ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган жой |
Шартнома рақами |
Шартнома тузилган сана |
Операторнинг номи ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги (корхона номи) ўринларда "Оператор" деб юритилади) номидан Операторга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Оператор ташкилотининг раҳбари Ф.И.О.си бир томондан ва Абонент ташкилотининг номи ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда (ташкилот, корхона, хўжалик номи) "Абонент" деб юритилади) номидан Абонентга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Абонент ташкилотининг раҳбари Ф.И.О.си иккинчи томондан, қуйидагилар (вазифаси, фамилияси, исми) тўғрисида мазкур шартномани туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ Оператор Абонентга қуйидаги телекоммуникация хизматларини кўрсатиш, ҳамда ўз балансидаги алоқа иншоотлари билан алоқа воситаларини таъмирлаш ва белгиланган тартибда уларнинг соз ва сақланган ҳолда бўлишини таъминлаш мажбуриятини олади: Абонент тоифаси Абонент тоифаси (бюджет ҳисобидаги, хўжалик ҳисобидаги) Охирги қурилма турлари, уларнинг сони Қурилманинг турлари ва уларнинг сони
№ т/б |
Кўрсатиладиган хизмат тури |
Аппаратлар миқдори |
Рақамлари |
1ойлик тариф |
1 |
Шаҳар ичидаги телефон алоқаси |
|
|
|
2 |
Туман ичидаги телефон алоқаси |
|
|
|
3 |
Параллел ва қўшимча телефонлар |
|
|
|
4 |
Шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси |
|
|
|
5 |
Телеграф хизмати |
|
|
|
6 |
Алоҳида ва қўшимча хизматлар |
|
|
|
1.2. Абонент кўрсатилган хизматларни қабул қилиш, Алоқа нархини белгилаган ташкилот номи томонидан Алоқа нархлари белгиланган вақтда тасдиқланган нархнома бўйича телефон-телеграф алоқаси ва қўшимча хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
1.3. Ушбу шартнома баҳоси Алоқа нархи сўмни ташкил этади ва тариф миқдорининг ошиши ёки камайишига қараб ўзгариши мумкин.
1.4. Ушбу шартнома тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати гача амал қилади.
2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Операторнинг мажбуриятлари:
а) ушбу шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган сифатли телекоммуникация хизматлари кўрсатиш;
б) телефон - телеграф алоқаси тизимидаги носизликлар тўғрисидаги Абонентнинг талабномаларини ўз вақтида ҳисобга олиш ва назорат муддатларида бартараф этиш;
в) Абонентнинг янги телефон рақамлари бериш ёки телефонини узиб қўйиш ҳақидаги талабномаларини ўз вақтида ҳисобга олиш ва бажариш;
г) Абонент сотиб олган алоқа воситалари ҳамда охирги қурилмаларни (телефакс, телекс, видеотекс, модем, маълумотлар узатиш аппаратлари, радиотелефон ва ҳ.) рўйхатга олиш;
д) янги телефон станциялари ишга туширилиши, телефон тармоқларининг қайта жиҳозланиши муносабати билан телефон рақамининг ўзгартирилиши тўғрисида Абонентни камида 10 кун олдин ёзма равишда ёки оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиш;
Операторнинг бошқа мажбуриятлари
2.2. Операторнинг ҳуқуқлари:
а) янги телефон станциялари ишга туширилиши ва телефон тармоқларининг қайта жиҳозланиши муносабати билан Абонентнинг розилигисиз телефон рақамини алмаштириш;
б) Абонент ўзбошимчалик билан телефон линиясига уланган, Оператор рўйхатига олинмаган тақдирда, тегишли далолатномани расмийлаштириш ва тегишли сертификатлари бўлмаган охирги қурилмаларни узиб ташлаш;
в) куннинг исталган вақтида охирги қурилмаларнинг техник назоратини амалга ошириш;
г) тўлов кобилиятига эга бўлмаган Абонентнинг телефонлари ва бошқа охирги қурилмаларини узиб қўйиш;
Операторнинг бошқа ҳуқуқлари
2.3. Абонентнинг мажбуриятлари:
а) кўрсатилган хизматлар учун ушбу шартномада белгиланган тартибда ва миқдорда ҳақ тўлаш;
б) Оператор балансидаги ва Абонент фойдаланаётган кабеллар, телефон симлари ва бошқа асбоб-ускуналарнинг соз ва бутун ҳолатда сақлаш, ўзига тегишли ёки бошқа шахслардан ижарага олинган телекоммуникация воситаларининг техник меъёрларга мувофиқ бўлишини таъминлаш;
в) алоқа хизматидаги барча носозликлар тўғрисида ўз вақтида Операторга хабар бериш;
г) Операторнинг рухсатисиз, рўйхатга олинмаган ва мувофиқлик сертификати бўлмаган ҳолда қўшимча телефон розеткалари ўрнатмаслик, параллел телефон аппаратлари ва бошқа охирги қурилмаларни уламаслик;
д) ҳар ойда Оператор билан ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини тузиш.
е) телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва мазкур шартнома шартларига риоя қилинишини текшириш ёки ўзининг талабномаси бўйича таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун келган Операторнинг ходимларини ўз ҳудудига тўсиқсиз ўтишини таъминлаш ва хизмат вазифаларини бажариш учун шароит яратиш.
Абонентнинг бошқа мажбуриятлари
2.4. Абонентнинг ҳуқуқлари:
а) сифатли телекоммуникация хизматлари кўрсатилишини талаб қилиш;
б) Операторнинг айби билан алоқа хизмати кўрсатилмаган давр учун бу ҳақда Операторга талабнома берилган санадан бошлаб алоқа тикланган санага қадар хизмат ҳақини тўламаслик;
в) телефон рақамини сақлаш шарти билан охирги қурилмани маълум бир вақтгача узиб қўйиш ҳақида ариза бериш;
г) телефон рақамини сақламасдан охирги қурилмани узиш ҳақида ариза бериш.
Абонентнинг бошқа ҳуқуқлари
3. ИШЛАР (ХИЗМАТЛАР) ҚИЙМАТИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
3.1. Кўрсатиладиган хизматлар учун Абонент олдиндан тўлов тартибида ҳар ойлик абонент тўловининг 100 % ни тўлов топшириқномаси оркали пул ўтказиш йўли билан ҳар ой бошланишидан камида 3 кун олдин тўлайди.
3.2. Янги аванс суммасини Оператор тақдим этган ҳисобварақфактурага асосан ўтказиб бериш учун жавобгарлик Абонентга юклатилади. Аванс суммаси тўлиқ сарфлангандан сўнг кейинги муддат учун тўлов амалга оширилмаган тақдирда Оператор хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўйишга ва алоқа воситаларини телефон тармоғидан узиб қўйишга ҳақли.
3.3. Абонентнинг айби билан хизматни кўрсатиш мумкин бўлмай қолган тақдирда, жумладан телефон ва бошқа охирги қурилмалар узиб қўйилган ҳолда, улар ишламаган вақт учун тўлов бутунлай тўланиши керак.
3.4. Оператор кўрсатадиган хизматлар учун тарифлар ўзгарган тақдирда, у бу ҳақда телефонограмма ёки оммавий ахборот воситалари орқали Абонентни хабардор қилади ва тарафлар кўрсатиладиган хизматлар учун янги тарифлар тўғрисидаги баённомани имзолайдилар. Абонент баённомани имзолашдан сабабсиз бош тортган тақдирда Оператор ушбу шартномани бир тарафлама бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
3.5. Абонент кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаган тақдирда, у тўлов амалга оширилаётган кунда амалда бўлган тарифлар бўйича ҳақ тўлайди.
3.6. Абонент кўрсатилган хизмат учун олинган ҳақ суммасига нисбатан эътирозлари бўлган тақдирда (сўзлашув давом этган вақт, сўзлашув кимга тааллуқлилиги, қайси телефон рақами орқали сўзлашилганлиги ва ҳоказо), у ҳисобварақ-фактура берилган пайтдан бошлаб 30 кун давомида Операторнинг ҳисоб-китоб гуруҳига ёзма равишда мурожаат қилиши ва Операторнинг ходимлари билан биргаликда талаб қанчалик асосли эканлигини текширишда иштирок этиш учун ўзининг вакилини юбориши лозим.
4. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ
4.1. Оператор ушбу шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган хизматларни “Маҳаллий телефон алоқасидан фойдаланиш Қоидалари” ва шартнома шартларига мувофиқ шахсан ўзи кўрсатиши шарт.
4.2. Телефон алоқаси ва телеграф хизмати кечаю-кундуз кўрсатилади. Оператор Абонентга ҳар ойда кўрсатилган телефон алоқаси хизматларининг рўйхатини ва кўрсатилган хизмат ҳақи миқдорини қайд этган ҳолда ҳар ой тугагандан сўнг 3 кун ичида тақдим этади.
