Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Уй жой қуришга буюртмачи функцияларини амалга ошириш тўғрисида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • шаҳар ёки туман номи ёзилади
  • (Йил, ой, кун тўлиқ киритилади)
Томонлар тўғрисида маълумотлар
Шартнома мазмуни
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ) номи, уй рақами)
Шарномани бажариш муддатлари ва томонлар мажбуриятлари
Қурувчи ҳақида маълумотлар
Буюртмачи ҳақида маълумотлар

Юклаб олинг

 

Уй-жой қуришга буюртмачи функцияларини амалга ошириш

тўғрисида Шартнома рақами-сон

ШАРТНОМА

(Асосий шартнома)

 

Шартнома тузилган сана Шартнома тузилган жой

Қурувчига паспорт берилган сана да берилган паспорти серияси Қурувчининг паспорти рақами ва серияси,кейинги ўринларда «Якка тартибда иморат қурувчи» деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қурувчининг Ф.И.О. бир томондан, кейинчалик «Буюртмачи» деб аталадиган ҳамда Низом ва Буюртмачига ишончнома берилган сана ва рақам-сон бош ишончнома асосида иш кўрувчи «Ипотекага олувчи» деб аталадиган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси масъулияти чекланган жамият номидан Буюртмачининг номи филиали директори Корхона рахбарининг Ф.И.О. иккинчи томондан, биргаликда «Томонлар» деб аталувчи, ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Асосий тушунчалар

1.1. Кейинчалик ушбу Шартнома матнида учрайдиган барча атамалар, агар матндан ўзгача маъно келиб чиқмаса, ушбу бўлимда баён қилинган таърифларга эгадир:

намунавий лойиҳа табиий-иқлим шароитлари ва жойнинг рельефи, республика минтақаларининг ижтимоий-демографик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда замонавий қурилиш материаллари ва технологияларни қўллаб намунавий уй-жойлар қуришга «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Намунавий лойиҳа қуйидагилардан иборатдир: ер ости ва ер усти муҳандислик коммуникациялари; пойдеворлар, ертўлалар, қаватлар, уй-жойнинг кесимлари ва олд томонлари акс эттирилган ҳолда ер участкасининг режаси; смета-молия ҳисоб-китоби;

якка тартибдаги қурувчи – тасдиқланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ якка тартибда уй-жой қуришга буюртмани белгиланган тартибда расмийлаштирадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

пудратчи танлов савдолари натижалари бўйича «тайёр ҳолда топшириш» шартларида уй-жой қуришга буюртмаларни жойлаштиришга инжиниринг компанияси билан тузилган пудрат шартномаси асосида уй-жой қурилишини амалга оширувчи пудрат қурилиш ташкилоти;

узил-кесил тўлов якка тартибдаги уй-жойнинг бошланғич бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қиймати қолган қисмига тенг бўлган миқдордаги тўлов (бундай тафовут мавжуд бўлганда).

2. Шартнома предмети

2.1. Буюртмачи Наъмунавий лойиҳа рақами-сон билан тасдиқланган намунавий лойиҳага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси, Наъмунавий лойиҳа амалга ошириладиган, ҳудуд манзил манзилда жойлашган «тайёр ҳолда топшириш шарти билан» Қурилиши режалаштирилган уй рақами-сон якка тартибдаги уй-жойни (кейинги ўринларда Объект деб аталади) қуришга буюртмачи функцияларини бажариш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади, Якка тартибда иморат қурувчи эса Шартномада қайд этилган нархни тўлаш ва Объектни қабул қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

3. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Якка тартибда иморат қурувчи қуйидагиларни зиммасига олади:

3.1.1. Объект қурилишига ушбу Шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартларда ўз маблағларини ва/ёки жалб этилган пул маблағларини йўналтириш.

3.1.2. Буюртмачига ушбу Шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар Якка тартибда иморат қурувчи томонидан бажарилишига тегишли бўлган тўлов ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш.

3.1.3. Ушбу Шартномага мувофиқ Буюртмачидан Объектни қабул қилиш топшириш далолатномаси бўйича қабул қилиш мажбуриятини олади.

