ТОВАРЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЎЙИЧА
ДАВЛАТ КОНТРАКТИ
Шартнома тузилган сана Шартнома рақами Шартнома тузилган ҳудуд
Кейинги ўринларда “Ижрочи” деб Ижрочи корхона номи Фаолиятни тартибга солувчи ҳужжат тури (номи),Устав асосида ҳаракат қилувчи Ижрочи ташкилоти номидан ҳаракат қилувчи шахснинг Ф.И.О. орқали бир томондан, кейинги ўринларда “Давлат буюртмачиси” деб аталадиган Давлат буюртмачиси ташкилотнинг номи Давлат буюртмачиси ташкилоти номидан ҳаракат қилувчи шахснинг Ф.И.О. иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар
1. Шартнома предмети
1.1. Ижрочи мазкур шартномага илова қилинаётган ва унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган тафсилотли рўйхатда белгиланган миқдорда ва муддатда Товарни (маҳсулотни) номини (кейинги ўринларда “товар” деб юритилади) тайёрлаб, етказиб бериш мажбуриятини олади, Давлат буюртмачиси эса етказиб берилган товарлар ҳақини белгиланган муддатда тўланишини таъминлаш мажбуриятини олади.
1.2. Ижрочи Давлат буюртмачиси билан келишган ҳолда товарни муддатидан олдин жўнатишга ҳақли. Муддатидан олдин етказиб берилган товар кейинги даврларда етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдорига киритилади.
2. Товарнинг бутланиши ва сифати
2.1. Етказиб берилаётган товарлар ўз сифати ва бутланиши жиҳатидан Стандарт, техник шартни тасдиқлаган орган номи, ҳужжат рақами ва санаси томонидан тасдиқланган Стандарт, техник шартлар, бошқа ҳужжат номи талабларига жавоб бериши шарт.
3. Шартнома баҳоси ва суммаси
3.1. Мазкур шартнома бўйича етказиб берилаётган товарларга Нархномани тасдиқлаган орган номи ва тасдиқлаган санаси томонидан тасдиқланган Нархнома рақами - сонли нархнома баҳоси бўйича ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган баҳони келишув баённомасида белгиланган нархларга мувофиқ ҳақ тўланади.
3.2. Идишлар ва ўраш воситалари етказиб бериладиган товарлар баҳосига Қўшимча ҳақ миқдори ва Давлат буюртмачиси томонидан нархномага ёки ўзаро келишувга мувофиқ тўланади.
3.3. Мазкур шартнома бўйича етказиб берилиши лозим бўлган товарлар суммаси Шартноманинг умумий қиймати сўмни ташкил этади.
4. Товарларни жўнатиш тартиби
4.1. Товарлар Транспорт тури транспорти билан жўнатилади.
4.2. Жўнатишнинг энг кам миқдори Жўнатишнинг энг кам миқдори ҳисобланади.
5. Маркировка, идишлар ва ўраш тартиби
5.1. Товарлар тегишли давлат стандартлари ва техник шартлар талабларига жавоб берадиган ва ташиш ҳамда сақлаш жараёнида уларнинг сақланишини таъминлайдиган Идиш тури идишларга жойлаштирилиши лозим.
6. Ҳисоб-китоб қилиш тартиби
6.1. Етказиб берилаётган товарлар учун ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади: Ҳисоб-китоб тартиби.
7. Товарни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш тартиби
7.1. Етказиб берилаётган товарларни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш маҳсулотлар (товарлар)ни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
7.2. Товарнинг миқдори ва сифати бўйича камчиликлари аниқланган ҳолда, қабул қилиш натижалари далолатномалар билан расмийлаштирилади.
8. Шартноманинг амал қилиш муддати
8.1. Шартнома Шартномани бошланиш санасидан бошлаб кучга киради ва Шартномани якуний санасигача амал қилади.
9. Тарафларнинг мулкий жавобгарлиги
9.1. Етказиб беришнинг тегишли даврида товарларни етказиб беришни кечиктирганлик ёки тўлиқ етказиб бермаганлик учун Ижрочи Давлат буюртмачисига етказиб берилиши кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаган товар суммасининг Кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаган товар учун жарима миқдори фоизи миқдорида жарима тўлайди.
9.2. Сифати лозим даражада бўлмаган маҳсулотни етказиб берганлик учун Ижрочи Давлат буюртмачисига сифати лозим даражада бўлмаган товар қийматининг Сифати лозим даражада бўлмаган маҳсулотни учун жарима миқдори фоизи миқдорида жарима тўлайди.
9.3. Давлат буюртмачиси етказиб берилган товарлар учун тўловни кечиктирганлик учун тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун қарз суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин тўлови кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.
9.4. Шартномада белгиланган муддатда товарларни танлаб олмаганлик ёки шартномада белгиланган муддатда етказиб берилган товарларни қабул қилишни асоссиз рад этганлик учун Давлат буюртмачиси Ижрочига танлаб олинмаган товарлар қийматининг 5% миқдорида жарима тўлайди.
9.5. Мазкур шартномада назарда тутилмаган тарафларнинг жавобгарлик чоралари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
10. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби
10.1. Ушбу шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда расмийлаштирилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади.
10.2. Шартнома фақат тарафларнинг келишувига мувофиқ бекор қилиниши мумкин.
11. Қўшимча шартлар
11.1. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга деб ҳисобланади ва тарафларга бир нусхадан берилади.
11.2. Ушбу шартномани бажариш жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган низолар ва зиддиятлар тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
11.3. Низоларни музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаган тақдирда, тарафлар низоларни судгача ҳал қилишнинг қонунда белгиланган тартибига риоя қилган ҳолда, талабнома билдиргандан сўнг бир ой ўтгач, низони ҳал қилиш учун хўжалик судига топширадилар.
11.4. Шартноманинг ажралмас қисми бўлган иловага мувофиқ етказиб берилаётган товарларнинг тафсилотли рўйхати.
12. Тарафларнинг реквизитлари:
ИЖРОЧИ: Ижрочи ташкилот номи Ижрочи ташкилот ҳисоб рақами Ижрочи ташкилот валюта ҳисоб рақамиИжрочи ташкилот банкининг номи Ижрочи ташкилотининг бан коди МФО Ижрочи ташкилот СТИР рақами Ижрочи ташкилот телефон рақами Товарни юклаш маълумотлари Ижрочи ташкилотни ваколатли шахснинг Ф.И.О.
|
ДАВЛАТ БУЮРТМАЧИСИ: Давлат буюртмачиси номи Давлат буюртмачиси ҳисоб рақами Давлат буюртмачиси валюта ҳисоб рақами Давлат буюртмачиси банкининг номиДавлат буюртмачиси банкининг коди (МФО) Давлат буюртмачиси СТИР рақами Давлат буюртмачиси телефон рақами Давлат буюртмачиси ваколатли шахсининг Ф.И.О. |
Товарлар етказиб бериш бўйича давлат контракти олди-сотди шартномасининг бир тури ҳисобланади. У тадбиркорлик соҳасида шартномаларнинг энг кенг тарқалган шаклларидан бири бўлиб, тадбиркорларнинг хўжалик фаолиятида деярли бутун товар оборотини қамраб олади. Ушбу шартномани тузиш корхоналар учун ҳам, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам қулай, чунки у товарларни ишлаб чиқарувчилар билан реализация қилувчилар ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади.
Томонлар шартнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.