Ариза берилган бандликка кўмаклашиш маркази номи туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига
|
Фуқаро: Боланинг яшаш манзилида яшовчи |
Боланинг Ф.И.О.си Телефон: Боланинг телефон рақами Электрон почта манзили: Боланинг электрон манзили
|
АРИЗА
(меҳнат ҳуқуқларини тиклаш бўйича)
Мен, Боланинг Ф.И.О.си,Боланинг туғилган вақти туғилганман, бугунги кунда меҳнат шартномаси асосида ишлайман.
Корхона раҳбари томонидан мени мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим эканлиги ва унинг харажатларини ўзим тўлашим кераклигини айтмоқда, акс ҳолда ишга қўймас экан. Бироқ тиббий кўрик харажатларини ишхона тўлаб бериши белгиланган.
Шунга кўра, менга тиббий кўрикдан ўтишда харажатларни иш берувчи томонидан қоплаб берилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Фуқаро Боланинг Ф.И.О.си
Ариза берилган сана
Иш берувчи ва ходим ўртасида ёхуд ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини, меҳнат шартномасини қўллаш масалалари бўйича, шунингдек янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини ўзгартириш масалалари бўйича тартибга солинмаган келишмовчиликлар меҳнат низолари ҳисобланади.
Меҳнат низолари бўйича ариза бандликка кўмаклашиш маркази, юқори турувчи ташкилотга ёки судга берилади.