3.2. Якка тартибда иморат қурувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

3.2.1. Қурилишнинг боришини кузатиш, таклифлар киритиш ҳамда Буюртмачи ва пудратчига даъволар тақдим этиш.

3.2.2. Қурилиши тугалланган Объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича қабул қилиш комиссияси ишида қатнашиш.

3.2.3. Ушбу Шартномага ва пудрат шартномасига мувофиқ қабул қилиш-топширишнинг оралиқ ва узил-кесил далолатномаларини қабул қилиш ва имзолашда қатнашиш орқали Буюртмачи билан биргаликда Объект бўйича ишларнинг бажарилишини текшириш ва назорат қилиш жараёнида қатнашиш.

3.2.4. Қурилиш пудрати шартномаси шартларидан четга чиқиш ёки ишларни бажаришни текшириш ва назорат қилишда аниқланган ҳамда иш сифатини ёмонлаштирадиган бошқа камчиликлар тўғрисида дарҳол Буюртмачига маълум қилиш.

3.3. Буюртмачи қуйидагиларни зиммасига олади:

3.3.1. Объект қурилишига рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш.

3.3.2. Қурилишни бошқаришни ташкил этиш.

3.3.3. Пудратчилар орасида Объект қурилишига буюртмаларни танлов асосида жойлаштириш, потенциал пудратчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан белгиланадиган ҳоллар бундан мустасно.

3.3.4. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш, пудратчи — танлов савдолари ғолиби билан шартномани имзолаш.

3.3.5. Объектни фойдаланишга қабул қилиш ва уни Якка тартибда иморат қурувчига бериш, қабул қилиш-топшириш ҳужжатларини имзолаш.

3.3.6. Якка тартибда иморат қурувчига унинг талаби бўйича буюртмаларни жойлаштириш ва амалга ошириш ҳамда Объект қурилиши бўйича ишларнинг бажарилиши тўғрисида маълум қилиш.

3.3.7. Қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқлигини назорат қилиш.

3.4. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

3.4.1. Объект қурилиши бўйича ишларни бажариш тартибини ўз хоҳиши бўйича белгилаш.

3.4.2. Ушбу Шартноманинг 4.2-бандида назарда тутилган маблағлар Якка тартибда иморат қурувчи томонидан белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда ушбу Шартнома бекор қилинишидан бир ой олдин бу ҳақда Якка тартибда иморат қурувчини ёзма шаклда хабардор қилган ҳолда ушбу Шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш.

4. Шартнома бўйича объект қурилиши қиймати ва уни тўлаш тартиби

4.1. Буюртмачига топшириладиган Объектни қуриш қиймати танлов савдолари натижалари бўйича белгиланади ва Шартномавий жорий нарх (шу жумладан маъмурий харажатлар ва табиий-иқлим шароитлари ва ер мавзеси рельефи билан боғлиқ бўлган харажатлар) Объектни қуриш қиймати сўмни ташкил этади, ундан:

(а) Бошланғич бадал миқдори сўм – Объект бошланғич нархининг Бошланғич бадал фоизи фоизидан кам бўлмаган миқдоридаги бошланғич бадал;

(б) Ипотека кредити миқдори сўм – Ипотека кредити ажратган банк номининг филиали

(кейинги ўринларда банк деб аталади) ипотека кредити;

(в) Етишмаётган пул миқдори сўм – Объектни қуриш учун маблағларнинг етишмаётган қисми (бундай тўлов тўланиши зарур бўлганда узил-кесил тўлов).

4.2. Узил-кесил тўловни тўлаш Шартнома тузилгандан кейин, Объект қурилиши бошланган пайтдан, бироқ Объект қурилишига ипотека кредити йўналтирилган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай амалга оширилиши керак.

