Шартнома
(турар-жой биносини ижарага бериш шартномаси)
Шартнома тузилган сана № Шартнома рақами Шартнома тузилган ҳудуд
Биз, Ижарага берувчи корхона номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли корхонаси раҳбари Ижарага берувчи корхона раҳбарининг Ф.И.О. (кейинги ўринларда “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ”)бир томондан ва ўз Низомига асосан фаолият кўрсатувчи Ижарачи ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан унинг раҳбари Ижарачи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. (кейинги ўринларда “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”)иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидаги мазмунда туздилар:
1. Шартнома мазмуни
1.1. Ушбу шартномага мувофиқ “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ” “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”га вақтинчалик фойдаланиб туриш учун Ижара объекти жойлашган манзил,Ижара объекти жойлашган уй рақамида жойлашган турар-жой биносини шартнома асосида ижарага топширади, “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ” эса ўз Низомида кўрсатилган вазифаларни бажариш учун, ушбу турар-жой биносидан шартнома шартлари бўйича фойдаланишни йўлга қўяди ҳамда шартномада ўзаро келишилган тўловни амалга оширади.
2. Ижарага берувчининг хуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ” “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”га шартномада келишилган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини ўз ичига олган турар – жой биносини тақдим қилади.
2.4. Зарурат туғилган тақдирда, “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ” “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ” билан тузилган шартномани бекор қилиш хуқуқига эга бўлади ва бу ҳақда “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”ни Ижара шартномасини бекор қилиш учун олдиндан огоҳлантириш муддати кун олдин ёзма равишда расман огоҳлантиради.
3. Ижарага олувчининг хуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ” ўзига тақдим этилган бинодан фойдаланишда амалдаги санитария-гигиена, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда мавжуд меҳнат қонунларига қатъий амал қилган холда иш ташкил этишни ўз зиммасига олади.
3.2. “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ” турар-жой биноси учун белгиланган ижара тўловини шартномада келишилган миқдорда ва муддатларда тўлаб боришни йўлга қўяди.
3.3. “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ” турар-жой биносига етказилган моддий зарарларни ўз ҳисобидан бартараф қилиши шарт ҳисобланади.
3.4. “Ижарага олувчи” турар-жой биноси учун белгиланган ер ва мулк солиқларини, статсионар телефон, табиий газ, электр энергияси ва бошқа барча коммунал хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ тўловларни ўз хисобидан тўлаб бориши белгилаб қўйилади.
4. Ижара ҳақини тўлаш
4.1. “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини ўз ичига олган турар-жой биносидан фойдаланганлиги учун “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ”га ҳар ой Ижара тўлови миқдори сўмдан ижара ҳақи тўлашни ўз зиммасига олади.
4.2. Ижара хақи хар бир ойнинг 2 – санасига қадар “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ”нинг шахсий ҳисоб рақами (СПК) га пул ўтказиш ёки нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш йўлга қўйилади.
4.3. Бозор муносабатларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам ойлик иш хақи миқдори ва нарх-наволарда бўладиган ўзгаришларга қараб, ижара шартномасидаги ижара тўловига ўзгартириш киритилиши мумкин.
4.4. “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ” томонидан тўлов шартлари бузилган тақдирда, ҳар бир кечиккан кун учун Ижара тўлови кечиктирилганда тўланадиган пеня миқдори фоиз миқдорида жарима (пеня) ундирилади. Агарда Ижара ҳақи тўланмаганда шартномани бекор қилиш учун асос бўладиган муддат давомида мунтазам равишда ижара тўловини ўз вақтида тўланмаган тақдирда, ижарага берилган турар – жой биноси олиб қўйилади ва ўзаро тузилган шартнома бекор қилинади.
5. Низоларни хал этиш тартиби
5.1. Хар кандай келиб чикадиган низоларни томонлар икки томонлама музокара йўли билан хал этадилар, бунда келишишга эришиш мумкин бўлмай қолган тақдирда низолар бегиланган тартибда мавжуд қонунчилик асосида Иқтисодий суди орқали ҳал этилади.
6. Шартноманинг амал қилиш муддати
6.1. Шартнома тарафлар имзолаган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва Шартномани амал қилиш муддати йилга қадар амалда бўлади.
7. Алоҳида шартлар
7.1. “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ” “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ”дан ушбу шартномага мувофиқ ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, белгиланган тартибда тўловни талаб қилишга хақли.
7.2. “ИЖАРАГА ОЛУВЧИ” турар-жой биносига етказилган моддий зарар учун, ҳозирги кундаги нарх-наводан келиб чиққан ҳолда тўлов қилишни амалга оширади.
8. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари
ИЖАРАГА БЕРУВЧИ Ижарага берувчи ташкилот номи Х/Р: Ижарага берувчи ташкилот ҳисоб рақами МФО: Ижарага берувчи ташкилотнинг банк коди МФО СТИР: Ижарага берувчи ташкилот СТИР рақами Ижарага берувчи ташкилотнинг банк номи ХХТУТ: Ижарага берувчи ташкилот ХХТУТ рақами Ижарага берувчи ташкилот манзили Ижарага берувчи ташкилот рахбари Ф.И.О. ва имзоси |
ИЖАРАЧИ Ижарачи ташкилот номи Х/Р: Ижарачи ташкилот ҳисоб рақами Ижарачи ташкилот банкининг коди МФО СТИР: Ижарачи ташкилот СТИР рақами Ижарачи ташкилот банкининг номи ХХТУТ: Ижарачи ташкилот ХХТУТ рақами Ижарачи ташкилот манзили Ижарачи ташкилот рахбари Ф.И.О. ва имзоси |
Турар жой биносини ҳақ эвазига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириш мулк ижараси ҳисобланади.
Турар жой биноси ижараси муносабатлари томонлар ўртасида тузиладиган шартномага асосан тартибга солинади. Ушбу турдаги шартномага ижарага берилаётган уйнинг умумий майдони, ижара ҳақининг миқдори, ижара муносабатларининг бошланиш ва якунланиш вақти ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар кўрсатилади.
Амалиётда ижара муносабатлари бўйича шартнома тузилмаслиги, кўпгина низоларга олиб келишини кўришимиз мумкин.
Шу сабабли турар жой биносини ижарага бериш шартномасининг намунаси тайёрланган бўлиб, томонлар шартнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.