4.3. Оператор томонидан кўрсатиладиган коммуникация хизматининг турларини биридан фойдаланишдан воз кечган тақдирда, Абонент бу ҳақда ёзма равишда Операторга билдиришнома бериши лозим. Оператор Абонентнинг билдиришномасини олиб унинг ходимлари алоқа хизматидан воз кечганликни тегишли тартибда расмийлаштирган кундан бошлаб воз кечилган хизмат тури учун ҳақ ҳисоблаш тўхтатилади.
4.4. Телефон тармоғи абоненти бўлмаган юридик шахс телефонлаштирилган хонани (бино)ларни эгаллаган ёки Абонент ўз ҳисобида турувчи телефон ўтказилган хонани (бинони) бошқа шахсга ижарага берган тақдирда ҳар бир телефон аппарати учун рўйхатга олиш тўлови тўланган ҳолда 1 ойлик муддат ичида ижарачи ёки бошқа учинчи шахс номига қайта расмийлаштириши лозим. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Абонентнинг телефони тармоқдан узиб қўйилади ва телефон рақами Операторга қайтариб берилади.
4.5. Қўриқлаш сигнализацияси учун фойдаланиладиган телефон аппаратлари қўриқлаш бўлимига ёзма билдиришнома берилгандан сўнг 30 кун ичида жуфтланган схемага уланади.
4.6. Абонентнинг ёзма аризасига кўра, унинг аризасида кўрсатилган муддатга телефон рақами сақланган ва абонентнинг сақланиши учун абонемент тўлови тўланган ҳолда аппарат тармоқдан вақтинча узиб қўйилиши мумкин.
5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
5.1. Оператор ушбу шартнома шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, у келтирган зарарни Буюртмачига 360 тўлиғича тўлаши шарт, лекин бу тўлов ушбу шартномада назарда тутилган хизматлар баҳосининг икки бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
5.2. Шартномавий мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги амалдаги қонун ҳужжатларига, жумладан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида" ги Қонуни ва Маҳаллий телефон алоқасидан фойдаланиш Қоидаларига мувофиқ белгиланади.
5.3. Мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
6. ШАРТНОМА НУСХАЛАРИ СОНИ, УНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
6.1. Ушбу шартнома икки асл нусхада тузилган бўлиб, биринчи нусхаси Операторда ва иккинчи нусхаси Абонентда сақланади.
6.2. Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда расмийлаштирилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.
6.3. Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра, етказилган зарар қопланган ҳолда йўл қўйилади.
6.4. Шартномани бекор қилиш ҳақида қарорга келган тараф иккинчи тарафга 15 кун олдин ёзма билдиришнома юбориши шарт.
7. ФОРС-МАЖОР
7.1. Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, уларни олдиндан билиш ёки олдини олиш имконияти бўлмаган ҳолатлар (енгиб бўлмас куч) оқибатида мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафлардан бирортаси иккинчи тараф олдида жавобгар эмасдир.
7.2. Тегишли Савдо-саноат палатаси ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилган гувоҳнома енгиб бўлмас кучнинг мавжудлиги ва амал қилишининг давомийлигини тасдиқлаш учун етарли ҳужжатдир.
7.3. ўз мажбуриятларини бажара олмаётган тараф енгиб бўлмас кучнинг мавжудлиги ва унинг шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришга таъсири ҳақида иккинчи тарафга хабарнома бериши лозим.
7.4. Агар енгиб бўлмас куч ҳолатлари узлуксиз 3 ой давомида амал қилиб турса ва яқин муддатда бекор қилиниши эҳтимоли бўлмаса, мазкур шартнома тарафлардан бирининг ташаббуси билан иккинчи тарафга ёзма билдиришнома юбориш йўли билан бекор қилиниши мумкин.
Юридик манзил: Операторнинг юридик манзили |
|
Юридик манзил: Абонентнинг юридик манзили |
Ҳисоб-китоб рақами: Операторнинг ҳисоб рақами |
|
Ҳисоб-китоб рақами: Абонентнинг ҳисоб рақами |
СТИР Операторнинг СТИР рақами |
|
СТИР Абонентнинг СТИР рақами |
Телефон Операторнинг телефон рақами |
|
телефон Абонентнинг телефон рақами |
|
|
|
|
|
|
Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш шартномасида Оператор Абонентга ўз хизматларини кўрсатиш Абонент эса хизматдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур и Телекоммуникация хизматлари кўрсатиш шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.