4.3. Объект қийматини молиялаштириш банк томонидан Якка тартибда иморат қурувчининг ёзма топшириғи асосида Буюртмачининг 22626-сон «Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига нақд пулсиз шаклда пул маблағларини ўтказиш йўли билан Шартномага мувофиқ қуйидаги тартибда босқичма-босқич амалга оширилади:

(а) Буюртмачи томонидан Объект қурилиши бўйича ишлар қийматининг Аванснинг максимал фоизи фоизигача миқдорда пудратчига аванс бериш учун бошланғич бадал маблағлари – Буюртмачининг «Корхоналар ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» молиялаштириш махсус депозит ҳисоб рақамига маблағлар ўтказишга белгиланган тартибда рухсатнома берилгандан кейин;

(б) Буюртмачи томонидан пудратчини ҳар ойда жорий молиялаштириш ва Объект қурилиши бўйича ишларнинг қолган қиймати учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш учун ипотека кредити маблағлари – Объект қурилишини жорий молиялаштириш бошлангандан ҳамда Буюртмачи ходимлари томонидан жойнинг ўзига бориб бажарилган ишлар сифати текширилгандан ва бажарилган ишларнинг оралиқ далолатномаси ва/ёки узил-кесил далолатномаси тузилгандан кейин;

(в) ушбу банднинг «б» кичик бандига мувофиқ Буюртмачи томонидан пудратчини ҳар ойда жорий молиялаштириш ва Объект қурилиши бўйича ишларнинг қолган қиймати учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш учун узил-кесил тўлов маблағлари (бундай тафовут мавжуд бўлганда).

4.4. Якка тартибда иморат қурувчининг хоҳиши бўйича қўшимча қурилиш амалга оширилиши ёхуд қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарнинг лойиҳада назарда тутилган қимматроқ қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар билан алмаштирилиши Томонларнинг қўшимча битими асосида Якка тартибда иморат қурувчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

4.5. Буюртмачи тасдиқланган лойиҳаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мажбуриятини ўз зиммасига олмайди.

5. Ишларни бажариш муддатлари

5.1. Қурилишнинг қанча давом этиши ва ушбу Низомда назарда тутилган ишларни бажариш муддатлари пудратчини танлаш бўйича танлов савдолари натижаларига мувофиқ белгиланади. Қурилиш ишлари Қурилиш бошланиш муддатида бошланади.Қурилиш ишлари Қурилиш якунлаш муддати да тамом бўлади.

5.2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзгариши ёки Томонларга боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар пайдо бўлиши натижасида Томонларнинг ушбу Шартномада келишилган ўз мажбуриятларини бажариши учун тўсиқлар юзага келган тақдирда қурилишнинг муддатлари ва шартномавий нархини тегишли равишда Томонлар қўшимча битим билан ўзгартириши мумкин.

6. Объектнинг Якка тартибда иморат қурувчитомонидан қабул қилиниши

6.1. Шартномада келишилган намунавий лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишларининг барча ҳажми бажарилгандан кейин Объект давлат қабул қилиш комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинади ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.

6.2. Пудратчи томонидан қурилган ва Буюртмачига берилган Объект Якка тартибда иморат қурувчига қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берилади. Бунда узил-кесил тўлов бўйича Якка тартибда иморат қурувчининг Буюртмачидан қарзи мавжуд бўлган тақдирда Объектни Якка тартибда иморат қурувчига бериш қарздорлик қоплангунига қадар кечиктирилади.

6.3. Якка тартибда иморат қурувчи банк ва Буюртмачи билан келишув бўйича тўлиқ қурилмаган уй-жойни қуриш тўғрисидаги ўз буюртманомасини рад этган тақдирда (шартномани бекор қилиш тўғрисида мурожаат қилганда) уй-жой бўйича узил-кесил ҳисоб-китоб қилингандан кейин уй-жойга нисбатан ушбу буюртманома бўйича бошқа Якка тартибда иморат қурувчи билан Шартнома тузилади ва закалат олиб қолинган ҳолда Якка тартибда иморат қурувчининг ўз маблағлари банкда Якка тартибда иморат қурувчининг номига очилган жамғарма ҳисоб рақамига қайтарилади, закалат ушламаслик тўғрисида Томонларнинг битими мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно. Қурилиши тугалланган Объектни қабул қилиш Якка тартибда иморат қурувчи томонидан асосли равишда рад этилган тақдирда Объект бошқа Якка тартибда иморат қурувчига сотилади ва Якка тартибда иморат қурувчининг ўз маблағлари Объект сотилгандан кейин унга қайтарилиши керак. Бунда Якка тартибда иморат қурувчининг ўз маблағлари банкда Якка тартибда иморат қурувчининг номига очилган жамғарма ҳисоб рақамига қайтарилади. Бошланғич бадал ҳамда Объектнинг бошланғич бадал ва ипотека кредити билан қопланмаган қийматининг қолган қисми юридик шахс, яъни Якка тартибда иморат қурувчининг иш берувчиси томонидан тўланган тақдирда, ушбу маблағлар у билан келишув бўйича унинг ҳисоб-китоб рақамига қайтарилади.

