Ариза берилаётган ФҲДЁнинг номифуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига |
Аризачи:Аризачининг яшаш манзилида яшовчи Фуқаро: Аризачиларнинг Ф.И.О.сидан |
Телефон: Аризачининг телефон рақами
|
АР И З А
(боланинг насл-насабини белгилаш тўғрисида)
Биз, Аризачиларнинг Ф.И.О.си,қонуний никоҳдан ўтмаганмиз, шунга қарамасдан Боланинг туғилган санасида туғилган Боланинг Ф.И.О.си фарзандимиз бор.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 60-моддасига кўра, Боланинг шу онадан туғилганлиги (оналик) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органи томонидан тиббий муассасанинг ҳужжатларига кўра, бола тиббий муассасада туғилмаган ҳолда эса, бошқа далилларга асосан белгиланади.
Аёлнинг никоҳ тузилгандан кейин ёки эрининг ўлими, никоҳдан ажратилганлиги ёхуд никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги туфайли никоҳ тугаганидан сўнг уч юз кун ичида туғилган боласи никоҳда туғилган бола ҳисобланади.
Агар никоҳ тугаганидан кейин уч юз кун ичида бола туғилса ва бу даврда аёл янги никоҳга кирган бўлса, бола янги никоҳда туғилган ҳисобланади. Бундай ҳолларда собиқ эр ёки унинг ота-онаси боланинг насл-насаби хусусида низолашиш ҳуқуқига эга.
Бундан ташқари, мазкур кодекснинг 62-моддасига кўра Ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онадан бола туғилган тақдирда, ота-онанинг биргаликдаги аризаси ёки бола отасининг аризаси бўлмаса, ушбу Оила кодексининг 61-моддасида кўрсатилган ҳолларда оталик суд тартибида белгиланиши мумкин.
Оталикни суд тартибида белгилаш ота-онадан бирининг ёки боланинг васийси (ҳомийси)нинг ёхуд бола кимнинг қарамоғида бўлса, шу шахснинг аризасига, шунингдек бола вояга етганидан кейин унинг ўзи берган аризага мувофиқ амалга оширилади.
Оталикни белгилаётганда суд боланинг онаси бола туғилишига қадар жавобгар билан бирга яшаганлиги ва умумий рўзғор юритганлиги ёки улар болани биргаликда тарбиялаганликлари ёхуд таъминлаб турганликларини ёки жавобгарнинг оталикни тан олганлигини аниқ тасдиқловчи бошқа далилларни эътиборга олади.
Боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган, лекин ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс вафот этган тақдирда унинг оталик факти суд томонидан белгиланиши мумкин.
Оталикни белгилаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин суд шу қарор нусхасини бола туғилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юборади.
Юқоридаги қоидаларга асосан, боламизнинг отаси сифатида Боланинг отаси сифатида белгиланиши сўралаётган шахс Ф.И.О.сини белгилашингизни сўраймиз.
Аризачиларнинг Ф.И.О.сиАризачининг имзосиАриза ёзилган вақт
Боланинг онаси билан никоҳда бўлмаган шахснинг оталиги ўзини боланинг отаси деб тан олган шахс ва онанинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органига биргаликда топширган аризасига биноан белгиланади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органига бериладиган ариза намунаси белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши муҳим рол ўйнайди.
Шу сабабли, оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза намунавий асосда ишлаб чиқилди. намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.