳ/Р: Бошқа шахсга берувчининг ҳисоб рақами |
||
Электрон манзил: Олувчининг электрон почта манзили |
|
Электрон манзил: Бошқа шахсга берувчининг электрон манзили |
||
Телефон: Олувчининг телефон рақами |
|
Телефон: Бошқа шахсга берувчининг телефон рақами |
||
Олувчининг Ф.И.О.си _______________ |
_______________ |
|
Бошқа шахсга берувчи Ф.И.О.си _______________ |
_______________ |
|
(Имзо) |
|
|
(Имзо) |
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасига мувофиқ, бир тараф (олувчи) ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган бошқа тараф (бошқа шахсга берувчи)ни натура ҳолида (уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва зарур ёрдам кўрсатиш тарзида) умрбод моддий таъминлаш мажбуриятини олади, бошқа шахсга берувчи эса олувчига уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани мулк қилиб бериш мажбуриятини олади.