7. Форс-мажор

7.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар ушбу бажармаслик Шартнома тузилгандан кейин пайдо бўлган, Томонлар олдиндан кўриши, оқилона чоралар билан бартараф этиши мумкин бўлмаган енгиб бўлмас куч ҳолатлари (форс-мажор) оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинадилар.

7.2. Енгиб бўлмас куч ҳолатига ҳавола қилувчи Томон бошқа Томонни бундай ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида ёзма шаклда дарҳол хабардор қилиши шарт, шунингдек исталган Томоннинг талаби билан тегишли орган томонидан берилган тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши керак.

7.3. Ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмас куч ҳолатлари амал қилган даврга мутаносиб равишда кечиктирилади.

8.Шартноманинг бажарилишини таъминлаш

8.1. Якка тартибда иморат қурувчи томонидан Объектнинг бутун қиймати тўланишини таъминлаш ва ушбу Шартнома бўйича унинг бошқа мажбуриятлари бажарилиши учун Якка тартибда иморат қурувчининг бошланғич бадал ва узил-кесил тўлов жами суммасининг камида Закалат миқдори фоизи миқдоридаги пул маблағлари закалат ҳисобланади ва ушбу пул маблағлари Буюртмачининг тасарруфида бўлади.

8.2. Агар Якка тартибда иморат қурувчи ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса ёки Объектдан воз кечса (шу жумладан ушбу Шартноманинг бузилиши) – закалат Буюртмачининг ихтиёрига ўтади.

8.3. Агар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар на Буюртмачи, на Якка тартибда иморат қурувчи жавоб бермайдиган ҳолатлар бўйича муддатида бажарилмаса – закалат Томонларнинг келишуви бўйича Якка тартибда иморат қурувчига қайтарилади ёки Якка тартибда иморат қурувчи томонидан кўрсатилган шахснинг ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.

8.4. Агар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилса – закалат Объектнинг нархини тўлашга ҳисобланади.

9. Томонларнинг жавобгарлиги

9.1. Томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Шартнома билан ўзларига юкланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур тарзда бажарилмаганлиги учун жавоб берадилар.

9.2. Якка тартибда иморат қурувчи Шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун Буюртмачига:

ушбу Шартноманинг 4.2-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун – муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг Қурувчига нисбатан шартноманинг пеня ҳисобланадиган қисми фоизи, бироқ шартномавий нархнинг Пеня ҳисобланадиган энг юқори миқдори фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди;

Якка тартибда иморат қурувчи Объектнинг бериш учун тайёрлиги тўғрисида билдиришнома олган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ қурилиши тугалланган Объектни қабул қилишни бошлаш кечиктирилганлиги учун – муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг Қурувчига нисбатан шартноманинг пеня ҳисобланадиган қисми фоизи, бироқ шартномавий нархнинг Пеня ҳисобланадиган энг юқори миқдор фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

9.3. Буюртмачи томонидан Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда у Объект қурилиши тамом бўлиши кечиктирилганлиги учун Якка тартибда иморат қурувчига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг Буюртмачига нисбатан шартноманинг пеня ҳисобланадиган қисми фоизи, бироқ Объект шартномавий нархнинг Пеня ҳисобланадиган энг юқори миқдори фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

9.4. Неустойка тўлаш Шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятлар бажарилишидан озод қилмайди.

