БУ Й Р У Қ
Интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида
Буйруқ қабул қилинган сана |
Буйруқ рақами-сон |
Буйруқ қабул қилинган жой ш. |
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312-моддасида меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин;
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Меҳнат кодексининг 312-моддасида эса интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади.
Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт. Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.
Ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин. Интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Ходимга интизомий жазо чорасини қўллаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.
Ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади.
Ходимнинг ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруқ билан танишишни рад этиши ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай ҳолда ходим буйруқ билан таништирилган деб ҳисобланади.
Мазкур кодекснинг 312, 313 моддалари талабларига риоя қилган ҳолда ташкилотда интизомийликни таъминлаш юзасидан,
БУЮРАМАН
1. Ходим меҳнат фаолиятини олиб бораётган бўлим номи бўлимида Ходимнинг лавозими лавозимида иш фаолиятини олиб бораётган ходим Ходимнинг Ф.И.О.си томонидан Ходим томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракат каби ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги сабабли, Ходимга қўлланилган интизомий жазо тури интизомий жазоси қўлланилсин.
2. Буйруқ билан ходимни таништиришга маъсул бўлган шахснинг лавозими Буйруқ билан ходимни таништиришга маъсул бўлган шахснинг Ф.И.О.си,ходим Ходимнинг Ф.И.О.сини интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирсин.
3. Мазкур турдаги ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида буйруқ намунаси билан барча ходимлар таништирилсин.
Асос: Ходимнинг Ф.И.О.сининг тушунтириш хати, ходим Ходим томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракат ҳақида тузилган далолатнома, ЎзР МК нинг 312-моддаси.
Ташкилот раҳбарининг лавозими |
_____________ (имзо) |
Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си
|
|
|
|
Буйруқ билан танишдим |
_____________ (ходим имзоси) |
Ходимнинг Ф.И.О.си |