9.5. Комплексда бошқа уй-жойлар билан биргаликда уй-жой қурилиши амалга оширилиши муносабати билан, уй-жойлар қурилиши билан боғлиқ бўлган коммуникация ва инфратузилма тизимларини амалга ошириш бўйича ишлар бошқа пудратчилар томонидан ўз вақтида бажарилмаганлиги ёхуд бошқа Якка тартибда иморат қурувчилар томонидан ўз мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги натижасида Буюртмачи ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганда Буюртмачи жавобгарликдан озод қилинади. Бунда Буюртмачи Якка тартибда иморат қурувчига унинг талаби бўйича бундай ҳолатнинг бошланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этиши керак.

10. Низоларни ҳал этиш

10.1. Ушбу Шартномани бажариш давомида пайдо бўладиган низоли масалаларни Томонлар музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этадилар.

10.2. Ушбу Шартнома бўйича низоларни тартибга солишнинг даъво қўзғаш тартиби мажбурий ҳисобланади. Даъволарни кўриб чиқиш муддати улар олинган пайтдан бошлаб 10 (ўн) календарь кунни ташкил этади.

10.3. Агар келишмовчиликлар ва низоларни Томонлар музокаралар йўли билан Низоларни ўзаро ҳал қилиш муддати календарь кун мобайнида ҳал этишмаган тақдирда, ушбу Низоларни Томонлар умумий асосларда суд тартибида ҳал этадилар.

11. Алоҳида шартлар

11.1. Объектдан ҳамда унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллар ва ишлардан фойдаланишнинг кафолатли муддати Буюртмачи ва пудратчи томонидан қурилиши тугалланган Объектни қабул қилиш тўғрисида далолатнома имзоланган кундан бошлаб Кафолат муддати ой этиб белгиланади.

Агар Объектдан фойдаланишнинг кафолатли муддати даврида улар бартараф этилгунга қадар Объектдан фойдаланишни давом эттириш имконини бермайдиган нуқсонлар аниқланса, у ҳолда кафолат муддати тегишли равишда нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади. Нуқсонларни бартараф этиш Буюртмачи ва пудратчи томонидан таъминланади.

Кўрсатиб ўтилган кафолатлар учинчи шахслар томонидан Объектни қасддан шикастлантириш ҳолатларига жорий этилмайди.

11.2. Ушбу Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

11.3. Томонлар ўртасидаги Шартномада назарда тутилмаган янги вазиятларга олиб келадиган ҳар қандай аҳдлашув, агар уни Томонлар қўшимча битим шаклида ёзма шаклда тасдиқлаган бўлса ҳақиқий деб ҳисобланади.

11.4. Ушбу Шартнома уч нусхада тузилган, улардан бири банкка берилади, қолган иккитаси эса Томонларга берилади. Барча нусхалар бир хил ва бир хил юридик кучга эга.

12. Томонларнинг манзиллари, реквизитлари ва имзолари

Якка тартибда иморат қурувчи

Қурувчининг Ф.И.О. тўлиқ

Қурувчининг манзили ва телефон рақами

Қурувчининг туғилган санаси

Қурувчининг туғилган жойи

СТИР: Қурувчининг СТИР рақами

___________________________

Буюртмачи

Буюртмачининг тўлиқ номи

Буюртмачининг манзили ва телефон рақами Буюртмачининг банки ҳақида маълумотлар (ҳ/р, МФО)

СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами

Буюртмачи корхона рахбарининг Ф.И.О. М.Ў. _______________________

Уй жой қуришга буюртмачи функцияларини амалга ошириш тўғрисида шартнома

Фуқаролик кодексига кўра, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади. Шартномада келишувга эришаётган тарафларнинг келишув шартлари батафсил киритилади.

Уй жой қуришга буюртмачи функцияларини амалга ошириш тўғрисидаги шартнома ўзининг қиймати юқорилиги, шартнома бўйича бажариладиган ишларнинг тури ва ҳажми кўплиги ҳамда мураккаблиги билан ажралиб туради.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш, тарафлар ўртасида низо келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида мазкур шартнома намунаси ишлаб чиқилган бўлиб, шартнома сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.